Давлатнинг нарх сиёсати – бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида нархларни эркинлаштириш ва миллий бозор нархларини жаҳон бозори нархларига яқинлаштиришга қаратилади.
Нархларни эркинлаштиришдан қуйдаги мақсадлар кўзланади:
хом ашё билан маҳсулот айрим турлари нархлари ўртасидаги номутаносибликни юмшатиш;
нарх билан аҳоли даромадлари ва корхоналар фойдаси ўртасидаги мутаносибликка эришиш;
инвестицион товарлар, истеъмол товарлари ва хизматлар нархларининг оқилона нисбатини таъминлаш;
ишлаб чиқариш воситалари, халқ истеъмол товарлари, бажарилган ишлар ва хизматларнинг эркин нархлари ҳамда тарифларига ўтиш;
миллий бозор нархларини жаҳон бозори нархларига яқинлаштириш.
Нархларни эркинлаштириш-иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналиш-ларидан бири бўлиб, ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари кўп жиҳатдан шу муаммонинг ҳал этилишига боғлиқ бўлади. Нархларни эркинлаштириш хом ашё билан маҳсулот айрим турларининг нархлари, нарх билан аҳоли ва корхоналар даромадлари ўртасида мутаносибликка эришишга қандай ёндашилиши билан фарқланади. Шу ёндашувларга асосланиб, нархлар қуйидаги йўллар билан эркинлаштирилади:
а) нархларни бирданига ёки «эсанкиратадиган» тарзда қўйиб юбориш;
б) нархлар ўсишини сунъий равишда тўхтатиб қўйиш; в) нархни давлат томонидан бошқариш ва назорат қилишни маълум даражада сақлаб қолиш.
9-мавзу. Корхона фаолиятининг молиявий натижалари
(2 соат)
1.Корхона даромадлари
2. Корхонанинг фойдаси, уни тақсимлаш
3. Оптимал ишлаб чиқариш ҳажмларини аниқлаш ва даромадни максимал даражасини аниқлаш
4. Корхона рентабеллиги
1.Корхона даромадлари
Саноат корхоналари даромади – фойдаси тўғрисида тушунча.
Даромад — кенг маънода кирим бўлган ҳар қандай пул маблағлари ёки пул қийматига эга бўлган моддий бойликларни олиш, иқтисодий субъект ўз фаолияти натижасига кўра оладиган пул ва товар — моддий тушум.
Ишлаб чиқариш самарадорлиги хар бир корхона фаолиятининг энг асосий вазифаси хисобланади. У хўжалик юритишнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини, шунингдек, буюмлашган ва жонли меҳнат харажатлари хамда олинган натижалар ўртасидаги муносабатни ифодалайди.
Самарали ишлаш дегани, мўлжалланган фойдани олиш, ишлаб чиқариш қувватлари ва иш кучидан яхширок фойдаланиш, ноишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, меҳнат самарадорлигини ошириш, махсулот сифатини яхшилашдир.
Самара - ишлаб чикарилаётган махсулот ёки кўрсатилаётган хизматнинг фойда ва даромад хажмини ошириш, махсулот таннархини камайтириш каби ижобий натижалардир. Натурал шаклда ишлаб чиқариш самарасини, пул шаклида иқтисодий самарани ифодаланади.
Самарадорлик - бу, фойдалилик, натижалиликдир. Маълумки, қандайдир натижа олиш учун меҳнат қилиш, ишлаш, махсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш ва маълум миқдорда харажат қилиш керак. Самарадорликни аниқлаш учун натижани шу натижага эришишга сарфланган харажатлар ёки ресурслар билан таккослаш керак. Самарадорлик, ишлаб чиқариш фаолияти натижалари билан уларга эришиш учун сарфланган меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларнинг ўзаро нисбатидир. Корхона ўзининг хўжалик, илмий-техник ва инвестицион сиёсатини белгилашда самарадорликдан келиб чикади.
Самарадорликнинг иқтисодий ва ижтимоий турлари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |