1-мавзу. Логистика курсининг предмети ва вазифаси режа
Download 75.58 Kb.
|
1 маъруза Логистика предмети ва вазифаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-чизма. Логистик тизимнинг тузилиши
- Логистика концепциясининг бир неча категориялари бор, улардан асосийлари қуйидагилар
1.2. Логистика концепцияси
Амалий ҳолда халқ хўжалигида кучли ва самарадорлиги юқори даражада бўлган инфратузилма ривожланаяпти. Ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқарувчилар бозор конъюнктураси, рақобатни кўзда тутиб иш қилиш зарурлигини тушуниб олганликлари, тез - тез ўзгариб турадиган иқтисодий вазиятга мослашишга интилишлари логистиканинг ривожланишига сабаб бўлди. "Логистика" терминининг аниқ тавсифини бериш осон эмас. Логистика ўзига бир неча йўналишларни қамраб олади. Катта фирма бошлиғи нуқтаи назаридан логистикага берилган тавсиф муҳандис ёки иқтисодчи нуқтаи назаридан берилган тавсиф бир - биридан фарқланиши мумкин. Бундай аҳвол ҳар бир мутахассиснинг халқ хўжалиги бозор иқтисодиёти тизимида тутган ўрнига боғлиқ бўлади. Масалан, маркетинг доирасида иш тутаётган менежер ёки тадбиркор нуқтаи назаридан логистика қуйидагича изоҳланади: Логистика - маълум мақсадларни ҳал қилиш учун зарур бўлган маблағ ва хизматларни мақсадга мувофиқ тайёрлаш, фойдаланишни ташкил қилиш ва бошқариш. Логистиканинг мақсади - маълум товарни маълум вақтда энг кам (минимал) ҳаражатлар билан олдиндан тайёрлаш. Логистикани иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш инфратузилмаси, деса ҳам бўлади. Логистиканинг тузилиши қуйидагича бўлади (2-чизма): 2-чизма. Логистик тизимнинг тузилиши Логистика: а) эҳтиёж; б) ишлаб чиқариш; в) транспорт; г) маҳсулот тақсимлашнинг ўзаро боғланишига асосланган. Логистика концепциясининг бир неча категориялари бор, улардан асосийлари қуйидагилар: 1. Тақсимлаш категорияси деганда - фаолиятнинг бир тури ва реклама қиладиган, (реализация), маҳсулотни сотадиган, транспортировка қиладиган ва харидорларга хизмат кўрсатадиган ташкилотлар тушунилади. 2. Логистика - материал ва маҳсулотлар оқимини бошқариш, хом-ашё билан таъминлашдан бошлаб, то охирги истеъмолчига тайёр маҳсулот етказиб берилгунга қадар, шу билан бирга материаллар ҳаракатига ёрдам қилувчи ахборот оқими категорияси. Одатда ҳар бир фирма ўз маҳсулотининг тақсимланишини назорат қилади ва бошқаради. Логистика тизими эса халқ хўжалигида материал ва маҳсулотлар оқимини бошқаради. 3. Макрологистика категорияси. 4. Микрологистика категорияси. Download 75.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling