1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)


 Корхонанинг фойдаси, уни тақсимлаш


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/91
Sana31.03.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1311136
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   91
Bog'liq
30-03 04-25

2. Корхонанинг фойдаси, уни тақсимлаш
Саноат ва унинг барча бўғинлари ишини тавсифловчи сифат
кўрсаткичларидан бири фойда ва рентабелликдир. Фойданинг
асосий вазифаси ишлаб чиқариш фаолиятининг натижасидан
олинган иқтисодий самарани тавсифлайди, чунки у сўнгги
молиявий натижани ифодалайди.
Фойда саноат, тармоқ ва корхонанинг хамма, ишлаб чиқариш,
хўжалик фаолияти натижаларини умумлаштирувчи кўрсаткичдир.
Балансдаги фойда ёки фойданинг умумий суммаси - товар
махсулотини сотишдан, ишлаб чиқаришдан ташкари, бажарилган
ишлар ва хизматлардан олинган даромадлардан, корхона ёрдамчи
хўжаликларининг махсулотларини сотишдан олинган
даромадлардан ташкил топади.
Махсулотни сотишдан олинган ялпи фойда (YaF) - бу,
сотишдан олинган соф тушум билан сотилган махсулотнинг ишлаб
чиқариш таннархи ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. 
YaF=SST MT


бу ерда:
YaF – ялпи фойда;
SST – сотишдан тушган соф тушум;
MT – махсулотнинг таннархи.
Соф фойда (SF) – бу солик тўлангандан кейин хўжалик
юритувчи субйект ихтиёрида колади,соликлар тўлангунга кадар
олинган фойдадан минус даромад соликлари ва бошқа солик ва
тўловлар айирмаси сифатида аниқланади.
SF=STFDSBS
бу ерда:
SF – соф фойда;
DS – даромаддан тўланадиган солиқ;
BS - бошқа солиқ ва тўловлар.
Фойда олишнинг асосий манбалари
"корхонани махсулотнинг у ёки бу турини ишлаб чиқишдаги
монополия холати ёки махсулотнинг нодирлиги хисобига
шаклланади;
"ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ, бозор
конюнктурасини билиш хамда ишлаб чиқаришнинг
ривожланишини, доимий равишда ўзгариб турувчи бозор
конюнктурасига мослаштириш қобилиятига боғлиқ бўлади. Фойда
миқдори корхонанинг махсулот ишлаб чиқариш бўйича
йўналишини тўғри танлаш, махсулотларни сотиш ва хизмат
кўрсатиш учун рақобатбардош шароитларни яратиш, ишлаб
чиқариш хажми, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш билан
боғлиқ.
"корхонанинг инновацион фаолиятидан келиб чикиб,
технологияларни такомиллатириш, ишлаб чикарилаётган
махсулотларни янгилаш, рақобатбардошлилигини та`минлаш,
сотиш хажми ва фойда миқдорини оширишни англатади.
Фойдани таксимлаш деганда унинг бир қисмини бюджетга
жўнатиш тушунилади.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling