1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/91
Sana31.03.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1311136
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   91
Bog'liq
30-03 04-25

Қайта тиклаш бу, фаолият юритаётган корхонани маънавий
ва жисмоний эскирган курилма ва асбоб-ускуналарни ишлаб
чиқаришни механизасиялаштириш ва автоматлаштириш,
технологик бўғинлар ва ёрдамчи хизматдаги номутаносибликларни
йўкотиш йўли билан алмаштириш ёрдамида тўлиқ ёки қисман
ўзгартиришни англатади. Қайта тиклашда эски цехлар ўрнига янги
цехларни куришга рухсат берилади. 
Техник қайта қуроллантириш алоҳида ишлаб чиқариш
турларини замонавий талабларга асосан янги техника ва
технологияларни киритиш, ишлаб чиқариш жараёнларини
механизасиялаштириш ва автоматлаштириш, эскирган курилма ва
ускуналарни янгилаш ва алмаштириш, ишлаб чиқариш тузилмаси


ва ташкил этилишини яхшилаш йўли билан, корхонанинг техник
даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар мажмуасидир. У
ишлаб чиқариш интенсивлигини кучайтириш, ишлаб чиқариш
қувватларини ошириш ва ишлаб чикарилаётган махсулотлар
сифатини яхшилашга йўналтирилган. 
Молиявий ресурслар ва ер танкислиги шароитларида, иккинчи
томондан эса, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан унумлирок
фойдаланиш учун янги курилишни нисбатан чекланган холатда,
асосан жуда зарур холлардагина амалга оширилади. Шу сабабли
бугунги кунда инвестицияларнинг энг кўп таркалган йўналишлари
сифатида, умуман олганда янги турдаги махсулот ишлаб
чиқаришни хам кўзда тутувчи мавжуд ишлаб чиқаришни
кенгайтириш, қайта тиклаш ва техник жихатдан қайта
қуроллантиришни кўрсатиш мумкин.
Янги курилиш хамда мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш
ва қайта тиклашга йўналтирилувчи капитал кўйилмалар асосан
куйидаги элементлардан иборат бўлади:
" курилиш-монтаж ишлари харажатлари;
" машина ва ускуналар сотиб олишга сарфланувчи харажатлар;
" лойиҳа кидирув ва бошқа илмий ишланмаларга сарфланувчи
харажатлар.
Капитал кўйилмаларнинг юқоридаги турлари
инвестицияларнинг технологик тузилмасини тавсифлайди. Хозирги
пайтда иқтисодиёт ривожланишига киритилувчи капитал
кўйилмаларнинг умумий хажмида куйидаги тузилма вужудга
келди: 
курилиш-монтаж ишлари харажатлари - 55-60%, машина ва
ускуналар сотиб олишга сарфланувчи харажатлар - 35-30%, лойиҳа
кидирув ва бошқа илмий ишланмаларга сарфланувчи харажатлар -
10%.
Капитал кўйилмаларнинг мулк шаклига кўра тузилмаси бу,
инвестицияларнинг давлат, акциядорлик, кўшма, ижара ва бошқа
турдаги жамоа корхоналари ўртасида таксимланишидир. Капитал
кўйилмаларнинг самарали тузилмаси уларни тежаш, энг кам
харажатлар билан энг кўп фойда олишга тенгдир.
Инвестицияларнинг такрор ишлаб чиқариш тузилмаси янги
курилиш хамда мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта
тиклаш ва техник жихатдан қайта қуроллантиришга сарфланувчи
харажатлари ўртасидаги ўзаро нисбатни ифодалайди.



Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling