1-Мавзу. “Миллий ғоя: Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси фанининг предмети ва мақсад, вазифалари


Илмий ғоя илмий билишнинг биринчи шаклидир. Мафкура тушунчаси


Download 69.65 Kb.
bet10/17
Sana27.12.2022
Hajmi69.65 Kb.
#1069704
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Миллий ғоя 1-мавзуси

Илмий ғоя илмий билишнинг биринчи шаклидир.
Мафкура тушунчаси: жамият мафкурасиз бўлмайди. чунки ҳар бир давлат мустақил тараққиёт ва ривожланиш йўлини танлаб олар экан, ўз тараққиёт дастури, қараши, амалга ошириш тамойиллари, консепсиясига эга бўлмасдан ўз истиқболини аниқ кўра олмайди.
Ҳар қандай назария ёки таълимот бир тизимга солинган ғоялар мажмуидан иборат бўлади. дунёқарашнинг негизини ва муайян ишонч-еoтиқоднинг асосини ҳам ғоя ташкил этади. одамлар, ижтимоий синф ва қатламларнинг, миллат ва давлатларнинг манфаатлари ва мақсадлари ҳам ғояларда ифода этилади.
Ўз олдига қўйган мақсади, қандай жамият қурмоқчи экани, бунга қандай йўллар ва воситалар билан эришмоқчи бўлаётгани ҳақидаги ғоялар тизими ҳар бир миллат, халқ ва жамиятнинг миллий мафкурасининг асосини ташкил этади.
Мафкура (араб. - фикрлар мажмуи, нуқаи назарлар, эътиқодлар тизими) – муайян ижтимоий гуруҳ ё қатламнинг, миллат, жамият ёки давлатнинг манфаатлари, орзу-истак, мақсад ва интилишларини, ижтимоий-маҳнавий тамойилларини ифода этадиган ғоявий-назарий қарашлар ҳамда уларни амалга ошириш усул ва воситалари тизимидир. Унда манфаатлари ифодаланаётган куч ва қатламларнинг ўтмиши, бугунги куни ва истиқболи ўз ифодасини топади.
Мафкура (араб. «мафкура» – фикрлар, нуқтаи назарлар ва эътиқодлар тизими, мажмуи) – жамиятдаги муайян сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний, бадиий, фалсафий, илмий қарашлар, фикрлар ва ғоялар мажмуи.
Мафкура кенг маънода: ижтимоий борлиқнинг жамият ҳаётининг маҳнавий-сиёсий инoикосидир, унинг инсон онгида акс этиши, инсон томонидан англаниб, бутун тизим ҳолига келтирилиши ва бу тизимнинг Амалий фаолиятда назарий асос ҳамда руҳий таянч бўлиб хизмат қилишидир.
Миллий истиқоло мафкураси – бу истиқлолга эришилгандан кейин шаклланган ва тараққий этаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маҳнавий ҳаётини ва олиб борилаётган ҳам ички ҳам ташқи сиёсатни ҳимоя қилиб қўллаб-қувватлайдиган қарашлар, назариялар мажмуидир.
Турли ижтимоий тузумлар, жамиятдаги ҳар хил табақа ва қатлам-ларнинг мафкураси турлича бўлиши табиий. Бунинг асосида манфаатларнинг турличалиги, уларни қондириш имкониятлари ва услубларининг ҳар хиллиги ётади. Синфий қутблашув кучайган, синфий кураш авж олган (ёки сунoий равишда кескинлаштирилган) тузумларда мафкура ўта сиёсийлашади, аҳолини ўзаро қарама-қарши қилиб қўяди.
Ижтимоий ҳамкорликка асосланган, эркин демократик жамият барпо этишни кўзлаган давлатларда миллий мафкура аҳолининг барча қатламларини жипслаштиришга, умумманфаат ва ягона мақсад йўлида бирлашишга чорлайди. Бундай мафкураларда зиддиятли жиҳатлар эмас, умуминсоний тамойиллар кучайиб боради.

Download 69.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling