Рақобат воситаси функцияси. Маълумки рақобат ҳам бозор иқтисодиётининг ривожланишида асосий рол ўйнайди. Рақобат турларининг энг муҳимларидан бири бу нарх воситасидаги курашдир. Нархни пасайтириш орқали бу курашда ютиб чиқиш мумкин.
4. Ҳисоб – китоб функцияси. Нарх – бу алмашув қиймат, бошқача қилиб айтганда, товар учун тўланадиган пул миқдоридир. Шу асосида у ҳисоб-китоб функциясини бажаради.
5.Социал ҳимоя функцияси. Бозор иқтисодиётининг ўтиш босқи-чида ижтимоий ҳимоя вазифасини ўтовчи нархлар, аҳолининг кенг қатламларини ҳаётий зарур истъемолчилик товарлари билан минимал даражада таъминлаш мақсадида ҳам қўлланилади. Қийматни ҳисобга олиш вазифаси. Товарни ишлаб чиқаришга қилинган харажатлар, олинган натижалар ва унинг нафлилиги нарх ёрдамида ҳисобга олинади.
6. Тақсимлаш вазифаси. Нарх воситасида даромадлар, маҳсулотлар ва иқтисодий ресурслар мулкдорлар, тармоқлар, соҳалар ҳамда ҳудудлар ўртасида тақсимланади ва қайта тақсимланади.
Эркин бозор иқтисодиётида нарх асосан талаб ва таклиф асосида ташкил топади.
Агар эркин бозорда таклиф кўп бўлса товарларнинг нархи пасаяди ва аксинча. Товар кам бўлса нарх кўтарилади. Агар талаб ва таклиф бир-бирига мос тушса бозорда мувозанат нарх ташкил топади. Бу нархни биз бозор нархи деб атаймиз.
Олдинроқ таъкидлаб ўтганимиздек, у товарнинг нархи бозорда, талаб ва таклиф, ишлаб чиқариш харажатлари ва нафлилик асосида ташкил топади. Бу биринчидан, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга, иккинчидан, товарнинг сифатини яхшилашга ундайди. Бу эса ўз навбатида рақобатда ютиб чиқишга имкон берса, иккинчи томондан аҳолини сифатли товарлар билан таъминлашга шароит яратиб беради.
3.Нархнинг шаклланиш стратегияси ва усуллари
Нархларни туркумлашга бир қатор мезонлар асос қилиб олинади. Булар нархларнинг иқтисодий мазмуни, тартибга солиниш даражаси ва амал қилиш доирасидир.
Иқтисодий мазмунига кўра нархлар қуйдаги турларга ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |