1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Download 0.89 Mb.
bet14/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

3.2. БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИ
Таълим муассасаларини бошқаришда педагогик ходимлар ҳамда укувчилар фаолиятига таъсир курсатувчи, шунингдек, муассаса фаолиятини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этувчи асосий жараёнлардан бири қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини таъминлаш жараёни ҳисобланади.
Мазкур жараёнда қарорларни тайёрлаш, қабул қилиш ва унинг бажарилишини таъминлаш куп жихатдан раҳбарларнинг бошқарув йуналишидаги билими, куникма ва малакаси, касбий тажрибаларига, бажариладиган вазифаларнинг хусусиятларига, шунингдек, муассасада яратилган шароитга боғлиқ булади.
Таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш ва уни такомиллаштириш йуналишида қабул қилинган қарорлар бошқарув мохиятининг сифати ва аҳамиятини белгилайди, бу эса ўз навбатида таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигига ўз таъсирини курсатади.
Қарорларни қабул қилиш жараёнида муайян вазиятлардан келиб чикиб бахсли масалалар, турли-туман фикрлар ва тортишувлар вужудга келади, бундай пайтларда асосан ахборотларга асосланилади. Ахборотларнинг аниқлиги, уни ташкил этувчи маълумот, хабар ва янгиликларнинг ишончлилиги, яъни исботланганлиги қабул қилинадиган қарорларнинг хусусиятларини белгилаб беради.
Қарор - бу бошқарув фаолиятининг шундай шаклики, унда раҳбар меҳнати гавдаланади, меҳнат жамоасига мақсадга йуналган таъсири ўз ифодасини топади. Қарор қабул қилиш - раҳбарнинг етакчи фаолият жараёни булиб, кейинги бошқарув муваффакиятини белгилайди .
Қарор - бу бажарилиши лозим булган ишнинг аниқ бир йулини танлаб олишдир. Бошқача килиб айтганда, қарор - бу у ёки бу йулни танлаб олишда бир тўхтамга ёки муайян бир фикрга келишдир
Қарор - бу бошқариш фаолиятининг охирги натижасидир. Агар бошқарувда меҳнат предмети ахборот булса, унинг меҳнат (натижаси) махсулоти - бошқарув қароридир.
Таълим муассасасини бошқаришда қабул қилинадиган қарорлар мақсади, вазифаси, умумий мақсадларга йуналтирилганлиги ҳамда қабул килиниш хусусиятларига кура бир неча турларга булинади:
- стратегик,
- тактик,
- умумий,
- махсус,
- ташаббусли,
- анъанавий,
- тавсияли
- аниқ қарорлар.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling