1-Мавзу: Мантиқ фанинг предмети илмий билиш


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/34
Sana05.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1748948
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34
Bog'liq
5-mavzu; Mantiq bilish nazariyasining tadqiqotot obekti — копия

 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1. Маҳмудов И.И. Бошқарув психологияси. – Т.: 2006. Б- 230 
2. Маҳмудов И.И. Бошқарув профессионализми: психологик таҳлил. Т.: 
“Академия”, 2011. Б- 154 
3. Шарипов М., Файзиходжаева Д. Мантиқ. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги 
нашриёт-матбаа ижодий уйи. 2004. Б- 214 
4. Пулатова Д., Файзиходжаева Д. Мантиқ. – Т.: “Premier Print”. 2013. 
Б- 324 
5. Файзиходжаева Д. Мантиқ.Изоҳли луғат. – Т.: “TAMADDUN”.
2015. Б- 272


4-мавзу: Формал ва ноформал мантиқ. (2 соат) 
Режа: 
1. Мантиқ илми ва унинг турлари 
2. Формал мантиқ ва унинг қонунлари 
3. Диалекик ва символик мантиқ 
Таянч иборалар: формал мантиқ, ноформал мантиқ, диалектик ва 
символик мантиқ, индуктив мантиқ, кўп маъноли мантиқ, математик 
мантиқ, консруктив мантиқ, логицизм 
Формал ва ноформал мантиқ, уларнинг қонунлари тўғрисида 
тушунча берилади. 
Фалсафий адабиётларда диалектик мантиқ билан формал мантиқ 
мавжудлиги таъкидланади. Буларнинг биринчиси тафаккур шаклларини 
уларнинг ривожланишида олиб қараса, иккинчиси уларни шаклланган 
фикрлар сифатида ўрганади. Шунингдек, диалектик мантиқ тафаккурни 
унинг мазмуни ва шакли бирлигида олиб ўрганса, формал мантиқ фикрнинг 
шаклини унинг конкрет мазмунидан четлашган ҳамда нисбатан мустақил 
ҳолда олиб тадқиқ этади. Шунинг учун диалектик мантиқ фикрларимизнинг 
тараққиёти, ривожланишини, формал мантиқ эса нисбий турғунлигини акс 
эттиради. Диалектика фикрлашнинг формал мантиқ қонун – қоидаларига 
амал қилишни тақазо этади. Диалектика ҳам, формал мантиқ ҳам ҳамма вақт 
фалсафа таркибида ривожланиб келган. 
Диалектика эса ривожланиш жараёнида айнанлик, тафовутлар ва 
қарама-қаршиликлар даражасига кўтарилади, нозидлик тараққиёт манбаи 
бўлмай, балки улар ўртасидаги қарама – қаршилик тараққиётни таъминлайди, 
деб кўрсатади. Формал мантиқ ва диалектик мантиқ бир-бирига муқобил 
методларга асосланади. Улар мустақил таълимот ҳисобланади. Диалектик 
мантиқ фалсафий метод сифатида, фалсафанинг муҳим таркибий қисми 
сифатида мавжуд бўлса, формал мантиқ мустақил фан сифатида шаклланган 
таълимотдир. 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling