1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари.
Режа:
1. Менежмент фани предмети ва вазифалари
2. Менежмент назарияларининг ривожланиш босқичлари
3. Таълим менежменти фани предмет ва унинг таълим муассасаларини бошқаришдаги ўрни.
1. Менежмент фани предмети ва вазифалари
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, ташкилот ва корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш куп жихатдан замон талабларига жавоб берадиган рахбар ва мутахассисларни тайёрлаш сифатига боғлиқ. Бугунги шароитида раҳбарларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда менежмент фани алоҳида ўрин тутади. Менежмент фанининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари ўзок вақт давом этиб келаётган тарихий даврлар билан изоҳданади, менежмент алохида мустақил фан сифатида XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида шаклланди.
Менежмент - инглизча сўз бўлиб, ўзбек тилида бошқарувни ташкил этиш, раҳбарлик қилиш маъноларини англатади.
Содда қилиб айтганда, менежмент умумий ҳолда у ёки бу фаолият турини ташкил этишни ва унга раҳбарлик килишни, яъни турли хил соҳаларда фаолият курсатаётган инсонларнинг ҳатти-ҳаракатларини, уларнинг имкониятлари ва қобилиятларидан тўғри фойдаланишни ташкил этиш, назорат қилиш ва бошқаришни билдиради.
Менежмент энг аввало инсонларни бошқаради, уларни ўз фаолиятига қизиқтириш, тадбиркорликка, мехнатга ижодий ёндашиш, ўзига ишониш туйғуларини шакллантириш, соҳалар буйича билим, куникма ва малакаларни эгаллашига кумаклашиш, янгиликка ва ижодкорликка чорлаш, инсонларни фаолиятини бошқариш демакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |