1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Download 0.89 Mb.
bet51/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

Қисқача хулосалар


Тамойил (принцип) — қарор қабул ҳилишда ҳисобга олиниши ёки амал қилиниши зарур бўлган илмий асос, қоида ҳисобланади.
Персоналга раҳбарлик бошқарув функцияси сифатида бошқа барча функцияларни ягона бирликка бирлаштириши, мувофиқлаштириши, ўзаро боғлаши, интегратсия қилиши керак.
Инсон ресурсларидан корхона ва ходим манфаатларини мувофиқлаштирган ҳолда фойдаланишни таъминлайдиган шахсни ривожлантириш устуворлигини эътироф этиш персонални бошқаришнинг энг асосий тамойилидир.
Бошқарув функцияси — бошқарув фаолиятининг алоҳида тури ҳисобланиб, бошқарув соҳасида меҳнат тақсимоти ва ихтисослашувига асослангандир.
Бошқарув услублари — ишлаб чиқаришни бошқариш мақсаддарига эришиш учун персоналга бошқарув таъсири ўтказиш воситаларидир.
Корхона персоналини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси ушбу корхонада таркиб топган фаолият тури, вазифалар тақсимотига боғлиқдир.
Персонални бошқаришнинг оддий ташкилий тузилмаси икки даражали тузилма бўлиб, кичик корхона ёки йирик компания ва фирмаларнинг турли бўлим ва филиалларига хосдир. Бундай тизимда юқори (раҳбар) ва қуйи (ижрочи) даража мавжуддир.
Ҳозирги вақтда амалда бўлган меъёрлар 1 минг кишилик меҳнат жамоасига 10 нафар персонални бошқариш ходимининг тўғри келишини кўрсатмоқда. Одатда, уларнинг 6 таси махсус олий маълумотга, 4 таси тўлиқсиз олий маълумотга эга бўлиши талаб қилинади.
Умуман олганда, персонални бошқариш хизмати ходимларининг сони компания ва фирмаларда иш билан банд бўлганларнинг 1 — 1,5 фоизини (япон корпоратсияларида 2,5 фоизни) ташкил этади.


Адабиётлар

  1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: Ўзбекистон. - 2009.

  2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилиги бўйича меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар тўплами. Т.: Ўзбекистон, 2006.

  1. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқоролик жамиятини ривожлантириш консепсияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. –Т.: Ўзбекистон, 2010 - 56 б.

  2. Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади: 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиприш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. –Т.:Ўзбекистон, 2011– 48 б.

  3. Абдураҳмонов Қ.Ҳ., Холмўминов Ш.Р., Зокирова Н.Қ. Персонални бошқариш. Дарслик. – Т.: Ўқитувчи, 2008 – 655 б.

  4. Кибанов А.Я. Основы управления персоналом. Учебник. – М: ИНФРА-М, 2010 – 295 стр.

  5. Потемкин В.К. Управление персоналом. Учебник. – М.: Дашков и К, 2010 – 421 стр.




Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling