1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Менежер меҳнатини ташкил этиш механизми


Download 0.89 Mb.
bet32/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

4. Менежер меҳнатини ташкил этиш механизми.
Менежер меҳнатини ташкил этишда бошқарув аппаратидаги хар бир ижрочининг иши чекланган ва нисбатан бир турда бўлишига эришиш талаб қилинади. Бу меҳнат унумдорлиги ортиши, иш сифати яхшиланиши ва хар бир ижрочи тажрибаси ортиб боришига имкон яратади. Ихтисослашув мажбуриятлар доирасини шундай белгилаш лозимки, бунда хар бир ишловчи масаласи имкони борича тулик ишга солинсин.
Меҳнатни кооперасия қилиш бошқарув ташкилотлари билан бошқарув аппарати турли бўлинмалари ходимлари уртасида алоқа ўрнатилишини кўзда тутади. Бошқарув жараёнида, хам шу корхонада, хам ундан ташқаридаги алохида ходимлар, хизмат ва бўлинмалар фаолияти бирлаштирилади.
Менежерлар меҳнати таксимлаш ва кооперасия қилиш йўллари таркибий бўлинмалар хақида коидалар ва бошқарув аппарати ходимлари лавозим қўлланмаси томонидан белгиланган бўлади. «Корхоналар тўғрисида» қонун асосида корхона ва унинг бўлинмаларида хар бир рахбар, мутахассис ва техникавий ижрочи учун лавозим қўлланмалари ишланади. Лавозим қўлланмалари, хуқуқ ва мажбуриятлари якка бошчилик тамойили асосида мансабдор шахсларнинг буйсунуши, топширилган вазифа учун жавобгарлиги белигланади.
Лавозим қўлланмалари ва коидалар даврий равишда қайта курилиб, ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарув жараёнлари такомиллашиб борганлигини хисобга олган холда тўзатилиб, тулдирилиб берилиши керак.
Бошқарув аппарати меҳнатини мақбуллаштиришга ягона ёндашувни таъминлаш мақсадида таъриф-малака маълумотномаси хам қўлланилиб, уларда ходимлар бажариши лозим бўлган ишлар хажми мураккаблиги, рахбарлик лавозими турли бошқарувчилик вазифаларини бажарувчилар учун талаб этиладиган даража хамда иш стажи кўрсатилади.
Бошқарув иши технологиясида иш вақтининг катта қисми (70%) хужжатлар билан ишлашга сарфланади. Шу сабабли хужжатлар алмашинувини доимо такомиллаштириб бориш лозим.
Менежер меҳнатига, шунингдек, корхона ва ташкилотда ахборот оқимлари юналиши ва хужжатлар айланиш технологияси мақбуллиги хам катта таъсир кўрсатади. Бу ерда хужжатлар утадиган босқичлар сонини уларни бирлаштириш натижасида кискартириш катта самара бериб, натижада асосланмаган мувофиқлаштирув бартараф этилади. Агар мувофиқлаштириш мухим бўлса, хужжатлар утиш босқичлари урнини алмаштириш хам яхши натижа беради.
Хужжатлар алмашинувига кетадиган вақтни кискартириш мақсадида улар утиш технологияси белгиланади, ахборот ўзатилишининг мақбул йўллари белгиланади. Рахбар факат бошқаларга топшириш мумкин булмаган хужжатларга имзо чекади. Хатлар тайёрлаш билан боғлиқ иш вақтини тежашда махсус намунали матнлар стандарт бланклардан фойдаланиш катта аҳамиятииятга эга. Корхона ва ташкилотлар уртасида ёзишмаларда келган хужжатни жавоби билан қайтариш кенг қўлланилади.
Хужжатларни бир хиллаштириш ва стандартлаш - менежер меҳнатини ташкил этишнинг мухим юналишидир. Стандарт бланкларни қўллаш хатолар камайишига ва натижада бошқарув харажатлари кискаришига олиб келади.
Ахборот хажми мунтазам ортиб бораётган шароитда менежер меҳнатини механизасиялаш ва автоматлаштириш айниқса мухимдир. Мутахассислар фикрига кура бошқарув аппаратида ташкилий ва хисоблаш машинаси, алоқа воситалари ёрдамида 7г% ишни механизасиялаш мумкин экан. Менежер меҳнатини такомиллаштиришнинг мухим ёуналиши иш жойини мақбул ташкил этиш ва энг аввало, меҳнат хусусиятларини бўлинмалар ўзаро алоқасини ишлар мухимлигини хисобга олган холда жойлаштиришдир. Иш столлари, ускуна, жавон, картотекалар кулай ва кул етадиган қилиб жойлаштирилиши керак.
Иш жойлари жойлаштирилиши ва уларни техника воситалари хамда ёрдамчи ускуналар билан жихозлашда ўзлуқсиз ишлашни таъминлаш талабларини хисобга олиниши керак. Тажрибадан маълумки, иш жойини технология, эргономика, психофизиология, эстетика талабларига мувофиқ жойлаштириш меҳнат унумдорлигини ошириш (50% ва ундан кўпга) имконини беради.
Бошқарув аппарати меҳнати учун санитар-гигийена меёрлари, температура, намлик, ёруглик меёрлари, шовкин даражаси, шунингдек меҳнат ва дам олиш тартибларини хисобга олган холда шароит яратиш мухим аҳамиятииятга эга.
Меҳнат унумдорлигига - психологик омил, ходимлар ва рахбар, шунингдек ходимлар уртасидаги ўзаро муносабатлар хам катта таъсир кўрсатади. Уларнинг кайфияти, меҳнат фаоллиги, охир натижада меҳнат натижалари бу омилга боғлиқ бўлади.
Бошқарув самарадорлиги асосан рахбар ўз вазифасини қанчалик муваффақиятли бажариш билан боғлиқ бўлади. Хозирги давр менежери меҳнат ва бошқарувни ташкил этишнинг янги илмий ва техникавий ечимлари, усулларини қўллаши, ишлаб чиқариш имкониятларини иқтисодий равишда кенгайтириши лозим. Менежер хам ташкилотчи, тарбиячи, хам изланувчи, маъмуриятчи сифатларига эга бўлиши керак.
Менежерлар томонидан қабул қилинадиган қарорлар мураккаблиги ва жавобгарлик ортиши бажариладиган ишлар турли - туманлиги улардан вақтни унумли таксимланиши талаб килади. ўз фаолиятини режалаштиришни билмайдиган, факат жорий масалалар билан шуғулланувчи менежерлар факат бошқарув жараёнида вужудга келувчи у ёки бу вазият натижаларини тахлил қилишгагина улгуруб, келажакда қилиниши лозим бўлган ишларни ҳал этиш учун вақт тополмай коладилар.
Менежер фаолияти мақсадини белгилашда аввало ундан юқорирок бошқарув тизими олдида турган вазифалардан келиб чиқиши лозим, чунки акс холда бутун тизим фаолиятига тўғри келмайдиган (ёки қарама-қарши) иш қуриши мумкин.
Рахбар иши суръатининг тезлиги унинг меҳнат фаолияти тулаконли дам олиш билан, шунингдек иш куни давомида меҳнат турлари алмашинишини талаб этади, чунки факат шундай қилинганда меҳнат юқори самарали бўлиши, иш кобилияти тулик тикланиши мумкин.
Менежер меҳнатида мақбул иш суръатини ўрнатиш, у амалга оширувчи ҳаракатларнинг доимий тартибини ўрнатиш жуда мухимдир.
Менежер иш вақтининг катта қисми хужжатлар билан ишлашга сарфланади. Олинувчи ахборот (хат, фармойиш, хужжат ва х.к.лар) хажми жуда катта. Бундай холда ахборотни «филтрдан» утказиш жуда мухимдир. Рахбарга факат у ҳал қилиши мумкин бўлган ахборот берилиши лозим. Бу босқичда рахбарга ахборотни ижрочилар уртасида таксимловчи котиб ёки ёрдамчи (референт) катта ёрдам кўрсатади. У малакали ходим бўлиши, бошқарувнинг барча бўлинмалари ва ташкилотлари фаолияти хусусиятини билиши лозим.
Рахбар ва унга буйснувчи бошқарув аппарати уртасида мажбуриятларни мақбул таксимлаш рахбар иш авқтини самарали сарфлашда имкон беради. Ижрочиларга мавжуд қонунчилик доирасида иложи борича кўпрок хужжатга имзо чекиши учун имкон бериши керак. Бу рахбар вақтини тежаш, ижрочилар ташаббускорлиги ва жавобгарлигини ошириш имконини беради.
Менежерлар фаолиятида турли-туман йигилиш ва мажлислар мухим ўрин эгаллаб, уларга иш вақтининг 70%и сарф бўлади. Шу сабабли, мажлисларни тўғри ташкил этиш учун қуйидагиларга алохида эътибор бериш лозим.

  1. Мажлисда қуриладиган масала факат жамоа томонидан ҳал этиладиган муаммодан иборат бўлиши керак. Бу муаммо битта мажлис давомида ҳал этилиши лозим.

  2. Мажлис катнашчилари мухокама этилаётган муаммо бўйича етарли тажриба ва билимга эга бўлишлари керак.

  3. Мажлисда қуриладиган масалалар мавзуси катнашчиларга улар тайёргарлик қуриш учун вақтга эга бўлишлари учун аввалдан эълон қилиниши лозим.

  4. Йигилиш утказиладиган сана, вақт ва жой аввалдан кўрсатилиши лозим, чунки унинг катнашчилари ўз иш вақтларини режалаштиришлари керак.

  5. Йигилиш рахбари аввалдан йигилиш мақсади ва утказилиш шаклини белгилаш лозим.

Йигилиш утказилиш тартиби, эркин, ишчан мухокама учун шароит яратиш хам мухимдир.
Рахбарнинг кўплаб мажбуриятлари ичида ташриф қилувчиларни қабул қилиш ва сухбат утказишни алохида ажратиб кўрсатиш лозим. Кул ортида ишловчилар ташаббуси билан қабул қилиш учун алохида вақт ажратиш мухимдир, чунки «очик эшиклар сиёсати» ташқаридан демоқратик хусусиятга эга бўлсада, иш вақтини нотўғри сарфлашга олиб келади. Сухбат давомида рахбар саволлар бериш йўли билан ходимлардан улар ниятини аниқ билиб олиши, ўз илтимос ёки таклифларини асослаб беришига интилиши керак. Агар сухбат рахбар ташаббуси билан амалга ошадиган бўлса, ходим сухбат вақти ва мақсади хақида маълумотга эга бўлиши керак. Бу х одимга масала мазмуни бўйича тайёргарлик қуриш психологик тангликка дуч келмаслик учун имкон яратади. Сухбат давомида ўзаро ишонч мухитини яратиш у муваффақиятли бўлишига имконият беради. Бунда рахбар мухбат мақсади ва ходимнинг ўзига хос хусусиятларини хисобга олиши керак. Сухбат охирида рахбар албатта мухокама этилган масала бўйича эришилган натижа ва уни кейинча ҳал этиш йўлларини кайд қилиб қуйиши керак.
Рахбар меҳнати самарадорлигининг мухим омилларидан бири - қабул қилинган қарорларни бажарилишини назорат қилишни ташкил этишдир. Назорат рахбарнинг доимий вазифаси бўлиб, унинг иш режасида хисобга олиниши лозим, хамда материаллар билан танишув, шахсан маълумот бериш учун қабул қилиш, инспеқсия қилиш йўли билан амалга оширилади. Назорат қилишнинг кулай шакли - топширикларни махсус муддатли карточкалар ва перфокарталар воситасида хисобга олишдир.
Рахбар бутун жамоа ва бошқарув аппарати осойишта ишлаши учун шароит яратиши лозим, чунки бутун бошқарув тизими ва натижада бутун ишлаб чиқариш самарадорлиги шу нарсага боғлиқдир.
Хулоса.
Бошқарувчилик меҳнатининг предмети ишлаб чиқаришнинг моддий элементи эмас, балки ахборот, хар-хил хужжатлар, бошқарув ечимлари хисобланади. Менежер меҳнатида ва техник бажарувчиларнинг улуши - бу меҳнат харажатларини олиш учун ахборотни қайта ишлаш, таъминлаш ва саклаш асосий ўринни эгаллайди. Битта буюм ишлаб чиқарувчининг тахнологик операсиясига бештагача ва ундан кўп операсиялар тўғри келади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling