1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Аттестасия менежерларнинг шахсий ва ишбилармонлик сифатини бахолаш усули сифатида


Download 0.89 Mb.
bet31/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

3. Аттестасия менежерларнинг шахсий ва ишбилармонлик сифатини бахолаш усули сифатида.
Бошқарув мансабига тавсия қилинаётган кишининг ишбилармонлик ва кишилик хусусиятларини бахолаш, авваламбор шартнома тузилиши керак. Бугунги кунда қадрлар фаолиятчанлигини бахолашда аттестасия усули кенг тарқалган. Ушбу аттестасияни утказиш учун рахбар буйруги билан раис, секретар (котиб) ва бошқалардан таркиб топган аттестасия комиссияси тўзилади. Ушбу комиссия таркибини юқори малакали мутахассислардан, имтихон булаётганларнинг бевосита рахбарларидан, юқори малакали ишчилардан ва жамоа ташкилотлари вакиллари ташкил этади. Атетстасия булаётган хар бир кишига ўзининг рахбари характеристика тўзади, бу тавсифномада уша кишинниг ижтимоий ва иш фаолияти ўз аксини топади.
Атетстасия булаётган ишчи аввалдан, (бир хафта олдиндан) тавсифнома билан танишиши шарт. Комиссия ушбу материалларни кўриб чиқади, аттестасия булаётган кишини тинглайди ва қарор беради:
а) Ўзининг мансаби талабларига жавоб беради;
б) Ўзининг мансаби талабларига жавоб беради иш шароити яхшилаганида ва комиссиянинг тавсияларини бажо келтирганида, 1 йилдан сунг қайта атетстасия қилинади;
в) Ўз мансаби талабига жавоб бермайди.
Комиссия баъзи ишчиларни мартабасини юқсалтиришга ва баъзи хизматлари учун такдирлашга ва бошқа ишга утказишга тавсия қилиш мумкин.
Менежерларнинг ишбилармонлик ва шахсий хусусиятларини яна хам обйеқитив бахолаш учун аттестасиядан ташқари бошқарув амалиётида уч гурухга бўлинадиган турли хил усуллар қўлланилади:
1 гурух. Ходимнинг ишбилармонлик ва шахсий хусусиятларини бахолайдиган, сбйеқтив характерга эга бўлган таъриф берувчи ёки сифат усулларини ўз ичига олади. Уларга «қадрлар хисоб вараги» ва «Автобиографиядаги» бошқарувчи талабига даъвогарлик қилувчи кондидатнинг биографик маълумотларини урганиш, рахбарлардан уша одам хақида маълумот йигиш киради.
2 гурух. Ходимнинг ишбилармонлик ва шахсий хусусиятларини етарли даражадаги обйективликдан миқдорий бахосини аниқлаш таъминлайди. Энг кўп тарқалган усул балл бўйича бахолаш усулидир. Бу усул бўйича ходимнинг хар бир бажарган вазифаси ва эришган ютукларига караб баллар қўйилиб борилади ва унинг уртача балли чиқарилиб аниқланади.
3 гурух. Юқоридаги 2та гурухни яъни таъриф берувчи ва миқдорий усулларни ўз ичига олади. Улардан энг кўп тарқалгани тест усули бўлиб, олдиндан тайёрлаб қўйилган масалалар натижаларига караб бахо берилади. Ишбилармонлик уйинлари усули - қўйилган ишлаб чиқариш масаласи ёки низоли вазиятга берилган тўғри жавобга караб бахо қўйилад. Рахбарлар ва мутахассисларнинг ишбилармонлик ва ва шахсий хусусиятларини балл бўйича бахолаш учун ходим хусусиятларини балл бўйича бахолаш ёки аттестасия утказиш билан аниқлаш мумкин. Бунинг учун ходимнинг ишбилармонлик ва шахсий хусусиятларини бахолаш учун энг камида 2 та кул остидаги ишчиси, 2 та рахбари ва 2 та хамкасбини бахолашларини хисобга олишади. Охирги натижавий бахони комисия беради. Қадрларни бахолаш критерияси битта бўлиши керак, яъни конкрет ишлар.
Аттестасия менежерларнинг ишбилармонлик ва шахсий хусусиятларини бахлаш усули бўлиши билан бирга уларни қайта тайёрлаш билан чамбарчас боғлиқдир. Менежерни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш - бу таълимнинг илми асосланган системаси булби маълум сохада фаолият кўрсатиш учун билим, тажриба ва йўл юрик ургатади.
Менежерларни қайта тайёрлаш ва тайёрлашдан асосий мақсад уларнинг назарий билимларини ошириш, фан ва техника сохасида эришилган ютукларини тула-тукис камраб олиш, бошқариш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишдан иборат.
Бозор иқтисодиёти қадрлар тайёрлаш тизимига янги талаблар куяди, бу тизимда университет ва институтлар алохида ўрин эгаллаши лозим, олий ва урта махсус укув юртларида янги типдаги, иқтисодиётни яхши билувчи, бошқарувнинг иқтисодий, ижтимоий-психологик усуллари ва техника воситаларини қўллай олувчи менежерлар тайёрланиши лозим.
Бошқарувни ислохат қилиш шароитида укув жараёни мазмуни ва уни ташкил этишга ишлаб чиқариш даражаси усиши ва хўжалик юритишнинг бозор утилишини хисобга олган холда янгига ёндашув қўлланилади. «Корхоналар тўғрисида» қонунда таъкидлаб утилганидек: «Корхона қадрлар касбий махорати ва маданий даражаси ўзлуқсиз усиб бориши хақида доимо гамхурлик килади, ходимлар малакаси ва ишлаб чиқариш манфаатларини хисобга олган холда улар лавозимини ўзгартириб боради. Бу мақсадда корхона қадрлар тайёрлашни амалга оширади ва бевосита ишлаб чиқаришда укув юртларида ходимлар малакасини оширишга имкон яратади, укув-услубий базани кенгайтиради, бизнес мақтаблари, курслар, марказлар ташкил этади. Корхона укув жараёнини иш билан кушиб олиб бориш учун зарур шароит яратади ва қонунда кўзда тутилган имтиёзлар беради. Ишчилар ўз хохишларига кура урта махсус ва олий укув юртларига, шунингдек стипендия тулаш шарти билан аспирантурага юборишлари мумкин. Корхона ёшларни меҳнатга тайёрлаш, касбга кизикишларини шакллантиришда укув юртларига ёрдам курстади».
Мутахассис эгаллаган билимлар тез эскиргани сабабли, уни доимо такомиллаштириб бериш лозим. Агар рахбар ўз билимини такомиллаштириб бормаса, эски билимларига таяниб колиши, ишлаб чиқариш бундан зарар қуриши мумкинлигини тажрибада қуриш мумкин. Олинган махсус билимга доимо тулдирилиб борилиши лозим бўлган асос сифатида караш керак. Бозор муносабатлари шароитида техник маълумотга эга бўлган ишлаб чиқариш рахбарлари айниқса иқтисодиёт, маркетинг, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш масалаларини чукур урганишлари керак.
Ўз дунёкарашини кенгайтириш бўйича мустақил ишлаш хам катта аҳамиятииятга эгадир.



Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling