1-Мавзу. “Микроиқтисодиёт” фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари. Иқтисодий базис тушунчалар


Иқтисодий танлов ва муқобил харажатлар


Download 1.34 Mb.
bet7/7
Sana08.02.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1177576
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 мавзу Фаннинг мавзуси, мақсади ва вазифалари (1)

8. Иқтисодий танлов ва муқобил харажатлар.

  • Ишлаб чиқариш имкониятларининг чекланганлиги, ишлаб чиқариш вариантларидан биттаси ёки бир нечтасини танлаб қолганларидан воз кечишни тақозо қилади. Бошқа вариантлардан воз кечиш натижасида, биз улардан олиниши мумкин бўлган фойдадан ҳам воз кечамиз, яъни бу бой берилган имкониятлар бўлиб, альтернатив харажатларни ташкил этади.
  • Альтернатив харажатлар - ресурслардан энг самарали фойдаланишдан воз кечиш натижасида бой берилган имкониятлар билан боғлиқ харажатларни акс эттиради. Альтернатив харажатлар - иқтисодий танлов натижасида энг яхши альтернатив вариантдан олинадиган фойдадан воз кечишни акс эттирувчи харажатлардир.
  • Альтернатив харажатлар ёрдамида ноёб ресурслардан фойдаланиш йўналишлари бўйича энг яхши (оптимал) тақсимлаш масаласи, яъни муайян вариантда ресурсларни сарфлашдан олинадиган фойда ва харажатларни бошқа вариантлар бўйича олинадиган фойда ва харажатлар билан солиштириш орқали ечилади (яъни альтернатив харажатларни бир-бири билан солиштириш орқали).

9. Ишлаб чиқариш имкониятлари ва улардан оқилона фойдаланиш.

  • Ҳар бир жамият, корхона ёки тадбиркор чекланган иқтисодий ресурсларга эга ва ҳолат унинг ишлаб чиқариш имкониятларини доимий равишда чеклаб туради. Ишлаб чиқариш имкониятлари мавжуд ресурслар ва технологик ривожланиш босқичида жамият ёки корхонанинг товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш қобилиятини акс эттиради. Таҳлилни соддалаштириш учун корхона фақат икки хил маҳсулот, масалан телевизор ва музлаткич ишлаб чиқаради деб фараз қиламиз. Корхона 100 млн. доллар капиталга эга. Бир дона телевизор ишлаб чиқариш харажатлари 1000 долларга, бир дона музлаткич ишлаб чиқариш харажатлари 2500 долларга тенг бўлсин.
  • Жадвалда чекланган 100 млн. доллар капитал (ресурс) шароитида икки турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш вариантлари келтирилган.
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • ….
  • n
  • Телевизор
  • 100 000
  • 75 000
  • 50 000
  • 25 000
  • ….
  • 0
  • Музлаткич
  • 0
  • 10 000
  • 20 000
  • 30 000
  • ….
  • 40 000

Эътиборларингиз учун раҳмат!


Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling