1-мавзу. Логистика курсининг предмети ва вазифаси режа
-қисм. Ахборот алоқаси ва назорат
Download 75.58 Kb.
|
1 маъруза Логистика предмети ва вазифаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-қисм. Ходимлар.
- 1.4. Макро ва микрологистиканинг вазифалари ва доираси
6-қисм. Ахборот алоқаси ва назорат. Ҳар бир логистика тизими ахборот ва назорат тизимлари орқали бошқарилади. Бу тизимлар орқали буюртмалар қилинади, юкларни ортиш ва транспортировка қилиш тўғрисидаги талаблар етказилади. Бу тизим ёрдамида заҳиралар талабга мос бўлган миқдорда сақлаб турилади. Бу тизим умумий ахборот тизимининг бир қисмидир.
7-қисм. Ходимлар. Бу қисм логистика тизимининг энг муҳим қисми ҳисобланади. Унда ходимларни танлаш ва тайёрлаш масалаларига катта аҳамият берилади. 1.4. Макро ва микрологистиканинг вазифалари ва доираси Логистика тизими ўзида таъминлаш вазифалари, ишлаб чиқариш, сотиш, етказиб бериш, тақсимлаш ва бозор вазифаларини бирлаштирган бўлса, бундай тизим макрологистика деб аталади. Умумий қараганда, макрологистиканинг вазифалари ва доираси қуйидагича: - ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш топшириқларини режалаштириш, иш сифатини назорат қилиш, маҳсулот ишлаб чиқариш режасини корхонанинг ишлаб чиқариш қисмларига тақсимлаш; - етказиб бериладиган юкларни қайтадан ишлаб, заҳираларини ҳисоблаш ва бошқариш, юкларни бир жойдан бошқа жойга кўчириш, ахборот оқимларини ташкил қилиш, маҳсулотларни ўраш ёки идишларга жойлаш, уларни сақлаш, омборларга жойлаштириш, юк ортиш - тушириш ишлари ва юк тўпларини (тўпламларини) комплектлаш; - маркетинг, моддий рағбатлантириш, молия ва ҳақ тўлаш, бозорни ўрганиши, таъминлаш хизматини ташкил қилиш; - истеъмол қилиш, маҳсулот етказиб беришга буюртмаларни лойиҳалаштириш, заҳираларни омборларга жойлаштириш, истеъмолчиларни таъминлаш, буюртмаларни маблағ билан таъминлаш. Кейинги категория - Микрологистика. Микрологистика - логистика тизимининг ҳар бир мустақил функционал қисмларига тегишли бўлган маҳаллий масалаларни ҳал қилади. Масалан, ишлаб чиқариш корхонанинг ичида рўй бераётган логистика жараёнлари, яъни режалаштириш жараёнини маҳсулотни тарқатиш ва сотиш жараёнлари билан бирлаштириш, интеграция қилиш, транспортировка қилиш, омборларда маҳсулотни жойлаштириш, сақлаш, юклаш, юкни тушириш ишларини қулайлаштириш масалалари. Омборлар хўжалиги хомашё ва маҳсулотлар оқимини ишлаб чиқариш вазиятига мослаштирадиган энг самарали омилдир. Тақсимлаш доираси - микрологистиканинг асосий вазифаси – юкларни транспортировка қилишни режалаштириш, юкларни тайёрлаш, сотиш ва назорат қилишни ташкил этишдан иборат. Бу жараёнларни ташкил қилишда ишнинг энг самарали усулларидан фойдаланиш керак, буюртмачи талабларини тўла ҳисобга олган ҳолда ишончли маълумотлар асосида иш олиб бориш керак. Энг муҳим талаб - юкларни айнан буюрилган муддатда етказиш. Ҳар бир логистик тизимнинг тузилиши ҳар хил бўлиши мумкин. Бунинг учун, бу тизим вазифалари доирасига кирган корхоналарнинг катта - кичиклиги, омборхоналарнинг вазифалари (таъминлайди ёки тарқатади), транспорт моделлари ва бошқа омиллар бўйича фарқланиши мумкин. Ҳозирги вақтда, транспорт тизимида рўй берган ўзгаришлар, ёқилғи нархлари ўсганлиги, илмий - техникавий тараққиёт транспорт хизматлари баҳосининг ўзгаришига олиб келган. Бунинг натижасида фақат транспорт тизимигина ўзгариб қолмай, бутун логистика тизимлари ўзгариб кетаяпти. Замонавий технологиялар корхоналарга етказиб бериладиган хомашё ва материаллар номенклатурасини мураккаблаштириб юборган. Замонавий алоқа тизими керакли маълумотларни қисқа вақт ичида керакли жойга етказиш имкониятини яратаяпти, сифатли назорат ишларини олиб боришга шароит туғдиряпти. Download 75.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling