1-мавзу: логистика инфратузилмалари фанининг мазмуни ва вазифалари режа


Download 428.67 Kb.
bet3/7
Sana31.01.2024
Hajmi428.67 Kb.
#1829678
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 мавзу логистика инфратузилмалари

Логистика вазифалари.
Логистика мақсадларини амалда амалга ошириш учун аҳамият даражаси бўйича учта гуруҳга бўлинадиган қатор тегишли вазифаларни мос равишда ҳал этиш йўлларини топиш зарур.
- долзарб вазифалар;
- умумий вазифалар;
- хусусий (маҳаллий) вазифалар.
Логистик тизимнинг асосий мақсадига мувофиқ логистиканинг асосий вазифаси, яъни хўжалик юритиш субъектларининг (корхоналар, бирлашмалар) бозор коньюктурасига энг кам ҳаражатлар билан имкон қадар мослашишга эришиш, бозорда иштирок этиш улушини кўпайтириш ва рақобатчилар олдида устунликка эришиш алоҳида ажратилади.
Логистика моҳияти бўйича хўжалик фаолиятини бошқариш жараёнида бирлаштирув вазифасини ўтайди. Шу сабабли логистик тизимнинг туридан қатъи назар қуйидагилар унинг долзарб вазифалари саналади:
- моддий, ахборот ва имкони бўлса бошқа оқимларнинг мажмуавий бирлашган тизимини яратиш;
- ишлаб чиқариш ва муомала соҳасининг логистик қувватларидан фойдаланиш устидан стратегик келишув, режалаштириш ва назоарт қилиш;
- логистик концепцияни бозор муҳитида танланган стратегия доирасида мунтазам такомиллаштириш;
- фаолият юритишнинг ташқи ва ички шароитларининг ўзгаришларига тез таъсирланиш йўли орқали юқори тизимли мослашишга эришиш.
Долзарб вазифаларни ҳал этишни маҳаллий вазифаларни белгилаш ва ҳал этмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди. +уйидаги умумий вазифаларни ҳал этиш барча турдаги логистик тизимларнинг ривож топишининг шартлари ҳисобланади:
- логистик тизимларда оқимли жараёнлар устидан муфассал назоратни амалга ошириш;
- моддий оқимларни бошқариш услубларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
- ишлаб чиқариш, ташишлар, заҳиралар ва ҳоказолар ҳажмини кўп вариантли прогнозлаш;
- ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва моддий-техника таъминоти имкониятлари, шунингдек, сотишдаги логистик хизматлар эҳтиёжи ҳамда логистик тизим имкониятлари ўртасидаги номутанносиблик;
- логистик хизматлар ва алоҳида операциялар сифатига талабларни стандартлаш;
- хўжалик алоқаларини оқилона шаклантириш;
- вақт, моддий, меҳнат ва пул ресурсларини йўқотишнинг пайдо бўлиш марказларини аниқлаш;
- транспорт-омбор мажмуаларининг техник ва технологик тузилмаларини оптималлаштириш;
- моддий ресурслар, ярим фабрикатлар, тайёр маҳсулотни жисмоний кўчиришнинг стратегияси ва технологиясини аниқлаш;
- долзарблаштирилган (жорий, тезкор) логистик мақсадлар ва логистик тизимлар ҳаракати параметрларини расмийлаштириш.
Долзарб ва мўайян вазифаларни ҳал этиш учун линияли дастурлаш, функционал-қиймат таҳлили, ясама моделаштириш ва бошқа услублар қўлланилади. Тегишли тадқиқотлар ва ишланмалар таҳлили натижалари инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, транспорт-омбор жараёнларини автоматлаштиришнинг технология ва воситаларини ишлаб чиқиш, бошқарувни компьютерлаштириш, шунингдек, самарали ташкилий тузилмалар ва бошқарув тизимларини яратишда қўлланилади.
Хусусий вазифалар логистикада мўайян хусусиятга эгадир. Улар янада жадалроқ ва хилма-хилдир.
- барча турдаги ва барча босқичлардаги заҳираларни оптималлаштириш;
- маҳсулотни сақлаш вақтини имкон қадар қисқартириш;
- ташишлар вақтини қисқартириш;
- истеъмолчилар талабларига тез таъсирланиш;
- логистик занжирнинг барча бўғинларида сарф- ҳаражатларни пасайтириш;
- трансопрт воситаларини оқилона тақсимлаш;
- сотувдан кейинги сифатли хизматни кафолатлаш;
- ахборотни қабул қилишга, қайта ишлашга ва беришга доим тайёргарликни сақлаш;
- оқимларнинг трасформация объектлари ва ҳоказолар орқали ҳаракати кетма-кетлиги ҳамда бўғинлилиги.

2-Расм. Логистикани таъминлаш тизими.
Ушбу гуруҳ вазифаларини ҳал этишда эвристик услублардан, кўплаб ноаниқ назариядан фойдаланилади. Негаки, логистик тизимлар кўпинча товар ҳаракатининг ноаниқ шароитларида ишлаши керак. Шунингдек, бу борада иммитацион моделлаштиришни ҳам қўллайди, чунки унинг усуллари транспорт-омбор тизимларида юзага келадиган “тромблар” ва “иложсизликлар”ни аниқлаш, шу билан бирга турли зоналарнинг (омборга жойлаштириш, экспедиция, қадоқлаш, технологик ва бошқа зоналар) ушбу тизимлардаги энг кам бандлигини ҳисобга олишга ёрдам беради.

Download 428.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling