1-мавзу: логистика инфратузилмалари фанининг мазмуни ва вазифалари режа
Логистика инфратузилмалари фанининг мақсади ва вазифалари
Download 428.67 Kb.
|
1 мавзу логистика инфратузилмалари
2. Логистика инфратузилмалари фанининг мақсади ва вазифалари.
Логистика мақсадлари. Логистика хўжалик тузилмалари фаолиятининг бозор туридаги иқтисодиётда умумий стратегияси ва тактикасини акс эттиради. Айни пайтда фаолият кўрсатишниг логистик тартибига ўтган фирмалар ва корхоналарнинг танлаган стратегияси истеъмолчига мўлжалланган бўлиши керак. Маълумки, истеъмолчиларнинг товар сотиб олиш сабаби жуда ўзгарувчан ҳисобланади. Аммо, ҳар доим ҳар қандай истеъмолчини жалб қилувчи доимо керак бўладиган мезонларни ажратиш мумкин. - Аниқ муддатида. - Аниқ миқдори. - Кафолатланган сифат. - Етказиб берувчиниг тезда жавоб бериши. - Нисбий энг кам ҳаражатлар. Бу ва бошқа мезонлар логистик тизимларни яхши қаноатлантириши мумкин. Негаки, улар айнан ана шу мақсадлар учун ишлаб чиқилади ва яратилади. Бунда логистика мақсади истеъмолчи истакларига мослашишдан иборат. Шундан келиб чиққан ҳолда, шуни таъкидлаймизки: Логистиканинг асосий мақсади тегишли сифат ва миқдордаги маҳсулотни аниқ муддатда, нисбий кам ҳаражатлар билан уни таъминлаш, сақлаш, ишлаб чиқариш, қадоқлаш, сотиш ва транспортда ташишга, шунингдек, ахборотни олиш, қайта ишлаш ва узатиш ҳисобланади. Шуни таъкидлаш жоизки, логистиканинг асосий мақсади интилишни талаб этадиган идеал ҳолатни ифодалаш ҳисобланади. Ушбу интилиш мустаҳкам асосга эга бўлиши учун логистиканинг асосий мақсади кичик мақсадлар билан аниқлаштирилади. Уларнинг энг муҳимлари қуйидагилар: - Фойда ва таваккалчилик, даромад ва ҳаражатлар, имкониятлар ва эҳтиёжларнинг комплекс таққослаш асосида такомиллашмаган жараёнларни очиб берадиган самарали назорат тизимини яратиш. - Хўжалик тузилишининг расмий келишилган ва технологик оқилона ташкилий тузилмасини яратиш. Жами ҳаражатларни мавжуд қувватлардан имкон қадар фойдаланган ҳолда минималлаштиришни таъминлайдиган моддий, ахборот ва бошқа оқимларни такомиллаштириш бўйича самарали бошқарув тизимини яратиш. Хўжалик фаолиятини стратегик ва тезкор бошқаришда логистик тизимларни яратиш рақобатчилик курашида муваффақият гарови сифатида кўриб чиқилади. Бундай баҳолаш ўзини оқлайди. Чунки, логистик тизимларни шакллантириш қўйидагилар билан боғлиқ: - бозорни, унинг тафовутлари ва қонунчилигини чуқур ўрганиш; - муқобил вариантларни ишлаб чиқиш услубиятини такомиллаштириш ва тўғри танлашни амалга ошириш; - нафақат тўғри якуний ва оралиқ натижаларни, балки иккинчи даражали ҳолатларни ҳам самарали прогнозлаш; - бошқарувнинг барча даражалари ва барча соҳаларидаги ҳаракатларни бир-бирига мослаш. Бундан ташқари, логистик концепциядан жорий тузилмалар доирасида амалий фойдаланиш қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради: - моддий, ахборот ва бошқа оқимларнинг барча йўналиш йўллари таҳлилининг холислиги ва назорат қилиш самарадорлигини ошириш; - муқобил қарорларни ишлаб чиқиш, шунингдек, тўғри қарорни танлаш, қабул қилиш ва амалга ошириш жараёнларини енгиллаштириш ва тартибга солиш; - иқтисодий-математик ва бошқа услубларни нафақат режалаштириш босқичида, балки амалга ошириш ва назорат қилиш босқичида ҳам қўллаш кўламини кенгайтириш; - хўжалик юритиш субъектларининг тадқиқот ва амалий фаолиятини такомиллаштириш имконини берадиган ҳал этилаётган вазифалар параметрини тўғри аниқлаш ва баҳолаш мезонларини мослаштириш; - мақсадли йўналишларни танлаш ва расмийлаштириш самарадорлигини ошириш, шунингдек, уларга эришиш услубиятини такомиллаштириш. Корхонанинг стратегик мақсадлари ва логистика мақсадларини бирлаштириш фаолиятнинг турли соҳалари ҳамда бошқарувнинг турли даражаларида табиий тарзда амалга оширилади. Айни вақтда амалиёт шуни кўрсатадики, логистика услубиятини корхонанинг функционал фаолиятидан тортиб айрим операцияларигача бирлаштириш қанчалик юқори бўлса, ушбу фаолиятнинг оралиқ ва якуний самараси шунчалик юқори бўлади. Логистик мақсадлар - бошқарув сарф-ҳаражатларини қисқартириш, вақт йўқотиш, бажарилаётган ишларнинг маълум ва умумий самарадорлигини ошириш, меҳнатни ташкил этишни яхшилаш ва ҳоказоларнинг универсиаллиги уларга ҳар қандай хусусиятга эга стратегик ва тактик мақсадларнинг узвий мослашиши имконини беради. Мақсадлар бирлашуви горизонтал ва вертикал ҳолат бўйича амалга оширилади. Горизонтал ҳолат бўйича корхоналарнинг ҳар бир алоҳида соҳасида моддий ва ахборот оқимларини бошқариш жараёнида тўғри ҳамда тескари алоқалари бўйича ҳаракатларнинг ўзаро боғлиқлиги амалга оширилади. Мақсадларнинг вертикал бирлашуви уларнинг фаолиятнинг барча соҳалари ва бошқарувнинг барча даражаларидаги келишувида намоён бўлади. Масалан, мавжуд қувватлардан имкон қадар фойдаланишда сарф-ҳаражатларни камайтиришнинг логистик мақсади бошқарув ходимлари ва ижрочиларининг корхоналар фаолиятининг молиявий соҳаси, таъминот-сотиш, ишлаб чиқариш, кадрларни бошқариш ва бошқа соҳаларда бошқарув фаолиятини баҳолашнинг мезонларига айланади. Корхоналарни (корхоналар гуруҳини) бошқариш тизимининг еиерархик тузилмасида бир қанча даражалар бор. Уларнинг ҳар бирида стратегик ва тактик мақсадлар ушбу даража моҳиятидан келиб чиққан ҳолда шаклланади. Масалан, бутун бир корхонанинг стратегик мақсади юқори раҳбарият даражасидаги мезон сифатида бевосита хизмат қилади. Ўртача даражада стратегик мақсадларни амалга оширишга мўлжалланган ва айри бўлинмалар фаолиятининг ўзига хос хусуситяларини акс эттирадиган тактик мақсадлар ҳамда аниқ вазифалар мезон вазифасини ўтайди. Кейинги даражаларда фаолиятни аниқлаштириш босқичи ошади ва бунда тақсимлаш, фойдаланиш, самардорлик, сифат, муддат ва ҳоказолар кўрсаткичлари мезон вазифасини бажаради. Логистик тизимда ҳам горизонтал ва вертикал бирлашишдаги каби соҳалар ҳамда даражалар ўртасида мунтазам ўзаро таъсир ва тескари алоқалар зарур. Бу бошқарувчилик ва ижрочилик қарорларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш жараёнларини самарадорлигиниг энг муҳим аниқловчи шартидир. Мақсадлар вазифаларни қўйишни белгилайди. Вазифалар фаолиятнинг мўайян кўрсаткичларига расмийлаштирилади. Тескари алоқа эса хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, унинг кўзда тутилган мақсадларга мослигини назорат қилиш учун асос ҳисобланади. Олинган кўрсаткичларнинг мақсадларга мос келмаслиги кейингиларининг ўзгаришига ёки корхонада назорат тизимининг кескинлашувига олиб келиши мумкин. Мақсад ва кўрсаткичларнинг бир-бирига мос келмаслиги турли сабаблар бўйича содир бўлиши мумкин. Улардан энг кенг тарқалгани қуйидагилар: - тепадан пастга тенг расмийлаштирмаслик; - бошқарувчилик қарорларининг етарлича батафсил текширилимагани; - ҳаракатларнинг бошқарувнинг турли даражаларида келишилгани ва ҳоказолар. Логистика ушбу ва бошқа камчиликларни энг оз миқдорга келтиради. Бирлашиш жараёнида у корхона (хўжалик бирлашмасининг) мақсадлари тизимини бошқарувнинг барча соҳалари ва барча даражаларида ягона ҳал қилишга эга бир-бирига мос вазифалар мажмуига ўтишига ёрдам беради. Натижада логистика ёрдамида ягона, самарали мўлжаллар ва барча тузилмавий бўлинмалар учун тизим орқали фаолият юритиш қоидаларини ишлаб чиқишга эришилади. Download 428.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling