1-mavzu. Mafkuraviy tizimning asosiy elementlari Reja
Download 50 Kb.
|
1-mavzu. Mafkuraviy tizimning asosiy elementlari (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Internet saytlari
Xorijiy adabiyotlar:
Антонов А.В. Системный анализ. − М., 2002. Бендерская Е.Н., Колесников Д.Н., Пахомова В.И. и др. Системный анализ и принятие решений // Учебное пособие. - СПб.: СПб ГТУ, 2001. – 206 с. Новоселсев В.И. Системный анализ: современные консепсии. – Воронеж: «Кварта», 2002. Cистемный анализ и приятий решений // Словар спроваочник. − М.: «Высшая школа», 2004. Системный подход: анализ и прогнозирование международных отношений (опыт прикладных исследований) // Под. ред. И.Г.Тюлина. − М., 1991. Internet saytlari: https://yuz.uz/ www.ziyonet.uz www.nutq.intal.uz www.lex.uz www.bilim.uz www.gov.uz www.prezident.uz www.nuu.uz www.edu.uz www.manaviyat.uz www.natlib.uz Бизга ма’лумки, ижтимоий соҳа ва жараёнларда учрайдиган бошқа тизимлар сингари мафкуравий тизим ҳам ўзаро алоқадорликдаги, бири иккинчисини тақозо қиладиган ва ўзаро алоқадорликда бўлган элементлардан ташкил топган. Ушбу элементлар тизимининг алоҳида бир қисми бўлиш билан биргаликда ўзидан кейинги бир элементни шаклланишига ҳам замин яратади. Миллий мафкуравий жараённи тизим сифатида олиб қарайдиган бўлсак, у қуйидаги элементлардан ташкил топган: фикр, ғоя, қарашлар ва ҳоказолар. Ҳар қандай мафкуравий тизим энг аввало ғоялардан ташкил топиши, ғоялар эса якка шахс онги ва тафаккурида пайдо бўлиб, кейин ижтимоийлашиши бизга ма’лум. Тизимли таҳлил нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак, мафкуравий тизимнинг самарадорлиги ва ҳаётийлиги, инсонларнинг ўз олдига куйган мақсадларини ва шунинг билан бирга, мафкуранинг бош ва асосий ғояларини ҳаётга тадбиқ этишдани аниқлик ва натижавийлик ушбу ғояларнинг тўғри ёндашув сифатида тизимга киритишга боғлиқдир. Мафкуравий тизимда индивидуал фикр муҳим аҳамият касб этади. Инсон ижтимоий ҳаётнинг иштирокчиси сифатида яшар экан, ижтимоий муносабатлар ва жараёнлар унга та’сир этганидек, у ҳам бу жараёнларга та’сир этади. Лекин та’сир этишни бошқа йўлларидан фарқли равишда бу ҳолатда шахс ўзининг индивидуал фикри билан жараёнларга кириб боради. Ҳар қандай индивидуал фикр ҳам ғояга айланмаслиги ва ҳатто у инсон онгида шунчаки ташқарга чиқмайдиган бир қараш сифатидагина қолиб кетиши мумкин. Аксинча, ижтимоий гуруҳ ёки инсонлар орасида айтилган ва бошқаларнинг э’тиборини тортмаган фикр ҳам юқоридаги сингари шунчаки айтилган гап ҳолида қолиб кетиши мумкин. Бундан кўриниб турибдики, тизимни асосини ташкил этувчи ғояларнинг пайдо бўлиши энг аввало, индивидуал фикрнинг сайқалланиши ва ўзида инсонларни э’тиборини тортиш хусусиятини сингдириши лозим. Умуман ижтимоий талаблар орқали юзага чиққан ғоялар алоҳида суб’ектлар ёки ижтимоий гуруҳларнинг хоҳиш, иродасига боғлиқ бўлмасдан, об’ектив мазмунга эга бўлади. Чунки мазкур ғояларни келтириб чиқарувчи сабабларнинг ўзи ҳам алоҳида кишиларнинг хоҳиш иродасидан ҳоли бўлиб, улар фақат ма’лум шахслар томонидан илғаб олинади ва системали қилиб берилади. Дарҳақиқат, бирон бир халқнинг туб манфаатларини у мужассамлаштирувчи ғоялар ёки ғоялар тизими, энг аввало, ана шу халқ яшаётган ҳудуднинг табиий шарт-шароитларининг ўзига хослигини ҳам муқаррар тарзда ўзида акс эттиришини об’ектив характерга эга эканлигини қайд қилиб ўтмоғимиз керак. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг географик ўрни кишиларнинг хоҳиш- иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд, албатта. Шунингдек, табиий муҳит нафақат кишиларнинг қиёфаларига, балки ўша муҳитда яшаётган кишиларнинг ўзаро муносабатларига ва бу муносабатлар натижасида қарор топадиган ижтимоий муҳит талабларига ҳам та’сир этувчи омилга айланади. “Шарқ халқлари ва юртимиз аҳлига мансуб шундай белги-аломатлар ҳақида гапирганда, уларнинг тарихий-ижтимоий заминига алоҳида э’тибор қаратиш лозим, деб ўйлайман”, - деганди биринчи Президентимиз И.А.Каримов. - Тарихдан ма’лумки, Ўрта Осиё ҳудудида аҳоли азалдан водийларда, катта сув манбалари - дарё ва анҳорлар бўйида яшаб келади. Атрофи чўл ва саҳролар билан ўралган, табиати, иқлими ғоят мураккаб бўлган минтақа шароитининг ўзи ана шу элат ва миллатларнинг минг йиллар давомида бир-бирига мослашиб, яқин елкадош бўлиб, бир-бирининг оғирини енгил қилиб яшашини тақозо этиб келади” . Минтақамизда турли халқлар ва мамлакатларнинг мавжудлиги, уларнинг ҳар бири ўзига хос манфаатларга эгалиги ҳам об’ектив воқеликдир. Шундай қилиб, табиий муҳит нафақат кишиларнинг қиёфаларига, балки уларнинг ўзаро муносабатларига ва бу муносабатлар натижасида қарор топадиган ижтимоий талабларига ҳам та’сир этувчи омилга айланади. Миллий манфаатларни ўзида ифода этувчи ғоялар муқаррар тарзда мамлакат ҳамда қўшни мамлакатлар ҳаётидаги ижтимоий барқарорлик ёки беқарорлик муҳитининг қарор топиши билан ҳам бевосита боғлиқдир. “Бир нарса равшанки, - деган эди, Биринчи Президентимиз И.А.Каримов - барқарорлик ва жуғрофий-сиёсий мувозанат сақланиб қолган шароитдагина бу минтақа жўшқин ва собитқадам ривожланади, жаҳон ҳамжамияти учун муносиб шерик бўла олади” . Дарҳақиқат, дунёвий тараққиёт йўли фақатгина миллий тарихий тажрибаларга суяниб ўз ривожланишини давом эттириб бўлмаслигини тақозо этади. Унда жаҳон халқлари томонидан тўпланган билимларга суяниш устувор масалага айланади. Жумладан, табиатшунослик ва ижтимоий фанлар соҳасидаги инсоният томонидан эришган ютуқларни ўзлаштириб олиб, миллий тараққиётимиз учун ма’навий пойдевор яратиш муҳим вазифадир. Дунёвийлик тамойили мамлакат халқлари ҳаётида миллий, тарихий ва диний қадриятларимизга янгича муносабатлар тизимини яратиш зарурлигини келтириб чиқарди. Эндиликда юксак ривожланган жамият ўзлигини миллий, тарихий ва диний ан’анавий англаган шахслардан таркиб топади. Инсон ижтимоий мавжудот сифатида талқин этилганда, унинг мустақил тафаккурга, э’тиқодга, бунёдкорлик қудратига, ўзгалар ва бутун борлиқ олдидаги мас’улият туйғусига эга эканлиги назарда тутилади. “Мен кимман?”, “Бу ёруғ дунёга нима учун келдим? Менга ато этилган буюк не’мат — ҳаётимни нималарга сафарбар этмоғим лозим? Инсон борки, эртами-кечми ана шу саволларга жавоб излай бошлайди, камолот сари йўл олади. Бу йўлни-ўзликни англаш, деб айтиш мумкин. Ўзлигини англаган ёки англай бошлаган кишигина шахс даражасига кўтарилади. Демак ўзликни англаш, аввало, ҳар бир инсоннинг шахси, алоҳида “мени” билан боғлиқ. “Кимки ўзлигини таниса, роббини танийди”. Бу ҳадисда буюк ҳикмат яширинган. Уни бугунги кун муаммолари нуқтаи назаридан қуйидагича талқин этиш мумкин: ҳар бир инсон ўзи; интилмаса, мақсадлар қанчалик улуғ бўлмасин, бирор-бир натижа бермайди. Шунинг учун ҳам ислом аҳли, мутасаввиф алломалар инсонни “олам меҳвари” деб билганлар. Миллий истиқлол мафкураси ва миллий ғоя жаҳон халқларининг узоқ тарихий тараққиёт жараёнида яратилган меросидан ҳам озуқа олганлиги бежиз эмас. Зеро, инсоният жамияти пайдо бўлибди-ки, турли халқ алломалари инсонни ўзликни англашга да’ват этади. Ўзликни англаш борасидага Шарқ ва Ғарб алломаларининг фикрлари миллий ғоя ва ўзликни англаш билан чамбарчас боғлиқ эканлигини яққол намоён этади. Миллий ғоянинг ма’но-мазмунини ва унинг миллат ҳаётидаги ўрнини мукаммал тушуниб етиш учун энг аввало, унга замин бўладиган назарий ва амалий негизни аниқлаб олиш муҳим аҳамиятга молик. Шу нуқтаи назардан, миллий ғоянинг тарихий, фалсафий илдизлари унинг тамойиллари ҳам бир-бири билан узвий боғлиқликдадир. Уларнинг узвий боғлиқлиги негизида умуминсоний қадриятлар устуворлиги ётади. Демак, унинг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик ғояси билан боғлиқдир. Дархақиқат, бугунги кунда бу сўзни жуда кўп ишлатамиз. Шу ўринда нега инсонпарварлик миллий ғоянинг асосий тамойилларидан бири бўлиб қолмоқда, деган савол туғилади. Бунинг биринчи сабаби мустақиллик туфайли инсонпарвар ва демократик жамият барпо этиш имконияти пайдо бўлди. Ана шу имкониятни воқеликка айлантиришда иккита муҳим масалани ҳал этиш зарурати вужудга келади. Улардан биринчиси, одамларнинг онги ва тафаккуридаги мустабид тузум асоратларидан, унинг ғайриинсоний ғояларидан, шунингдек якка мафкурачилик тамойилидан тозалашдир. Бунга эришишнинг бир қатор йўналишлари мавжуд. Энг муҳими, янги жамиятда инсоннинг туб манфаатларига мос ижтимоий муносабатларни шакллантиришдан иборатдир. Бунда миллий ғоянинг инсонпарварлик ва демократик тамойиллари инсон ва жамият манфаатлари уйғунлигини белгилаб берувчи таянч нуқта ва жипслаштирувчи куч ҳисобланади. Иккинчи сабаби, инсонпарварлик тамойилида умумбашарий тамойиллар билан бир қаторда миллат тафаккури, руҳияти ва фикрлаш тарзи, қарашлар хилма-хиллиги ўзаро уйғунлаштирилади. Бу жараён мамлакатимиз маросимларининг барчаси қайта тикланиши керакми ёки миллатнинг кейинги тараққиётига асос бўладиган, жамиятнинг бош стратегик мақсадларини амалга оширишга имкон туғдирадиган миллий меросимизни қайта тиклаш зарур деган ҳақли савол туғилган эди. Ўз даври ижтимоий муҳити талабларига жавоб тариқасида қарор топган ан’ана ва маросимларнинг барчаси ҳам миллатнинг келгуси тараққиёти учун пойдевор бўла оладиган қадриятларга айланавермайди. 7.3. Миллий ва умуминсоний ғоя, қарашлар Инсониятнинг тарихий тараққиёти ўз-ўзини англаш мавжудликнинг моҳиятини ма’навий воқелик ша’н қадр- қиммат, обру э’тибор, ор-номус орқали намоён бўлишини кўрсатади. Ҳаётнинг ма’но-мазмуни, мақсадини тушуниб етиш, ўзликни англашдан бошланади. Миллий ғояда унинг негизлари бу мужассам бўлганлиги учун ҳам ўзликни англашга бир-бири билан узвий боғлиқ. “Ўзликни англаш деганда, мен тарихий хотирани тиклаш, насл-насабимиз ким эканини, кимларнинг вориси эканлигимизни англаб етишни, шундан келиб чиқиб, ўзимизга хос ва мос жамият барпо этишни тушунаман” деганди Биринчи Президент И.А.Каримов. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини янада демократлаштириш, авваламбор ҳар бир фуқаронинг ва бутун жамиятнинг олий махсадларини ўзида мужассам этган миллий ғоя атрофида жипслаша олиши, ўзини халқ миллатнинг ажралмас қисми эканлигини англаб етишига ҳам боғлиқ. Зеро, буюк бобокалонимиз Амир Темур ўгит берганларидек: “Бирликсиз куч бўлмас”. Бинобарин, “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт” Янги Ўзбекистонда қуришдек улуғ иш, аввало, ўзликни англамаган жойда амалга ошмайди. Миллат бирлигида инсонни ўзлигини англаш омили алоҳида ўринга эга. И.Каримов та’кидлаганидек: “Чинакам инсоний фикрлашга эга бўлган ёки эга бўлишга интилган одам демократия не’матларининг оддий исте’молчиси эмас, балки уларнинг фаол яратувчиси ва ҳимоячисига айланади. Демократия, фуқаролик жамияти асосларини амалда барпо этиш, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини та’минлаши мумкин бўлади. Шундагина инсон ўз мамлакатининг том ма’нодаги муносиб фуқароси бўла олади. Бунда тилга олинган инсоний фазилатлар инсоннинг ма’навий оламини ташкил этади. Ма’навият эса фикр, сўз ва иш бирлигида намоён бўлади. Ўзлигини англамаган одамда имон ва э’тиқод заиф бўлади. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт ғоясида мужассам бўлган миллий ғоя оддий да’ват эмас, жамиятни ҳаракатга келтирувчи кучга айланмоғи учун у ўзлигини англаган ҳар бир фуқаронинг онгидан чуқур жой олмоғи ва яшаш тамойилига айланмоғи лозим. Демак, мустақиллик туфайли бир тизимдан иккинчи тизимга ўтиш даврида ўзликни англашнинг ўзига хос кўринишларини англамасдан ма’навий юксалиш ва тараққиёт даражасини аниқлаб бўлмайди. Жамият ма’лум бир ҳудудда жамланган одамларнинг оддий йиғиндиси эмас. Инсон мартабасига хос бўлмаган ўзлигидан маҳрум, тарихий хотираси заиф ўзининг келиб чиқиши ва кимларнинг вориси, авлодлари эканлигини англамаган, билмаган одамларни халқимиз “тўда оломон” деб атайди. Тараққиётида барқарорлик, хавфсизлик масалалари билан ҳамжиҳатликда, туташган ҳолда намоён бўлади. Миллат тақдирига дахлдор бўлган ғоялар энг аввало, миллий замин билан боғлиқ бўлади. Унга таянмаган, ундан баҳра олмайдиган ёки ундан узилиб қоладиган ғоялар миллат манфаатларига ҳам хизмат қила олмайди. Бу жараёнда икки муҳим қонуният амал қилади: Биринчи қонуният, миллатнинг ўзига хос хусусиятлар ва менталитетга эга эканлиги. Улар миллат тараққиёти ва истиқболи учун асосий манба ҳисобланади. Ўз негизлари асосида ривожланиш йўлидан бормайдиган миллат истиқболида, ўзлигини йўқотади. Уни ҳисобга олиш, амал қилишини миллатнинг ўз негизларига таяниб ривожланиш қонунияти деб айтиш мумкин бўлади. Иккинчи қонуният, ҳар қандай жараёнда бўлгани каби миллий ривожланишда ҳам ворислик қонуни амал қилади. Унинг мазмуни шундаки, барча жараёнлар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, балки улар шу йўналишда мавжуд бўлган олдингилари билан боғлиқ бўлади. Унинг негизида юзага келади, ундан кейинги тараққиёт учун хизмат қилиши мумкин бўлган элементларни қабул қилиш асосида, янгиси шакллана бошлайди. Бу жараён ворислик қонуни ҳисобланади. У миллатнинг ўз негизига асосланиб ривожланиши шарт бўлгани учунгина эмас, балки барча жараёнлар учун ҳам амал қилади. Бу ворисийлик қонуниятнинг характерли хусусиятидир. Унинг миллий тараққиёт учун аҳамияти шундаки, у миллатнинг ўз негизлари асосида ривожланиши учун имкониятлар салмоғининг мустаҳкам бўлишига хизмат қилади. Миллий ғоя шаклланишида ана шу икки қонуниятнинг уйғунлиги асосий ҳисобланади. Албатта, миллий ғоя негизлари фақат миллатнинг тор доирадаги заминлари билан чекланмайди. Шунинг билан бир қаторда, умумбашарият эришган илғор ютукларга ҳам таянади. Шунинг учун ҳам биринчи Президент Ислом Каримов мамлакатимиз Ўзбекистон мустақиллигини қўлга киритгандан кейин ижтимоий ривожланишнинг қуйидаги тўртта асосий негизини белгилаб берган эди. Булар: - умуминсоний қадриятларга содиқлик, - халқимизнинг ма’навий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; - инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши; - ватанпарварлик кабилардир. Кўриниб турибдики, уларда миллий ғоя тамойиллари умуминсоний қадриятлар билан ўзаро уйғунлашиб кетган. Ана шу негизлар асосида миллий ғоямизнинг асосий тамойиллари шаклланади. Хўш, бу принсип нима? Тамойил бирор бир та’лимот, дунёқараш ёки фаолиятнинг қат’ий амал қиладиган қоидаси ва ме’ёрини англатувчи тушунча ҳисобланади. Шу ма’нода ҳам миллий ғоянинг ўзига хос тамойиллари мавжуд бўлиб, улар асосида миллий ривожланишнинг долзарб вазифалари амалга оширилмоқда Миллий ғоянинг асосий тамойилларини қуйидагилар ташкил қилади: миллий онг, миллий тафаккурнинг ва миллий ўзликни шакллантиришга йўналтирилганлиги; — миллатни бирлаштиришга қаратилганлиги; — миллат манфаатини ифодалаши; —илғор миллий урф-одатлар, ан’аналар ва қадриятларнинг ва мустаҳкамланиши ва ривожланишига асос бўлиши; —миллий, ифтихор ва мас’улиятнинг шаклланиши мустаҳкамланишига замин бўлиши; —кўп миллатли мамлакатимиз аҳолисида ягона Ватан руҳиятининг шаклланишига асос бўлиши; —миллий мерос, тарихий хотирани асраш, ўзлаштириш ва кейинги авлодга етказишнинг ма’навий-руҳий манбаси бўлиши; —ёшларимизда Ватанпарварлик миллатпарварлик халқпарварлик ва умуминсонийлик ма’навий, руҳий салоҳиятини шакллантиришга қаратилганлиги; мустақил суб’ект сифатида вояга эттириш, миллатимизнинг озодлиги, мустақиллиги ва тараққиётига ма’навийй-руҳий таянч бўлиш; —миллатимизнинг ўзи билан ёнма-ён яшаётган миллат ва элат вакилларини ўз атрофига уюштириш, улар билан тинч-тотув яшаш, уларга ҳурмат, эҳтиром билан қараш, ёрдам кўрсатиш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва улар асосида ягона ўзбекистон халқи туйғуларининг шаклланишига манба бўлиши; —миллатимизнинг замонавий сивилизацияларига муносиб ҳисса қўшишига ма’навий-руҳий куч-қудрат ва илҳом бағишлаши; —Ўзбекистон халқида миллий хавфсизлик ва миллий тараққиёт руҳиятини шакллантириш ва мустаҳкамлашнинг назарий асоси бўлиш; —комил инсон ғоясини ўзида акс эттириш кабиларни ташкил қилади. Миллий ғоя миллий онг ва тафаккур маҳсули ҳисобланади. Уларнинг ривожланиши натижасида миллий ўзликни англаш юзага келади. Миллий тафаккур миллат ҳаёт тарзи, хусусиятлари ва фаолияти, унинг мақсадлари ва манфаатлари негизларининг миллий онгда намоён бўлишидир. 1 Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. -Т.:”Маънавият”, 2008. -Б. 9. 2 Каримов И.А. Ўзбекистан XXI аср бўсағасида хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Ўзбекистан буюк келажак сари. -Т.: Ўзбекистон, 1999. -Б. 422 Download 50 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling