1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)


Download 448.47 Kb.
bet60/88
Sana24.12.2022
Hajmi448.47 Kb.
#1058539
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   88
Bog'liq
opwi soha

5.Нарҳни аниқлаш усуллари
Бозор шароитига қараб ўзгармайдиган нархлар стандарт нархлар дейилади. Бунда нарх ўзгармасада, фойда кўпайиши мумкин, яъни бу нарх харидорга қулайлик туғдирувчи харажатларни қисқартириш йўли билан амалга оширилади.
Ўзгарувчан нархлар – булар бозор шароитига қараб оширилиб ёки камайтирилиб турилади. Бунда харажатларнинг энг муҳими талабнинг ўзгариши ҳисобга олинади. Масалан: янги товар модага кираётганда, унга талаб юқори, шунга кўра нархи баланд, у одатдаги товарга айлангач нархи ҳам арзонлаштирилади. ёки қиш мавсуми бошланганида қишки кийимлар қиммат бўлиб, баҳорга бориб улар арзонлаштирилади. Нархларнинг ўзгариши маълум чегарада юз беради. Нархлар ўртасидаги фарқнинг миқдорий ўлчами нарх диапазони дейилади.
Монопол нархлар монопол мавқеига эга бўлган товарларга белгиланиб, ишлаб чиқариш баҳосидан юқори ёки паст бўлиши мумкин.
Тартибга солинадиган нархлар – бу юқори ва қуйи чегараси белгиланган нархлардир.
Иррационал нархлар ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси каби тибиий ресурсларга белгиланадиган нархларни билдиради.
Яширин нархлар хуфиёна бозорларда шаклланадиган нархларни англатади.
Нарх диапазони. Турли нархлар оралиғининг пулдаги ифодаси.
Давлатнинг нархларга аралашиш фаолияти лимитланган ва дотация-ланган нархларни келтириб чиқаради.
Лимитланган нархларда давлат нархларининг юқори ва қуйи чегарасини белгилайди, улар шу доирада ўзгариши мумкин. Бундай нархлар ёрдамида давлат инфляцияни жиловлайди, нархни назорат қилади.
Дотациялашган нархларни бозори касод бўлганида фирмалар арзонлаштирадиган нархлар билан алмаштирмаслик керак. Дотацияли нархлар даромади паст оилалар, бева – бечоралар, ишсиз ва ногирон кабиларни минимал даражада таъминлаб туриш учун ишлатилади. Махсус арзонлаш-тирилган, аммо дотацияси бўлмаган нархлар ҳам борки, уларни белгилашда фирмалар, хайри – эҳсон ташкилотлари қатнашади. Мазкур ҳомийлар одатдаги нарх билан арзонлаштирилган нарх ўртасидаги фарқни ўз ҳисобидан қоплайдилар.
Бозорда нархлар даражаси ва нисбати бозор ҳолатини белгилайди. Нархлар даражаси уларнинг ўлчамидир. Нарх даражаси икки турга бўлинади: 1) Мутлоқ даража – бу нархнинг умумий миқдори бўлиб, маълум товарнинг қанча туришини кўрсатади. Масалан: маълум маркадаги автомашина 4000 динор, 15000 доллар, 80000 франк, 25000 марка, 15000 сўм туради. Бу мутлоқ миқдор, арзончиликни ҳам, қимматчиликни ҳам кўрсатмайди. Бунинг учун нисбий даражани билиш керак. 2) Нисбий даража – бу нархнинг харид қобилиятига нисбати, аниқроғи нархнинг харид қобилиятидаги ҳиссасини кўрсатади. У нарх харид пулини неча фоизини ташкил этишини кўрсатади. Масалан: деҳқоннинг бир ойлик маоши 200 минг сўм деб фараз қилайлик, 1 кг гўшт нархи 6 минг сўм. Демак, гўшт нархининг деҳқоннинг бир ойлик даромадидаги нисбати 3% (6х100:200)га тенг. Шунингдек нархнинг қуйи ва юқори чегараси деган тушунчалар амал қилади. Нархнинг қуйи чегараси ҳеч бўлмаганда ишлаб чиқариш харажатларини қоплаши керак. Нархнинг юқори чегараси эса ишлаб чиқариш харажатларини қоплаб, иложи борича максимал фойдага эга бўлишни ўз ичига олади. Лекин бозор иқтисодиётида бозор харидорнинг измига бўйсунади. Харидорнинг пули, унинг харид қобилиятини белгилайди, яъни сотувчилар нархни шу чегарагача оширишлари мумкин.

Download 448.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling