1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Учинчи ёндашув “корхонага содиклик"ка асосланган


Download 0.89 Mb.
bet39/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

Учинчи ёндашув “корхонага содиклик"ка асосланган. Бу ҳолда персонални корхона (фирма) фаолиятига жалб этиш шу даражага этадики, ходимларда корхонага ўз мулкидек муносабатда бўлиш шаклланади. Мазкур ёндашувда ходим ва иш берувчи билан иқтисодий муносабатлар персонал ва корхона ўртасидаги шартномада мустаҳкамланган бўлади. Ушбу шартномада иш ҳақи, бошқа иқтисодий масалалар масъулияти, ҳокимиятни суи истеъмол қилиш чекловлари белгилаб қўйилади. “Корхонага садоқат" психологик омиллар — персоналнинг сидқидиллиги, топшириқларнинг аниқлиги ва уларнинг ижрога боғлиқлиги, шахсий қадриятлар ва фирма қадриятлари, шахсий ва гуруҳий муносабатларни қамраб олади.
Персонални бошқариш тизими қуйидаги тамойилларга жавоб бериши керак:
Эгилувчанлик — ишлаб чиқаришда ва персонал таркибида рўй бераётган ўзгаришларга мувофиқ қисқа муддатда тизим тузилмасини қайта ташкил этиш имконияти.
Марказлаштириш — корхона бўлинмалари ва хизматларидаги ходимлар функцияларини оқилона марказлаштириш, тезкор бошқариш функцияларини куйи бўғинлар ихтиёрига бериш.
Бошқарув меъёрлари — ҳар бир бўғин раҳбарига бўйсунувчи ходимлар миқдорининг оқилона бўлиши. Амалиётда корхона юқори бўғини раҳбарларига бўйсунувчи ходимлар 4 — 8 кишини, ўрта бўғинда (функцияли раҳбарлар) — 8 — 20 кишини, қуйи бўғинда (катта усталар, уста-бригада бошлиқлари) — 20 — 40 кишини ташкил этиши мақсадга мувофиқдир.
Ҳуқуқ ва мажбуриятлар муштараклиги — бу корхона бўлинмалари ва персоналнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари муштарак бўли-шини тақозо этади.
Ваколатларнинг чегараланиши — бу тамойилга кўра, линия раҳбарлари маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлашга оид қарорлар қабул қилинишини, функцияли раҳбарлар мазкур қарорларни тайёрлашлари ва улар ижросини таъминлашлари керак.
Тежамкорлик — бошқарув ташкилий тузилмаси учун сарф-харажатлар оқилона бўлишини англатади.Корхоналарда бошқарувнинг ташкилий тузилмаси қуйидагилардан, яъни:

  • бошқарув бўғинлари миқдори;

  • персонал миқдори;

  • бошқарув ташкилий тузилмаси турига боғлиқ бўлади. Шу билан бирга, бошқарувнинг ташкилий тузилмаси:

  • юқори бўғин — корхона бошқаруви марказий аппарати;

• қуйи бўғин — таркибий бўлинмалар (ишлаб чиқаришлар, цехлар,
участкалар ва бошқалар) бошқарув аппаратидан ташкил топади. Бошқарувнинг чизиқли (3.1- расм) ва функцияли (3.2- расм) ташкилий тузилмалари қуйидагича фарқланади.




Амалиётда бошқарувнинг чизиқли-функцияли (расм) ҳамда матритсали (расм) ташкилий тузилмалари ҳам мавжуддир.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling