1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


-Мавзу. Персонални бошқариш


Download 0.89 Mb.
bet37/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

9-Мавзу. Персонални бошқариш
Режа:

  1. Персонални бошқариш тамойиллари ва услублари

  2. Персонални бошқариш хизмати вазифа ва функтциялари

  3. Меҳнат хавфсизлиги ва тиббий ёрдам бўлими

  4. Персонални бошқаришнинг чет эл тажрибалари



1. Персонални бошқариш тамойиллари ва услублари
Персонални бошқариш қуйидаги қоидаларга асосланади:

  1. Персонални режалаштиришни корхонани ривожлантириш стратегияси билан узвий алоқасини таъминлаш.

  2. Персонал харажатларини миқдорий баҳолаш ва унинг ишлаб чиқариш иқтисодий кўрсаткичларигатаъсири.

  3. Меҳнат бозорида самарали иш олиб бориш учун зарур компенсатсияларни аникдаш.

Тамойил (принцип) — қарор қабул қилишда ҳисобга олиниши ёки амал қилиниши зарур бўлган илмий асос, қоида ҳисобланади. Персоналга раҳбарлик бошқарув функцияси сифатида бошқа барча функцияларни ягона бирликка бирлаштириши, мувофикдаштириши, ўзаро боғлаши, интегратсия қилиши керак. Бунга персонал билан ишлаш тамойилларини амалга ошириш орқали эришилади.
Раҳбар персонални бошқарар экан, ўзига бўйсунувчиларга фақат буйруқ бериш билан чекланмасдан, улар куч-ғайратларини аниқ мақсадга йўналтириб туриши, ўз салоҳиятларини намоён эта олишларига кўмаклашиш атрофида маслакдошларини бирлаштириши, яъни персоналга раҳбарлик қилиш тамойилларидан фойдаланабилиши зарур. Бу қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ҳар бир ходимга у бажарадиган иш учун масъулиятни юклаш;

  • ҳар бир ходим кимга бўйсуниши ва кимдан топшириқ олишини билиши керак;

  • персонални бошқариш мақсади. Замонавий раҳбарлик белгиланган мақсадга эришиш учун персонал ва маъмурият ҳамкорлигини назардатутади;

  • раҳбарнинг бевосита иштироки. Бутун меҳнат жамоасига бош бўлган биринчи раҳбар янгиликларни жорий этиш, ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва бошқа масалаларда шахсан иштирок этиши шарт;

  • мувофиклик. Кадрлар сиёсати кўзланган мақсадга, тегишли мезонларга мувофиқ бўлиши керак.

Турли босқич (бўғин)лардан иборат бўлган бошқарув тизими бошқарув турли босқичларини алоҳида раҳбарлар ёки бошқарув орган (аппарат)ларига бириктириб қўйилишини тақозо этади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling