1-Мавзу: Микроиқтисодиёт фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари


Download 62.45 Kb.
bet1/6
Sana23.01.2023
Hajmi62.45 Kb.
#1112404
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-амалий машғулот ppt -


1-Мавзу: Микроиқтисодиёт фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари
Микроиктисодиёт - фундаментал иктисодий предметлар сирасига кириб, бозор, унда шаклланадиган нарх механизмлари ва истеъмолчилар хатти-харакати хамда фирмаларнинг иктисодий фаолиятини узаро бир бутунликда ўрганувчи фандир. Фаннинг асосий вазифаси талабаларга бозор муносабатлари шароитида иктисодиётда амал киладиган конуниятларни, бозор механизмининг назарий ва амалий асосларини, жамиятдаги ресурсларнинг танкислиги ва инсонлар эхтиёжини кондириш зарурияти тугрисида кенг иктисодий мулохазалар юритишни ва уни амалда тадбик этиш йулларини ургатишдан иборат.
4
МИКРОИҚТИСОДИЁТ ВА БОЗОР
Асосий тушунчалар
Бозор - бу сотувчилар ва харидорлар уртасидаги махсулот сотиш ва сотиб олиш буйича эркин муносабатлар тизимидир.
Эхтиёж - инсонни, корхонани фаолият курсатиши ва ривожланиши учун зарур булган барча нарсалар. Эхтиёж -бу инсонларни иктисодий фаолият билан шугулланишига ундайдиган ички куч.
Иктисодий неъмат - эхтиёжни кондириш воситаси. Неъматлар чекланган ва чекланмаган булиши мумкин. Чекланган неъматларга товарлар, хизматлар ва ресурслар киради (автомобил, кийим-кечак, нон, пахта толаси ва бошкалар). Чекланган неъматлар иктисодий неъматларни ташкил килади. Чекланмаган неъматларга мисол тарикасида хаво ва сув кириши мумкин.
Неъматлар ноёблиги деганда - иктисодий субъектлардаги мавжуд неъматлар захирасининг шу неъматларга эхтиёж сезган харидорларнинг талабларини етарли даражада кондира олмаслиги тушунилади.
Бир-бирини урнини босувчи неъматлар- бу бир хил эхтиёжни кондирувчи неъматлардир. Масалан, шахснинг гушт махсулотига булган эхтиёжини мол гушти, куй гушти ёки парранда гушти билан кондириш мумкин. Одатда, бир-бирини урнини босувчи товарлардан бирининг нархининг ошиши, бошкасига булган талабнинг ошишига олиб келади.
Узаро бир - бирини тулдирувчи неъматлар - бу шахсни ёки ишлаб чикариш эхтиёжини копмлектларда кондирадиган неъматлар. Тулдирувчи неъматлардан бирига талаб ошса, колганларига хам талаб ошади.

Download 62.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling