қонуни ҳақида”(1910); “Хаёлий мантиқ”(1912), “Мантиқ ва метамантиқ”
асарларининг муаллифидир. У ўз таълимотида формал анологияни Л.
Лобачевскийнинг ноевклид геометрияси билан бирлаштирган.
Унинг бу
таълимоти чексиз кўпликлар учун учинчиси истино қонунининг
кўлланилмаслиги ҳақида дастлабки фикрлардан бўлган.
Рус математиги ва мантиқшуноси
Платон Сергеевич Порецкий (1846-
1907) математик мантиқнинг ривожланишига муҳим хисса қўшган.
Порецкийнинг
мантиқ
системасида
асосларнинг
берилган
системасидан ҳулосани келтириб чиқариш ва ҳулоса
сифатида олиниши
мумкин бўлмаган асосларни топиш масалалари ишлаб чиқилган.
Янги даврда инглиз мантиқшунослиги
Джон Фредерик Вильям Гершел (1792-1871)
инглиз математиги ва
мантиқшуноси бўлган. У “Табиатшуносликни ўрганишга кириш”(1832)
асарида Милоддан 11 йил аввал илмий индуктив методларнинг асосий
мазмунини ёритиб берган.
Гершел фикрича, ҳодисалар ўртасидаги сабабий
алоқадорликни аниқлаш барча фанларнинг асосий вазифасидир. У сабабий
алоқадорликни аниқлашнинг қуйидаги қоидаларини ишлаб чикди:
сабаб ва оқибат алоқадорлигининг ўзгармаслиги;
сабаб бўлмаса, оқибатнинг ҳам бўлмаслиги доимий, ўзгармасдир;
сабаб чинлигининг ортиши ёки камайиши билан оқибатнинг ҳам
чинлигининг ортиши ёки камайиши;
оқибатнинг
сабабга пропорционаллиги;
сабабнинг йўқолиши билан оқибатнинг ҳам йўқолиши;
Гершелнинг бу
қоидалари илмий индукция методларининг
яратилишида муҳим роль ўйнаган.
Do'stlaringiz bilan baham: