1-Мавзу. “Миллий ғоя: Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси фанининг предмети ва мақсад, вазифалари


тотемизм - индеецлар тилида «унинг руҳи», ҳайвон, ўсимликларга ишониш; анимизм


Download 69.65 Kb.
bet12/17
Sana27.12.2022
Hajmi69.65 Kb.
#1069704
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Миллий ғоя 1-мавзуси

тотемизм - индеецлар тилида «унинг руҳи», ҳайвон, ўсимликларга ишониш;

  • анимизм - лот. Жон, руҳ. Киши руҳи, жоннинг борлигига ишониш;

  • фетишизм - португал, франсуз сўз. «сеҳрли нарса», жонсиз нарсага ишониш;

  • ҳиндуизм (миллий) 4 каста: браҳмонлар - руҳоний, кшатрий-ҳарбий, савдо ҳунарманд;

  • иудаизм - яҳудийлар дини, қабила номидан олинган;

  • конфуцийлик - эр.авв. 551-479, Хитой таълимоти, инсон само қудратига боғлиқ;

  • синтоизм - япоплар миллий дини;

  • христианлик - мил.авв.I -III асрларида Рим жамиятида ёйилган.

    Оламнинг вужудга келиши, мавжудлик қонуниятлари, унинг асосини нима ташкил этгани каби масалаларни фалсафий талқин этиш натижасида монизм, дуализм, плюрализм, идеализм ва материализм сингари оқимлар вужудга келди.
    Демак, ғоя ва мафкуранинг дастлабки шакл ва кўринишлари:

    1. Монизм - оламнинг асоси ягона, битта дея таҳлим берувчи йўналиш.

    2. Дуализм - оламнинг ибтидоси ҳам руҳий-илоҳий, ҳам моддий асосга эгалиги ҳақидаги таълимот.

    3. Плюрализм - оламнинг асосида кўп нарсалар ётиши ҳақидаги ғояларни илгари сурувчи таълимот.

    4. Идеализм - олам ва одамнинг яралиши, яшаши ва ривожланиш хусусиятлари, борлиқ ҳамда йўқлик масалаларида руҳий ва илоҳийлик тамойилларини устувор деб билиш, мутлақлаштиришдир.

    5. Материализм - олам ва одам, борлиқнинг яшаши, ривожланиши масалаларида модда (материя) ва унинг хоссаларини, мутлақлаштиришдир.

    6. Теизм - илоҳийликни мутлақлаштириш.

    7. Атеизм - даҳрийликни мутлақлаштириш.

    Муайян тарихий даврларда миллий асосдаги диний мафкуралар давлат идеологияси даражасига кўтарилган. Замонлар ўтиши билан уларнинг айримлари ўз мавқеини йўқотган, лекин миллат маҳнавиятининг таркибий қисми сифатида сақланиб қолган.
    ХIХ асрнинг 30-йилларида Франсияда император Наполеон шахсига сиғиниш ва фарангларни улуғлаш билан боғлиқ шовинизм ғоялари кенг ёйилди. Кейинчалик у бир ҳукмрон миллатни бошқа халқлардан устун қўядиган, ёки бошқа бирор ижтимоий субoектни мутлақлаштирадиган мафкуравий ақидага айланиб кетди. Бугунги кунда «Буюк миллатчилик шовинизми», «Буюк давлатчилик шовинизми», «Ирқий шовинизм» каби иборалар учраб туради.
    Инсоният тарихида ўз талаб-еҳтиёжларини бошқа халқлар ҳисобига қондириш истаги талончилик ва босқинчилик, буюк давлатчилик ва тажовузкор миллатчилик, фашизм ва экстремизм ғояларини юзага келтирган. Бундай ғоялар халқлар бошига кўп кулфат ва мусибатлар солган.
    Жаҳон тажрибаси шундан далолат берадики, баoзи бузғунчи мафкура ўзининг сохта жозибаси, алдов макри билан омма онгини заҳарлаб, жамиятда ҳукмрон мавқеини эгаллаб олиши мумкин. Масалан, ХХ асрнинг 30-йилларида Италия ва Германияда фашизмнинг ғалаба қозониши нафақат италян ва немис халқининг, балки дунёдаги миллионлаб инсонларнинг бошига чексиз кулфат солгани тарихнинг аччиқ сабоқларидан биридир. Ҳолбуки бу ғоялар мазкур давлатларда аср бошиданоқ намоён бўла бошлаган эди. Масалан, Италияда 1910 йилдан «Миллий ғоя» номли журнал чиқа бошлаган, унда кўпроқ агрессив миллатчилик тарғиб қилинар эди. Афсуски, ўз даврида бунга кам эътибор берилди ва у охир оқибат ҳукмрон ғояга айланди. Ана шу сабабдан ҳам бугунги кунда бутун дунёдаги тараққийпарвар гуманистик кучлар бундай фожиали ва нохуш ҳолатлар такрорланмаслиги учун ҳамжиҳатлик билан кураш олиб бориши ижтимоий зарурат бўлиб қолди.
    Фашизм мисоли ғоя ва мафкура инсонпарварлик ва тараққиёт тамойилларини, халқ тақдиридаги юксалиш заруратини, умуминсоний қадриятларни ўзида акс эттирмаса, аксинча, бу интилишларни рад эца, моҳиятига кўра уларга зид бўлса, у жамият таназзулига сабаб бўлишини яққол кўрсатади.
    Ўз тарихини, асосан ХIХ асрдан бошлаган ана шундай мафкуралардан бири - синфий антогонизм ғояларни мутлоқлаш-тирган ва ҳокимиятни қурол кучи билан эгаллаб олган собиқ коммунистик тузум мафкураси эди. Синфий кураш ғояси асосига қурилган ва миллионлаб кишилар тақдирида машoум из қолдирган бу мафкура жамиятни бир-бирига зид тарафларга ажратиб юборди. Синфий кураш чизиғи нафақат ижтимоий гуруҳ ва қатламлар орқали, ҳатто оилалар ва инсонлар руҳияти орқали ҳам ўтказилди. Оқибатда «гражданлар уруши»га назарий пойдевор қўйилди. Инсон табиатига, унинг моҳияти ва руҳиятига зид бўлган биродаркушлик ҳолати яратилди. Ўғил отага, ука акага, дўст ўз биродарига қўл кўтариши ёқлаб чиқилди, рағбатлантирилди. Булар мардлик ва синфий онглилик намунаси деб талқин этилди. Натижада миллий қадриятлар топталди, миллионлаб кишилар ҳалок бўлди, бутун-бутун халқлар ўз ватанидан бадарға қилинди.

    Download 69.65 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling