1-мавзу. Менежментнинг ривожланиш тарихи ва замонавий
Download 30.87 Kb.
|
1 амалий топширик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-чизма. Менежментга берилган таърифлар
- Менежментнинг бошқа фанлар билан алоқаси .
- 1. Илмий бошқарув мактаби (1885-1920 йиллар)
- 2. Бошқарувнинг классик мактаби (1920-1930 йиллар)
- 3. Инсоний муносабатлар ва а ҳ ло қ фанлари мактаби (1930-1950 йиллар)
- 4. Бош қ арув фани мактаби (1950 йилдан ҳозиргача)
- 5. Замонавий менежмент мактаби ( 1980 йилдан ҳозиргача)
- Бошлиқни ўрнини ким боса олади”
- Саволлар бўйича фикрларингизни асослаб беринг.
1-мавзу. Менежментнинг ривожланиш тарихи ва замонавий ҳолати Менежмент тушунчасини тўлиқ ифодалаш учун унга берилган бир неча таърифларни келтирамиз (1-чизма): 1-чизма. Менежментга берилган таърифлар Демак, менежмент энг аввало инсонларни бошқаради. Менежмент фан сифатида бошқаришнинг сир-асрорларни ўрганади ва таҳлил қилади. Бошқарув эса, нисбатан кенгроқ маънони билдириб, нафақат корхона доирасида, қолаверса, бутун бир жамият, давлатни ўз танлаган йўли мақсад ва интилишларига етакловчи, иқтисодиётни кучли барқарор ишловчи механизмга айлантиришда инсонларни, объектларни ва жараёнларнинг бошқарилиши тушунилади. Бошқарув ва уни ташкил этиш назарияси асосчиларидан бири Питер Ф.Друкер айтганидек, “Бошқарув алоҳида фаолият тури бўлиб, ташкил этилмаган бетартиб оммани, бир мақсадга йўналтирилган самарали ва унумли гуруҳга, жамиятга айлантирадиган, социал ўзгаришларни рағбатлантирувчи элемент ҳисобланади”.
Талабаларга мухокама учун топшириқ: 1-топшириқ. “Бошлиқни ўрнини ким боса олади?” Икки йил олдин Дилмурод Усмонов бўлим бошлиғи этиб тайинланган эди. Шу муддат ичида у биринчи бор бетоб бўлиб қолди ва ишга чиқолмади. Бахтга қарши шу куни бошқарувчи билан бир талай муҳим ишларни ҳал қилиши керак эди. Уни ҳаёлида бир қанча фикрлар чарх урди. Бўлимда нима бўлаётган экан? Ҳамкасблари усиз қандай эплашар экан? Нима учун ҳеч ким қўнғироқ қилмаяпти, , маслаҳатлашмаяпти. Тўғри, таътил вақтида Файзиев ўрнимга унча муҳим бўлмаган вазифаларни бажарган эди, муҳимларини эса қайтишимга қолдирган. Лекин унда ёз вақти, жим-житлик эди. Балки ўринбосар тўғрисида ўйлаб кўриш керакдир. Гарчанд хуш ёқмасада Усмонов бу ҳақда илк бор ўйланиб қолди ва ҳаёлан вазиятни таҳлил қила бошлади. Вақтинча вазифасини бажарувчи қандай ваколатларга эга? У тажрибани қаердан олади. Шундоқ ҳам ўзининг ишлари етиб ортади, умуман ўзи бунга рози бўлармикан? Агар рози бўлганда ҳам унинг ишларини ким бажаради? Вақтинчалик вазифасини бажарувчи имзо қўйиш ҳуқуқига эгами? Агар вақтинчалик вазифасини бажарувчи хатоликка йўл қўйса, нотўғри қарор қабул қилса у ҳолда ким жавоб беради. Файзиев бошқа ходимлар билан тил топишармикан? Балки, Рихсиевдир, у ҳар холда жамоа билан тез чиқишувчан. Бу фикридан Усмоновнинг ҳарорати кўтарилди. Агар Рихсиев бўлим бошлиғи вазифаларини аъло даражада уддаласа нима бўлади. Чунки у яқиндаги малака оширишда бўлган ва мураккаб компьютер дастурлари билан ишлашни яхши билади. Балки, шифокор кўрсатмаларига риоя қилмасдан, ишга чиқиш керакмикан? Усмонов ўзини ёмон ҳис эта бошлади ва ҳаммасини кейинроқ ўйлашга қарор қилди...
1.Бўлиб ўтган вазиятни таҳлил қилинг ва менежмент атамалари асосида характерланг. 2.Д.Усмоновда пайдо бўлган саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинг ва жавобларингизни ифодаланг. 3.Сиз Д.Усмоновнинг раҳбарлик услубини қандай баҳолайсиз? 4.Альтернатив ўринбосарларнинг ютуқ ва камчиликларини таҳлил этинг: штат бўйича ўринбосар; ўриндошлик бўйича вақтинча вазифасини бажарувчи. Ушбу вариантларнинг қайси бири қандай вазиятларда маъқулроқ? Саволлар бўйича фикрларингизни асослаб беринг. Download 30.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling