1-Мавзу: Мантиқ фанинг предмети илмий билиш


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/34
Sana05.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1748948
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   34
Bog'liq
5-mavzu; Mantiq bilish nazariyasining tadqiqotot obekti — копия

Джон Стюарт Милль (1806-1873)инглиз файласуфи ва мантиқшунаси. 
Силлогистик ва индуктив мантиқ системаси (1843) асарининг муаллифи. У 
ҳам Беркли, Юм ва Кант каби ҳодисаларнинг чин моҳиятини билиш 
мумкинлигини инкор этган. Инсон фақат сезгилар воситаси орқали 
ҳодисаларни билади, холос, сезгилардан ташқарида хеч қандай буюм мавжуд 
бўлмайди, деб ҳисоблаган. 
Милль фикрича ҳукм ҳодисалар ўртасидаги муносабатларнинг 
ифодасидир. Шу фикрга асосланган ҳолда, у ҳукмларни 5 турга ажратади: 
мавжудлик ҳукумлари; 
давомийлик, кетма – кетлик ҳукмлари;
ўзаро мажудлик ҳукмлари;
сабабий боғлиқлик ҳукмлари; 
ўхшаш муносабатларни ифодаловчи ҳукмлар. 
Милль Ф. Бэкон, Р. Уэтли, Ю. Юэл ва Гершел асарларига таяниб
психологик йуналишдаги мантиқий система тузди. Унингча, мантиқ 
хақиқатни излаш методларини ўрганувчи фандир. Бу методлар ҳулоса 
чиқариш қоидалари ва исботлаш усулларини ўз ичига олади. 


Милль асоссиз ҳолда дедуктив йуналишни танқид қилиб, индуктив 
йўналишига ортиқча баҳо беради. Унинг таъкидлашича, силлогизм хеч 
қандай янги билим бермайди. Умумий ҳукм хусусий ҳолатни исботлай 
олмайди, чунки умумий ҳукмнинг ўзини исботлаш талаб қилинади, дейди. 
Лекин Милль яратган илмий индуктив ҳулоса чиқаришнинг методлари 
катта аҳамиятга эга бўлган. Булар: 
қолдиқлар методи; 
тафовут методи; 
ўхшашлик ва тафовут қўшма методи; 
йўлдош ўзгарувчи методи; 
ягона ўхшашлик методи. 
У ҳар бир методнинг ифодаланиш усулини (формуласини) 
ойдинлаштирди ва уларнинг тадқиқотчилар учун муҳим аҳамиятга эга 
эканлигини мисоллар билан тушунтириб берди. Шунинг учун бу методлар 
мантиқ тарихида Милль методлари деб аталади. 
Милль таълим-тарбия соҳасида мантиқ илмининг ўрнига юқори баҳо 
берган. У ўз автобиографиясида: “Янгича тарбиялашда, фикрловчи 
инсонларни шакллантиришда мантиқ илмидан яхшироқ восита бўлмаслигига 
ишончим комил”, - деб ёзган. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling