1-мавзу: медиа ва ахборот саводхонлиги таълими. Режа: Ахборот манбалари ва ахборотга бўлган эҳтиёж


 МАС: компетенциялар ва асосий унсурлар, Ахборот саводхонлиги


Download 186.71 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana29.10.2023
Hajmi186.71 Kb.
#1732722
1   2   3   4   5
Bog'liq
191193-1-ma\'ruza.Media va axborot savodxonligi ta\'limi

2. МАС: компетенциялар ва асосий унсурлар, Ахборот саводхонлиги. 
Журналистнинг ахборот саводхонлиги қарор қабул қилиш ва 
борлиқнинг долзарб муаммоларини таҳлил қилиш мақсадида ижтимоий 
аҳамиятга эга бўлган ахборотни олиш, тушуниш, баҳолаш, мослаш, 
генерация қилиш, сақлаш ва намойиш қилиш учун керак бўлган билимлар
кўникмалар ва маҳорат мажмуасини билдиради 
Бундай билимга эга бўлган журналист қуйидаги базавий кўникмаларга эга 
бўлади: 
–танқидий тафаккур, 


– 
ахборотни таҳлил қила билиш ва ундан кейинги босқичда материалда 
кўтарилган муаммони ҳал этишда фойдаланиш, 
– 
мустақил таълим олиш қобилияти, 
– 
давлат фаолияти ва демократик жараёнларда иштирок этишга имкон 
берувчи шахсий медиа-ресурсларни яратиш. Касбининг устаси бўлган 
журналист ўз олдига қўйиган мақсад- вазифаларидан келиб чиққан ҳамда 
ахлоқий қоида ва меъёрларга таянган ҳолда ахборотни қандай тўплаш, ундан 
фойдаланиш, уни синтезлаш ва ташкил этишни яхши билади. Журналистнинг 
ахборот саводхонлиги ўз ичига қўйидаги кўникмаларни олади: 
– 
ОАВ канали ахборот эҳтиёжларини аниқлаш/англаш: Унга нима керак? У 
қанддай муаммони ҳал қилишга уринмоқда? – Аниқланган ахборот 
манбаларидан самарали 


фойдаланиш: расмий ҳужжатлар, эксперт фикрлари, воқеа иштирокчилари
Интернет маълумотлари, радио- ва телесюжетлар, китоблар ва ҳ.к. Бирламчи, 
иккиламчи ёки учламчи манбаларнинг қайси биридан фойдаланиш зарур? Бу 
ҳам ахборот излаш жараёнига киради: Ахборотни қаерда излаш мақсадга 
мувофиқ? Ёрдам олиш учун кимга мурожаат қилиш лозим? – Ахборот 
сифатини таҳлил қилиш ва уни баҳолаш: ахборотнинг ишончлилиги ва 
ҳаққонийлигини аниқлаш. – Ахборотни ташкил этиш, сақлаш ёки архивлаш: 
кўплаб ахборот манбаларидан олинган ахборотни қандай қилиб самарали 
ташкил этиш мумкин? Яъни журналистнинг шахсий архивини яратиш ҳақида 
гап боради. – Ахборотдан фойдаланишда ахлоқ меъёрларига риоя қилиш. – 
Шахсий ахборот контентини яратиш ва уни тақдим этиш усуллари. Ахборот 
саводхонлиги журналист материалини тайёрлашда зарур бўлган муайян 
ҳажмдаги ахборот тўпланганини англаш имконини беради. 

Download 186.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling