1-Мавзу: Мантиқ фанинг предмети илмий билиш


XX асрда мантиқ илмининг ривожланиши


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/34
Sana05.11.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1748948
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   34
Bog'liq
5-mavzu; Mantiq bilish nazariyasining tadqiqotot obekti — копия

XX асрда мантиқ илмининг ривожланиши 
XIX - асрнинг ўртаталарига келиб мантиқ илмида жиддий ўзгаришлар 
содир бўлди. У Арасту мантиқий системасига асосланган анъанавий формал 
мантиқдан тубдан фарқ қиладиган, математик методлардан кенг 
фойданаладиган символик мантиқ (ёки математик мантиқ) нинг шаклланиши 
билан боғлиқ. Унинг негизида Лейбниц илгари сурган муҳокамаларга 
ҳисоблаш тусини беришнинг мумкинлиги ва унинг самарадорлиги ҳақидаги 
ғоя ётади. XIX асрнинг ўрталари - XX асрнинг бошларида бу ғояни Ж. Буль, 
А. М. Де-Морган, Ч. Пирс, Г. Фреге ва бошқа таниқли олимлар амалга 
оширишга ўз хиссаларини кўшдилар. 
XX асрнинг бошига келиб символик мантиқ, мантиққа оид илмлар 
доирасида мустақил фан сифатида шаклланди. Символик мантиқ бўйича 
дастлабки уч жилдлик фундаментал асар – «Principia mathematika» Б. Рассел 
ва А. Уайтхедлар томонидан яратилди ва у 1910 – 1013 йилларда нашр 
этилди. Бу асарда анъанавий мантиқнинг баъзи муаммолари ҳамда унинг 
доирасида қўйиб бўлмайдиган масалалар янгича ёндашиш асосида, символик 
мантиқ воситалари ёрдамида таҳлил этилган. 
Шунингдек, XX асрда ноанъанавий мантиқнинг турли хил 
йўналишлари, хусусан кўп қийматли мантиқий системалар (Лукасевич, 
Гейтинг, Рейхенбахнинг уч кийматли мантиқий системалари, Постнинг n – 
қийматли мантиқий ситемаси ва шу кабилар), конструктив мантиқ (А.Н. 
Колмогоров, А.А. Марков вариантлари) ва бошқа мантиқий назариялар 
вужудга келди, ривожланди. 
XX асрда мантиқ илмининг маълум йўналишлари ривожига 
Витгенштейн, К. Поппер, Е. К. Войишвилло, В. Смирнов, Хинтикки кабилар 
ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. 
Хозирги пайтда мантиқ ўзининг турли турли хил соҳалари ва 
йўналишларида тараққий этиб бормокда.
 
 


Ўзини-ўзи назорат қилиш учун саволлар: 
 
1. Жаҳоншумул муаммолар қандай туркумлаштирилади? 
2. Марказий Осиё мутафаккирларидан “Муаллими ас-соний” (Иккинчи 
муаллим”) унвонига сазовор бўлган? 
3. Марказий Осиёда кенг тарқалган тасаввуф тариқатларининг 
асосчилари кимлар? 
4. “Тўрт улус тарихи” (“Тарихи арбаъ улус”) асарини ёзган муаллиф? 
5. 
“Ақлга мувофиқ нарсаларнинг барчаси мавжуд, мавжуд 
нарсаларнинг барчаси ақлга мувофиқ” ғоясининг муаллифи? 

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling