1-мавзу. Молиянинг моҳияти ва функциялари Режа


Download 234.77 Kb.
bet1/3
Sana08.05.2023
Hajmi234.77 Kb.
#1442985
  1   2   3
Bog'liq
1. Молиянинг моҳияти ва функциялари маъруза (1)


1-мавзу. Молиянинг моҳияти ва функциялари
Режа:
1. Молия ва давлатнинг вужудга келиши.
2. Товар-пул, тақсимлаш, қайта тақсимлаш муносабатлари ва молия.
3. Молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти.
4. Молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини ифодаловчи таъриф.


Калит сўзлар: молия, пул, давлат, товар, тақсимлаш, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш, фонд, жамғарма, функсия, ресурс.



  1. Молия ва давлатнинг вужудга келиши.

Бозор муносабатларига ўтиш хозирги кунда кўпчилик мамлакатларда ижтимоий иқтисодий тараққиёт дастурининг асосини ташкил этади. Бозор муносабатларига ўтиш инсоннинг ижодий ва механик салоҳиятини намоён қилишда боқимандаликни бартараф этишга, йўқолиб кетган эгалик туйғусини шакллантиришга имкон беради. Фақат бозоргина маҳсулот ишлаб чиқарувчининг ҳукмини бартараф этиб, республиканинг ғоят катта бойликларидан самарали фойдаланишни таъминлай олади.
“Молия” тушунчаси қисман пул муносабатларини билдиради. Бироқ, молия ва пул айнан бир нарсани билдирса, у ҳолда савол туғилади: айнан бир моҳиятга нима учун иккита мустақил тушунча мавжуд?
Бунинг учун мазкур категориянинг ривожланиш тарихини кўриб чиқамиз. “Молия” ибораси (ит. финанкиа) ХIII-ХIV асрларда Италиянинг савдо шаҳарларида пайдо бўлиб, аввалига ҳар қандай пул тўловини билдирган. Кейинчалик бу ибора қандайдир жараённи, субъектлар ўртасидаги муносабатларни, аниқроғи пул муносабатларини билдирган ва халқаро кўламга ёйилган, лекин уни ишлатиш соҳаси умумдавлат пул фондларига тўловлари билангина чегараланган.
Ўзининг луғавий маъноси жиҳатидан “молия” сўзи французча “финанке”, лотинча “финанкиа” ва русча “финансы” сўзларининг эквиваленти ёки маълум маънода, синоними1 ҳисобланиб, энг аввало, “даромад”, “пул маблағлари” ёки “тўлов” деган маъноларда ҳам ишлатилади2. Молия давлатнинг вужудга келиши ва унинг ресурсларга бўлган эҳтиёжининг ривожланиши билан доимий (узлуксиз) товар-пул муносабатлари шароитида пайдо бўлди. Давлатнинг мавжудлиги яратилаётган иқтисодий (моддий) неъматларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш бўйича олий ҳокимият органи (шахси) сифатида давлат ва такрор ишлаб чиқариш муносабатларининг бошқа иштирокчилари (субъектлари) ўртасида маълум бир муносабатларнинг ўрнатилишини тақоза этади. Хусусан, ана шу муносабатлар “молия” тушунчаси орқали ифодаланган.
Молия вужудга келишининг бирламчи асослари қандай? Ахир, бунгача анча олдин инсоният пулга, товар-пул муносабатларига, давлат тузилмасига эга эдику. Нима учун фақатгина ўрта асрларга келиб мазкур ҳолат уни акс эттирувчи ибора юзага келади?
1. Айнан Марказий Европа биринчи буржуа инкилоблари натижасида умумдавлат пул маблағлари фонди - бюджет юзага келди, ҳеч қайси давлат ҳукмдори унга ёлғиз ўзи хўжайинлик қила олмайди.
2. Бюджетни шакллантириш ва ишлатиш тизими алоҳида хусусият касб эта бошлади, яъни давлат даромадлари ва харажатлари тизими таркибий ва қонуний бирикмалари билан юзага келади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бюджетнинг харажатлар қисми асосий гуруҳлари бир неча юз йилликлар деярли ўзгармай келди. Ўша даврдаёқ харажатларни тўртта йўналиши белгиланган эди: ҳарбий мақсадларга, бошқарувга, иқтисодиётга ва ижтимоий заруриятларга. Давлат харажатлари структурасидаги ўзгаришлар ХХ асрнинг иккинчи яримида юз берди. Улар баъзи Ғарбий Европа мамлакатларининг ҳарбий харажатлари сезиларли қисқариб, ижтимоий ва иқтисодий мақсадларга харажатлар қилишга кўпроқ эътибор берганликларида намоён бўлади.
3. Пул шаклидаги солиқлар бирмунча афзал хусусият касб этадилар. Аввалги давлат даромадлари, асосан натурал тўлов ва инъомлар ҳисобига шаклланган.
Молия – бу давлатнинг ўз вазифа ва функцияларини бажариш ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш шароитларини таъминлаш мақсадида марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини шакллантириш жараёнида юзага келадиган, давлат томонидан ташкил қилинадиган пул муносабатлари йиғиндисидир.
Молия тарихий категория ҳисобланади. У ўзининг пайдо бўлиш, ривожланиш босқичларига эга, яъни вақт давомида ўзгариб боради. Молиянинг ривожланишини иккита асосий босқичга бўлиш мумкин.
Биринчи босқич – молиянинг ривожланмаган шакли. У молиянинг ноишлаб чиқариш хусусияти билан характерланади, яъни пул маблағларнинг асосий қисми ҳарбий мақсадларга сарфланган ва деярли молия иқтисодиётга ҳеч қандай таъсир ўтказмаган.
Иккинчи босқич бугунги кунда ташкил топган бюджет ва молиявий муносабатларни, яъни молия тизимини қисқалиги ёки кенг қамровлигида эмас, балки уларнинг барчаси давлат бюджетини шакллантириш ва ишлатиш билан боғлиқ бўлган жараёнларни қамраб олади. Ҳозирги вақтда молия муносабатлари сиёсий ва иқтисодий тузумнинг даражасидан қатъий назар ўз ривожланишининг иккинчи босқичига ўтди. Бу босқич молия тизимининг кўп бўғинлилиги, уни иқтисодиётга таъсир даражасининг юқорилиги ва молия муносабатларнинг турли – туманлиги билан хусусиятланади.
Натурал муносабатлар устунлик қилган жамиятларда тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнлари натурал солиқлар ва турли кўринишдаги шахсий тўланмалар характерига эга бўлган. Товар-пул муносабатларининг ривожланиши тақсимлаш ва қайта тақсимлаш муносабатлари шаклларининг ўзгаришига олиб келди – улар кўпроқ равишда пул характерига эга бўлди. Бироқ бу муносабатларнинг мазмун-моҳияти принципиал жиҳатдан кескин ўзгармай қолаверди.3
Замонавий тасаввурдаги “молия” тушунчасини давлат хазинасининг алоҳидалашуви ва давлат бюджетининг вужудга келиши босқичига киритиш мумкин.
Қайд этиш лозимки, молия ва молиявий муносабатларнинг моҳияти ҳақидаги тасаввурлар вақт ўтиши билан ўз кўринишини ўзгартириб борган4.
Корпоратив типдаги (устав капиталининг ҳиссали акционерлик шаклидаги) миллий ва трансмиллий ташкилотларнинг вужудга келиши билан боғлиқ ҳолда товар ишлаб чиқаришнинг йирик масштабларда ривожланиши такрор ишлаб чиқариш жараёниннинг турли иштирокчилари ўртасида пул маблағларини жалб қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тақсимлаш методлари ҳамда усулларининг такомиллашувига олиб келди. Товарлар ҳаракатидан алоҳидалашган (ажралган) пул маблағларининг ҳаракати масалалари бу тақсимлаш жараёнларида алоҳида аҳамият касб этади. Улар бир томондан, кредитнинг турли шакллари ва иккинчи томондан, турли субъектлар ўртасида ЯИМ қийматини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш билан боғлиқдир. Бир вақтнинг ўзида, уларнинг ҳар бири амалдаги ҳуқуқий нормалар ёки ишбилармонлик айланмасининг тартибига мувофиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотдан ўз ҳиссаларини олишга даъво қиладиларки, бу молиявий муносабатларнинг соҳасидир.


Download 234.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling