1-Мавзу. “Миллий ғоя: Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси фанининг предмети ва мақсад, вазифалари
Download 69.65 Kb.
|
Миллий ғоя 1-мавзуси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илмий кашфиётлар
- Мафкуранинг асосий турлари
- Ғоя ва мафкураларнинг шакллари.
Дунёвий ва диний ғоялар бир-бирини бойитиб борган шароитда тараққиёт юксак босқичга кўтарилади. Бунга башарият тарихида ўчмас из қолдирган Имом Бухорий ва Мусо Хоразмий, Имом Мотуридий ва Абу Райҳон Беруний, Имом Фаззолий ва Абу Наср Форобий сингари буюк заковат соҳиблари ёнма-ён яшаб фаолият кўрсатган давр ёрқин мисол бўла олади.
Бундай жараён бугунги дунёда амалиёт фалсафаси деб тан олинган прагматизм, ҳаёт фалсафаси бўлган экзистенсиализм каби дунёвий ва диний ғоялардан озиқланган таълимотлар мисолида ҳам кўзга ташланмокда. Илмий кашфиётлар ҳам мафкура ривожига катта таoсир ўтказади. Замонавий фан ютуқлари, жумладан, космонавтика, кибернетика соҳасидаги оламшумул янгиликлар, клонлаштириш, инсоннинг ген-насл харитасини аниҚлаш каби буюк кашфиётлар одамлар тасаввурини кескин ўзгартирмоқда. Мафкура бўлмаса жамият яшай олмайди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов «Тафаккур» журнали бош муҳаррирининг саволларига жавобларида бу хусусда шундай дейди: «Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар. Иккинчидан, қаердаки, мафкуравий бўшлиқ вужудга келса, ўша ерда бегона мафкура ҳукмронлик қилиши ҳам тайин. Бунинг исботи учун хоҳ тарихда, хоҳ замонамиздан кўплаб мисоллар келтириш қийин эмас» (Асарлар. Т.7., 4-бет). Мафкуранинг асосий турлари: Сиёсий мафкура. Диний мафкура. Миллий мафкура. Прогрессив мафкура. Реаксион мафкура. Ғоя ва мафкураларнинг шакллари. Инсоният тарихи турли ғояларнинг эзгулик ва ёвузлик, озодлик ва истибдод, маҳрифат ва жаҳолатга хизмат қилган мафкуралар шаклида намоён бўлганидан далолат беради. Ғоя мафкурага асос бўлади, мафкура эса муайян ғояни амалга оширишга хизмат қилади. Инсоният тарихи турли ғояларнинг эзгулик ва ёвузлик, озодлик ва истибдод, маҳрифат ва жаҳолатга хизмат қилган мафкуралар шаклида намоён бўлганидан далолат беради. Уларнинг афсона ва ривоятлар воситасида ифода этилган мифологик, илоҳий қадриятлар мажмуаси бўлган диний, оламга илмий ёндашув асосида вужудга келган дунёвий кўринишлари мавжуд. Ибтидоий ҳаёт даврида мифологияга асосланган диний-илоҳий қарашлар асосидаги тотемизм, анимизм, фетишизм каби ғоявий тизимлар - мафкура шакллари бўлган. Тараққиётнинг кейинги босқичларида миллий асосдаги ҳиндуизм, иудаизм, конфуцийлик сингари диний мафкуралар шаклланган. Японлар эса ўзларининг миллий дини - синтоизмни яратган. Рим империяси шаклланган дастлабки даврда христианлик дини аста-секин унинг мафкурасига айланди. Демак, дастлабки мафкура шакллари қуйидагилардан иборат бўлган: Download 69.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling