1-mavzu. Korxonalarning tashkiliy-huquqiy shakllari (2 soat)


Тартибга солинадиган нархлар –


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/91
Sana31.03.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1311136
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   91
Bog'liq
30-03 04-25

Тартибга солинадиган нархлар – бу юқори ва қуйи чегараси
белгиланган нархлардир.
Иррационал нархлар ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси
каби тибиий ресурсларга белгиланадиган нархларни билдиради.


Яширин нархлар хуфиёна бозорларда шаклланадиган
нархларни англатади.
Нарх диапазони. Турли нархлар оралиғининг пулдаги
ифодаси.
Давлатнинг нархларга аралашиш фаолияти лимитланган ва
дотация-ланган нархларни келтириб чиқаради.
Лимитланган нархларда давлат нархларининг юқори ва қуйи
чегарасини белгилайди, улар шу доирада ўзгариши мумкин. Бундай
нархлар ёрдамида давлат инфляцияни жиловлайди, нархни назорат
қилади.
Дотациялашган нархларни бозори касод бўлганида фирмалар
арзонлаштирадиган нархлар билан алмаштирмаслик керак.
Дотацияли нархлар даромади паст оилалар, бева – бечоралар,
ишсиз ва ногирон кабиларни минимал даражада таъминлаб туриш
учун ишлатилади. Махсус арзонлаш-тирилган, аммо дотацияси
бўлмаган нархлар ҳам борки, уларни белгилашда фирмалар, хайри
– эҳсон ташкилотлари қатнашади. Мазкур ҳомийлар одатдаги нарх
билан арзонлаштирилган нарх ўртасидаги фарқни ўз ҳисобидан
қоплайдилар. 
Бозорда нархлар даражаси ва нисбати бозор ҳолатини
белгилайди. Нархлар даражаси уларнинг ўлчамидир. Нарх
даражаси икки турга бўлинади: 1) Мутлоқ даража – бу нархнинг
умумий миқдори бўлиб, маълум товарнинг қанча туришини
кўрсатади. Масалан: маълум маркадаги автомашина 4000 динор,
15000 доллар, 80000 франк, 25000 марка, 15000 сўм туради. Бу
мутлоқ миқдор, арзончиликни ҳам, қимматчиликни ҳам
кўрсатмайди. Бунинг учун нисбий даражани билиш керак. 2)
Нисбий даража – бу нархнинг харид қобилиятига нисбати,
аниқроғи нархнинг харид қобилиятидаги ҳиссасини кўрсатади. У
нарх харид пулини неча фоизини ташкил этишини кўрсатади.
Масалан: деҳқоннинг бир ойлик маоши 200 минг сўм деб фараз
қилайлик, 1 кг гўшт нархи 6 минг сўм. Демак, гўшт нархининг
деҳқоннинг бир ойлик даромадидаги нисбати 3% (6х100:200)га
тенг. Шунингдек нархнинг қуйи ва юқори чегараси деган
тушунчалар амал қилади. Нархнинг қуйи чегараси ҳеч бўлмаганда
ишлаб чиқариш харажатларини қоплаши керак. Нархнинг юқори
чегараси эса ишлаб чиқариш харажатларини қоплаб, иложи борича
максимал фойдага эга бўлишни ўз ичига олади. Лекин бозор
иқтисодиётида бозор харидорнинг измига бўйсунади. Харидорнинг


пули, унинг харид қобилиятини белгилайди, яъни сотувчилар
нархни шу чегарагача оширишлари мумкин. 

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling