1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)


Ишлаб чиқариш ресурсларининг манбаига кўра


Download 448.47 Kb.
bet50/88
Sana24.12.2022
Hajmi448.47 Kb.
#1058539
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   88
Bog'liq
opwi soha

2. Ишлаб чиқариш ресурсларининг манбаига кўра:
- ички харажатлар;
- ташки харажатлар.
3. Махсулот ишлаб чиқариш хажмининг ўзгаришига нисбатан:
- доимий харажатлар;
- ўзгарувчан харажатлар.
4. Махсулот таннархига олиб борилиши жихатидан:
- бевосита харажатлар;
- билвосита харажатлар.
5. Корхонанинг умумий ишлаб чиқариш, молиявий ва бошқа фаолияти натижасида юзага келадиган:
- махсулот таннархига киритиладиган харажатлар;
- давр харажатлари;
- молиявий фаолият бўйича харажатлар;
- фавкулодда зарарлар.
Ишлаб чиқариш харажатлари бевосита ишлаб чиқариш жараёни амалга ошириш билан боғлиқ куйидаги харажатлардан ташкил топади:
- бевосита моддий харажатлари;
- бевосита мехнатга хақ тўлаш харажатлари;
- ишлаб чиқаришга тааллукли устама харажатлар.
Бевосита махсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажат турлари ноишлаб чиқариш харажатлари деб юритилади. Унинг таркибига:
- махсулотни сотиш билан боғлиқ харажатлар;
- бошқарув харажатлари;
- бошқа операцион харажатлар ва зарарлар;
- фавкулодда зарарлар киради.
- ташки харажатлар, ўз махсулотини ишлаб чиқариш учун зарур нарсаларни ўз ичига олади (хомашё, ёқилғи, транспорт, алока, солик тўловлари).
- ички харажатлар, бинолар, асбоб-ускуналар ва бошқа сарфларнинг хаммасини ўз ичига олади.








8.1-расм. Xaражатларнинг туркумланиши
Харажатларнинг таркибий тузилиши, ишлаб чиқариш омиллари билан боғлиқлиги доимий ва ўзгарувчан харажатларни пайдо этади.
Ўзгармайдиган харажатлар - доимий харажатлардир. Буларга рента тўловлари, қарз фоизи, реклама, ижара хақи, олдиндан тўланиши кўзда тутилган маошлар киради.
Ўзгарувчан харажатлар деб, ишлаб чиқариш хажмига нисбатан тўғри пропорсионал бўлган харажатларга айтилади.
Уларга иш хақи, хомашё, ёқилғи, ташиш харажатлари ва бошқалар киради. Ишлаб чиқариш хажми ошса, бу харажатлар ортади, ишлаб чиқариш хажми камайса, харажатлар камаяди.

Download 448.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling