1-Мавзу. “Миллий ғоя: Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси фанининг предмети ва мақсад, вазифалари


Миллий ғоянинг негизлари ва асосий тамойиллари


Download 69.65 Kb.
bet16/17
Sana27.12.2022
Hajmi69.65 Kb.
#1069704
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Миллий ғоя 1-мавзуси

Миллий ғоянинг негизлари ва асосий тамойиллари. Миллий ғоянинг амал қилиш тамойилларининг ўзига хос тарзда намоён бўлиш жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ғоявий жиҳатларини белгилаш билан боғлиқ. Бу принсиплар бир-бири билан диалектик боғлиқликда мавжуд бЎлади. Улар ўз навбатида миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги талабларига мос келади.
1) Миллий ғоянинг умуминсоний қадрият тамойиллари. Инсонпарварлик, инсон қадр-қиммати шаoни ва ор-номуси, ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда манфаатларининг устуворлиги принсипига таянади. Унда инсоннинг ҳаёти олий қадриятдир. Бу тамойил ўткинчи характерга эга бўлмай, балки Ўзбекистоннинг демократик ривожланиш истиқболини ўзида мужассам этади. Бунда миллий ғоянинг инсонпарварлик ва демократик тамойиллари инсон ҳамда жамият манфаатлари уйғунлигини белгилаб берувчи таянч нуқта ва жипслаштирувчи омил вазифасини ўтайди. Демак, миллий ғоя икки муҳим, бир-бири билан боғлиқ бўлган негизга таянади. Бу бир томондан, Ўзбекистон халқининг тарихи, турмуш тарзи, урф-одат, анoаналари, маданияти билан боғлиқ миллий-маданий мерос бўлиб, бу унинг асоси, бош негизи, таянчи ҳисобланади. Иккинчиси, дунё халқлари эoтироф этиб, фақат эзгуликка, бунёдкорлик ишларига, ўзаро тотувлик ва ҳамжиҳатликка хизмат қилиб келаётган умуминсоний тамойиллардир. Шу маънода Миллий ғоя умумбашарий қадриятларни эoтироф этади.
2) Миллий қадриятларга содиқлик - миллий ғоянинг таянч негизларидан биридир. Бу тамойил Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг ўз миллий қадриятларини асраб-авайлаш, келажак авлодларга етказиши учун тўла имкониятлар яратилишини ифодалайди. ўтмишдан қолган буюк маданий бойликларимиз, мумтоз қадриятларни ҳурмат қилиш, уларни ижодий жиҳатдан ўрганиш - бу принсипнинг асосий жиҳатидир.
Ғоянинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти жуда муҳим фалсафий масаладир. Инсон ўзи ғояларни яратади, улардан куч-қувват олади. Ўзи яратган ғоялар инсоннинг онги ва шуурини, тафаккури ва эътиқодини эгаллаб, унинг соҳибига айланади. Юксак ғоялар одамларни олижаноб мақсадлар сари етаклайди. Ғояси етук, эътиқоди бутун, қадриятлари юксак инсонгина мардлик намуналарини кўрсата олади.
Ҳар бир халқнинг тарихи шу халқдан етишиб чиққан буюк сиймолар, мард қаҳрамонлар ва фидоий инсонлар тарихи асосида битилади. Халқи-мизнинг Широқ ва Тўмарис, Спитамен ва Муқанна, Темур Малик ва Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур ва Бобур Мирзо каби мард фарзанд-лари - буюк ғоя соҳибларидир.
Минг йиллар ўтса ҳам, буюк аждодларимизнинг матонати ва қаҳра-монлиги халқнинг хотирасидан ўчмайди. Чунки улар юксак ғоялар - Ватан озодлиги, эл-юрт бахт-саодати, илму урфон ривожи йўлида жон фидо қилганлар. Аҳмад Яссавий 60 йилдан зиёд умрини ер остида ўтказганида ҳам, Нажмиддин Кубро мўғул босқинчиларига қарши жанг қилганда ҳам улуғвор ғоялар уларга сабр-бардош ва матонат ато этган. Жордано Бруно жисму жонини эгаллаган буюк ғоя туфайли гулхан алангасида ҳам ўз эътиқодидан қайтмаган, Насамийни товонидан сўйсалар ҳам, ишқи илоҳий деб жон берган.
Жаҳон тарихидан, жумладан халқимизнинг ўтмишидан ҳам, қайси соҳада бўлмасин, мардлик ва жасорат кўрсатиш учун инсонга албатта улуғвор ғоя керак эканига кўплаб мисоллар топилади.
Муайян бир ғоя дастлаб бирон-бир шахснинг онгида пайдо бўлади. Айни пайтда у юксак ижтимоий мазмунга эга бўлгани, жамиятнинг тараққиёт йўлидаги эзгу интилишларини акс эттиргани боис умуминсоний ҳақиқатга айланади.
Инсониятга «ўзини англамоқ буюк саодат» эканлигини англатган Суқрот ҳам, «халқни якқалам қилдим», дея қониқиш ҳиссини туйган Навоий ҳам, Ҳиндистон ва Покистон озодлиги йўлига умрини бахшида айлаган Махатма Ганди ҳам бугунги авлодлар учун ибрат намунаси бўлган улуғ инсонлардир.
Миллий ғоя ва мафкура ўзида гуманизм талабларини, халқнинг ирода ва интилишларини акс эттирган тақдирда жамиятни бирлаштириб, унинг салоҳият ва имкониятларни тўла юзага чиқаришда беқиёс омил бўлади.
Масалан, ХХ асрда дунё ҳамжамияти томонидан тан олинган японча тараққиёт моделини олайлик. Япон миллий мафкураси «Миллий давлатчилик тизими» (кокутай), «Фуқаролик бурчи», «Япон руҳи», «тадбиркорлик», «умуммиллийлик», «фидойилик», «ватанпарварлик», «патернализм», «жамоага садоқат», «модернизация» каби ғоя ва тушунчалар ушбу мамлакатнинг бугунги кунда эришган юксак натижаларга пойдевор бўлди.
Ўзбекистоннинг чинакам мустақиллигига эришишдан иборат ўз йўли республикани ривожлантиришнинг миллий ғояга асосланган қуйидаги асосий ўзига хос хусусиятлари ва шарт-шароитларини ҳар томонлама ҳисобга олишга асосланади.

  1. Аввало, у аҳолининг миллий-тарихий турмуш ва тафаккур тарзидан, халқ анoаналари ва урф-одатларидан келиб чиқади.

  2. Республикадаги ўзига хос демографик вазият - ғоят муҳим хусусиятлардан биридир. Аҳоли таркибида 60 фоиздан кўпроғини болалар, ўсмирлар, 25 ёшгача бўлган йигит-қизлар ташкил қилади...

  3. Республиканинг яна бир хусусияти - аҳоли миллий таркибининг ўзига хослигидир. Этник таркибда туб аҳоли устун мавқеини эгаллайди.

  4. Кейинги Ўн йиллар мобайнида маoлум қадриятларга эга бўлган кишиларнинг майян ижтимоий онги шаклланди: а) ижтимоий тенглик кафолатланди; б) маoмурий-буйруқбозликка асосланган мулкчилик муноса-батлари бегоналаштирилганлиги билан характерланади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов 2005 йил 28 январда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишида таъкидлаганидек, «бошқариладиган иқтисод», «бошқариладиган демократия» деб аталмиш моделлар бизга мутлақо тўғри келмайди1. Янгиланган жамиятнинг сиёсий ва давлат тузилиши инсонга унинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий турмуш тарзини эркин танлаб олишини кафолатлаб берганлиги билан характерланади.

  5. Оила - жамиятнинг негизи. Бизнинг давлатимизни катта бир оила деб тушуниш мумкин.

Миллий ғоя билан барча фанлар, хусусан, фалсафа, ижтимоий иқтисод,
Download 69.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling