1-Мавзу. “Миллий ғоя: Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси фанининг предмети ва мақсад, вазифалари
Миллий ғоянинг қонуниятлари 2 турга б
Download 69.65 Kb.
|
Миллий ғоя 1-мавзуси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Ўзига хос Қонуниятлар
Миллий ғоянинг қонуниятлари 2 турга бўлинади. Булар 1) умумий ва 2) ўзига хос қонуниятлардир.
1. Умумий қонуниятлар турли халқлар, мамлакатлар, жамиятлар ҳаётида амал қиладиган умумий асосга эга бЎлган ички зарурий боғланишлар бўлиб, у жамият ва мафкуралар (ғоялар)нинг бир-бирлари билан узвий боғлиқлиги қонунидир. Жамият мафкурасиз яшай олмайди. Демак, биринчидан, мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Мафкура бўлмаса, одам, жамият, давлат Ўз йўлини йўқотиши муқаррар. Иккинчидан, қаердаки, ғоявий бўшлиқ вужудга келса, ўша ерда бегона ғоя асосида бўлган мафкуралар таъсири учун шароит вужудга келади. Бунинг исботи учун хоҳ тарихдан, хоҳ замонамиздан кўплаб мисоллар келтириш мумкин (Каримов И.А. Асарлар. Т.7. 84-85-бетлар). У жамият олдидаги мақсадлар, уни амалга ошириш воситаларидир. Демак, Миллий ғоянинг қонунлари қуйидагилардан иборат: 1) Турли халқлар, турли жамиятлар мавжуд. Уларнинг мақсадлари ҳам, ривожланиш йўллари ҳам турли хил. Яъни ривожланишнинг, ижтимоий тараққиётнинг хилма-хиллиги қонун орқали намоён бўлади. 2) Дунёнинг мафкуравий манзараси турли хил мақсадлар, турли хил манфаатлар, қарашлар билан боғлиқ ҳолда намоён бўлган ва бўлиб қолмоқда. Бу эзгу ғоялар билан бирга ёвуз ғояларнинг ҳам яшовчанлигини, «дунёда мафкура соҳасида курашнинг» давом этиб келаётганлигининг асосида ётган ўзига хос жиҳатидир. 3) Глобаллашув жараёнининг миллий ғояга таoсир этиши ҳам ўзига хос умумий қонуниятдир. Бу жараён турли мамлакатлар, халқлар ҳаётида уларнинг бир-бирига боғлиқлигини, ўзаро таъсирини оширади, маънавий, ғоявий ҳаётида акс этмасдан қолмайди. 2. Ўзига хос Қонуниятлар Ўзбек халқининг ҳаёти, турмуш тарзи, тарихи, маданияти, миллий-маданий мероси ва қадриятларини акс эттиради. Бу қонуният Миллий ғоянинг мазмуни, мақсади ва хусусияти нуқтаи назаридан қараганда алоҳида, устувор аҳамиятга эга. Чунки бу қонуниятни ҳисобга олиш ўзбек халқининг, миллатнинг келажаги билан ўзлигини сақлаб қолиш ҳамда ўз негизида ривожланишини, дунёда ўзига хос ўринга эга бўлишни эътироф этиш билан боғлиқ. Тарихий жиҳатдан ёндашганда, бу соҳада «турли ғоялар», «мафкуралар» ана шу муҳим қонуниятларга зид бўлган ҳолатларни ҳам кузатишини кўрсатади. Ўзбек халқини тилидан, маданиятидан, тарихидан ажратиб қўйишга бўлган уринишлар бунга мисолдир. Чунки ёт ва бегона ғоялар халқнинг турмуш тарзи, миллий-маданий қадриятларидан ажратиб қўйиш орқали уни заифлаштиришга ва ўз иродасига бўйсундиришга ҳаракат қилган. Демак, миллий ғоянинг қонуниятлари ҳар бир халқ учун миллий ўзига хослигини замон ютуқлари билан боғланишнинг нафақат кафолати, балки ривожланиш стратегияси ҳамдир. Download 69.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling