1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари


Коммуникация, қарор қабул қилиш ва самарадорлик


Download 0.89 Mb.
bet64/94
Sana02.12.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1779366
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   94
Bog'liq
1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари

13.4. Коммуникация, қарор қабул қилиш ва самарадорлик.
Корхоналарда ахборот хажми ва у билан боғлиқ кишилар сони мунтазам ортиб бормоқда. Ахборот хажмининг ортиши унумдорликни оширишда алоқа жараёнини бошқариш аҳамиятииятининг ортиб боришига сабаб булмоқда. Ахборотни қайта ишлаш жараёнида техника тараккиёти (компютерлардан фойдаланиш, алоқа сунъий йўлдошлар, халқаро телефон ва телевиденийе тармоги) ўзатилувчи ахборот хажми ортиши ва уни ўзатиш вақти кискаришига олиб келди. Ахборот ўзатиш вақти бу уни беришдан қабул қилиб олишгача утган вақтни ўз ичига олади. Масалан, балик овловчи флот кемалари белгиланган жойга етиб борганлиги хақида ахборот олиши учун ойлаб вақт керак эди. Хозирги пайтда флот штаби бир неча дакикада бундай ахборотга эга бўлади. Ахборот ўзатиш вақти кискарганлиги сабабли уни қайта ишлаш ва фойдаланишга жадаллик билан ўзатилиши жисмоий ва хуқуқий шахслар фаолиятини координасия қилишга ёрдам беради. Ахборотдан самаралирок фойдаланиш корхона фаолиятини ошириш учун имкон яратади. Бунда техника, кишилар, ташкилот таркиби, ташқи мухитнинг ўзаро таъсири хисобга олиниши керак.
Ахборотни қайта ишлаш сохасига янги техника ва технология жорий этилиши билан бошқарувнинг барча даражасида унумдорлик ортишига олиб келади. Ахборотни қайта ишлашнинг янги технологиялари имкониятлари такрорланувчи вазифларни бажариш тўғри келган, дастурланган қарорларни кўзда тутувчи, ёки катта хажмда механиқ мехнатни талаб қилувчи масалаларни бўлади. Компютер техникаси барча ижодий жараёнларни тезлатиш имконини беради. Алоқа техникаси зарур ахборотни ўз вақтида олишга имкон яратади. Кишиларни техника билан унинг органларидан фойдаланишга ургатиш лозим.
Ахборот техникаси рахбарга катта хажмда ахборотдан фойдаланишга имкон бериш ва бошқарув қарорларини қабул қилишда кўп мехнатни талаб этувчи операсияларни кискартириш йўли билан қарор қабул қилиш жараёнини яхшилашга ёрдам беради. Хисоб ва киёслаш учун ЭХМдан фойдаланувчи менежер қоғозда хисоб-қитоб қилувчи менежерга нисбатан режанинг бир нча марта кўп варантларини тахлил кила олиш имкониятига эгадир.
ЭХМни қўллаш ташкилот таркиби ўзгаришига хам олиб келади. Хозирда мутахассислар хал этиши зарур бўлган кўплаб қарорларни қуйи бўғин бошқарувчилари, жумладан, усталар бажариши мумкин.
Агар рахбар сифатлирок қарор қабул қилиш ва каттарок хажмда ахборотни қайта ишлаш кобилиятига эга бўлса, у назорат қилувчи масалалар хажми, жавобгар соха доирасини кенгайтириш мумкин.ЕХМни қўллаш илгари бўғин рахбарлари тўплаган ахборотнинг катта қисмини ахборот техникаси ёрдамида анча тез, тежамкорлик ва аниқлик билан тўплаши ва бу билан ишловчилар сонини кискартириш ва бошқарув қарорини қабул қилиш жараёнини жадаллаштириш йўли билан унумдорликни ошириш мумкинлигини намоён килди.
Хулоса.
Корхонага ўзаро бир-бирига боғлиқ унсурлардан иборат тизим нуқтаи назаридан караш зарур ташкилот унсурлари хамда ташкилотнинг ташқи мухит билан бир-бирига жуда боғлиқлиги туфайли муаммолар оон ва тез хал этилади. Бошқа ташкилий муаммолар каби келажакда унумдорликни ошириш муаммоси хам комплекс ёндашувни талаб килади. унумдорликка хам ташқи мухитнинг, хам тизим ўзгариш жараёнининг турли омиллари таъсир этади. Бу омиллар бир-бирига таъсир этиши сабабли, унумдорликни оширишнинг ўзгармас (ягона) йўли мавжуд булмайди. Унумдорликни оширишга қаратилган кўплаб ўринишлар кохоналар рахбарлари ўз харакатлари натижасини кура билмаганликлари сабабли муваффакиятсизликка учрайди.


Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling