1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)


Ташкилий-ма`мурий усуллар


Download 448.47 Kb.
bet83/88
Sana24.12.2022
Hajmi448.47 Kb.
#1058539
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   88
Bog'liq
opwi soha

Ташкилий-ма`мурий усуллар бошқариш усуллари тизимида алоҳида ўрин тутади.Бу усулларга:

  • бошқариш аппаратининг муайян структурасини тузиш;

  • ҳар бир бошқарув бўғинининг функцияларини белгилаш;

  • кадрларни тўғри танлаш;

  • буйруқлар, фармойишлар ва қўлланмалар чиқариш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

  • топшириқлар ва дериктив кўрсатмаларни бажармаётган бўлинма ва шахсларга нисбатан мажбурий чораларни қўллаш киради.

Ташкилий-ма`мурий усуллар юқори органлар ҳокимиятига ва қуйи органларнинг бўйсунишига асосланади. Ташкилий усуллар бошқариш тизимида ички онгли алоқаларнинг таркиб топишига ёрдам беради. Бошқариш функциялари бажарилишининг:

  • ташкилий барқарорлигини;

  • интизомлилигини;

  • мувофиқлилигини;

  • узлуксизлигини та`минлайди.

Ма`мурий усуллардан:

  • исте`молчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

  • хавфли технологиялардан фойдаланиш,зарарли ишлаб чиқариш чиқитларини чиқариб ташлашни тақиқлаш;

  • одамлар соғлиғига зарарли маҳсулотларни реклама қилишни тақиқлаш каби соҳаларда фаол фойдаланилади.

Бошқаришнинг ташкилий-ма`мурий усуллари икки шаклда:

  • ташкилий та`сир кўрсатиш усуллари;

  • фармойиш бериш усуллари шаклида намоён бўлади.

Ташкилий та`сир кўрсатиш турли ташкилий чораларни, я`ни:

  • ишлаб чиқариш ва бошқаришнинг ташкилий структураларини белгилаш;

  • ички тартиб-қоидаларни ўрнатиш;

  • бошқарилувчи ва бошқарувчи тизимлар ўртасида оптималлик ва оқилона нисбатни ўрнатиш кабиларни ўз ичига олади.

Фармойиш бериш йўли билан та`сир кўрсатиш барча бошқариш бўлимлари ва органларининг ишлашини жорий та`минлаб туришдан иборат бўлиб, бунга э`лон қилинадиган ёзма ёки оғзаки кўрсатмалар бериш, ёзма шакилда нашр этилган ёки оғзаки буйруқлар воситаси билан эришилади.

Download 448.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling