1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Download 0.89 Mb.
bet9/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

2. Бошқарув функциялари
Функция” сўзи лотин тилидан келиб чиккан булиб, бажариш, вазифа, фаолият, мажбурият маъносини билдиради. Бошқарув вазифалари - бирор объектга рахбарлик қилиш учун зарур булган фаолият тури деб тушунилади. Бошқарув вазифалари ўзининг таркиби билан бошқарув технологиясини бунёд этади. Бошқарув вазифасининг маъносига иккита элемент киради: у аввал тизимда нима килинаётганини белгиласа, сунгра “кандай килиб?” саволига жавоб беришни билдиради.
Бошқариш назарияси асосчиларидан Анри Файоль XX асрнинг бошларида бошқарувнинг бешта функциясини ажратиб курсатган:
-режалаштириш,
-ташкил этиш,
-фармойиш бериш,
-мувофиклаштириш,
-назорат.
А.Т.Тухтабоев мазкур функцияларнинг факат маъмурий эканлигини таъкидлаб, маъмурий бошқарув функцияларининг уч гуруҳини ажратиб курсатади:

  1. Умумий функциялар;

  2. Ижтимоий-психологик функциялар;

  3. Технологик функциялар.

Умумий функциялар - бошқарув жараёнининг асосий боскичлари мазмунини англатади. Булар:

  • максадларни шакллантириш;

  • стратегик режалаштириш;

  • ташкил қилиш;

  • тартибга солиш (мувофиклаштириш;

  • рагбатлантириш;

  • назорат қилиш (хисоб-китоб юритиш ва тахдил қилиш).

Бошқаришнинг ижтимоий-психологик функциялари - жамоадаги ижтимоий-иктисодий муносабатлар характери билан богланган. Улар икки хил функцияларни ўз ичига олади: ваколатлар таксимоти ва мотивация (ундаш).
Маъмурий бошқарувнинг технологик функциялари - хар кандай даражадаги рахбарлар мехнати технологияси мазмунини англа­тади.
Юкорида келтирилган функциялар ўзаро бир-бирини тулдириб, маъмурий бошқарувнинг ягона тизимини ташкил килади.
Мамлакатимиз олимлари Бошқариш фаолиятининг турларига кура куйидаги функцияларни ажратиб курсатишади:
Бошқаришнинг иктисодий функциялари, яъни: маблагларнинг доиравий айланишини амалга ошириш, махсулот ишлаб чикариш ва хизматлар курсатиш, маркетинг хизматини уюштириш, фойда олишни таъминлаш ва ҳоказалар;
Бошқаришнинг социал функциялари, яъни: мехнат шароитини яхшилаш, ходимларнинг социал маданий-маънавий эхтиёжларини кондириш, моддий рагбатлантиришни таъминлаш, ижтимоий химояни таъминлаш;

  • Бошқаришнинг маънавий-маърифий функциялари, яъни: ходимларни инсонийлик, яхшилик, мехр-шафкатли ва ўзаро муносабатларда сабр-токатли булиш рухида тарбиялаш, ходимларни ватанга мухаббат, инсонпарварлик рухида тарбиялаш, халолликни, адолат туйгусини, билим ва маърифатга интилишни тарбиялашга хизмат қилиш ва х.к.;

  • Бошқаришнинг ташкилий функциялари, яъни: ишлаб чикаришни ташкил қилиш, ўзаро алокаларни урнатиш ва мувофиклаштириш, барча бугин ва булимлар уртасида вазифалар таксимоти, ва х.к.

Кайд килинган функциялар бир-бири билан боглик ва маълум даражада тартибга солинган куп унсурлардан, таркибий кисмлардан иборат булиб, яхлитликка зга. Шунинг учун ҳам эътибордан четда колмаслиги керак.
Рахбарнинг таълим муассасасидаги бошқарув фаолиятини яхширок тушуниш учун бошқарувнинг функция ва методларини куриб чикиш ҳамда рахбарларни бошқарув фаолиятининг таркибий тўзилишини белгилаш максадга мувофик хисобланади.
Муассаса рахбарларининг бошқарув функцияларини шартли равишда иккита турга булиш мумкин: профессионал ва ижтимоий-психологик функциялар (1-шакл).







1-шакл. Профессионал ва ижтимоий психологик функциялар
Ахборотлар билан ишлаш турли маълумотларни туплаш, кайта Ищлаш ва ўзатишдан иборат булиб, гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш жараёнида кулланилади. Бу жараёнда рахбар муассасага келиб тушаётган асосий маълумотларнинг генератори сифатида фаолият курсатади ва унинг учун асосий мехнат предмети ахборотлар булиб, улар асосида қарорлар - бошқарув жараёнининг махсулотлари ишлаб чикилади. Унинг асосий хусусията рахбарлар томонидан ходимларнинг мехнат жараёнидан коникишларига кизикишларнинг вужудга келиши билан белгиланиб, бу хусусият рахбарнинг бошка функциялари ва ахборотлар билан ишлаш функциясининг колган кўрсаткичлари билан боглик булади.
Ташкилотчилик функциялари ходимларга берилган топширикларни бажариш учун жамоанинг фаолиятини ташкил этишда амалга оширилади. Ташкил этиш рахбарнинг асосий ва масъулиятли функцияларидан хисобланади ва у бир неча боскичларни ўз ичига олади (2-шакл).






  1. шакл. Ташкилотчилик функцияси боскичлари

Таълим муассасаларини Бошқаришнинг ўзига хослиги куйидаги функцияларда (3-шакл) аникрок ифодаланади - ахборот-тахлил, максадли-мотивлаштириш, олдиндан куриш- режалаштириш, ташкилий-ижрочилик, назорат-ташхис ва тартибга солиш-мувофиклаштириш.








  1. шакл. Таълим муассасаси рахбарларининг
    бошқарув функциялари



Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling