1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Маъмурий менежментнинг асосий мақсади


Download 0.89 Mb.
bet3/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

Маъмурий менежментнинг асосий мақсади - ташкилот маъмурияти ривожланишида уйғунликни таъминлашдан, яъни ташкилотнинг барча ички ва ташқи элементлари фаолиятининг самарадорлигини ва мақсадга мувофиқлигини таъминлашдан иборатдир. Маъмурий менежментнинг асосий субъектлари - маъмурий бошқариш аппаратлари, уларнинг бўғинлари ва турли погонадаги раҳбарлар ва ходимлар бўлиб, уларнинг ҳар бири тегишли вазифаларга, ваколатларга ва масъулиятларга эга бўлади.
Таълим менежменти - бу илмий асосда ташкил этилган, ўзига хос асосланган бошкарув:
- рахбар
-педагогик жамоа
-таълим олувчилар жамоаси. Шунга кўра бошқарувни турли хил моделлар асосида амалга ошириш мумкин:
биринчи поғона - педагогик жамоа фаолиятини бошқариш, иккинчи поғона - ўқувчилар фаолиятини бошқариш.
Таълим менежментининг асосий максади - таълим муассасаларида ташкил этиладиган таълим-тарбия жараёнини илмий асосда ташкил этишда, муассаса олдига қўйилган мақсадларга эришиш ва рақобатбардош битирувчилар тайёрлашда таълим-тарбия жараёни иштирокчилари бўлган раҳбарлар, мутахассислар ва ижрочиларнинг муносабатларини назорат қилиш ҳамда самарали бошқаришни таъминлашдан иборат.
Таълим менежменти фани таълим муассасалари раҳбарларининг бошқарув фаолияти, бошқарув масъулияти ва маданияти, бошқарув функциялари ва методлари, бошқаришнинг қонун-қоидалари ва тамойиллари, раҳбар ва лидер фазилатлари, таълим муассасаси раҳбарларининг вазифалари, таълим муассасаларини бошқаришда ахборот ва коммуникация, таълим муассасаларининг ташкилий тузилиши, стратегик бошқарув ва режалаштириш, раҳбарнинг иш вақти ва ундан фойдаланиш назарияларини тадқиқ этади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling