шаклда ишлаб чиқариш самарасини, пул шаклида иқтисодий
самарани ифодаланади.
Самарадорлик - бу, фойдалилик, натижалиликдир. Маълумки,
қандайдир натижа олиш учун меҳнат қилиш, ишлаш, махсулот
ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш ва маълум миқдорда харажат
қилиш керак. Самарадорликни аниқлаш учун натижани шу
натижага эришишга сарфланган харажатлар ёки ресурслар билан
таккослаш керак.
Самарадорлик, ишлаб чиқариш фаолияти
натижалари билан уларга эришиш учун сарфланган меҳнат, моддий
ва молиявий ресурсларнинг ўзаро нисбатидир. Корхона ўзининг
хўжалик, илмий-техник ва инвестицион сиёсатини
белгилашда
самарадорликдан келиб чикади.
Самарадорликнинг иқтисодий ва ижтимоий турлари мавжуд.
Иқтисодий самарадорлик ишлаб чиқаришнинг иқтисодий
натижасини кўрсатади. Масалан, махсулот ишлаб чиқариш -
бошқарув, янги техника ва технологияни жорий этиш, меҳнат
сифатини ошириш ва хоказоларнинг натижаси.
Иқтисодий самара - материал, меҳнат, пул ва бошқа
ресурсларни тежаш туфайли эришилган миқдор.
Do'stlaringiz bilan baham: