1-мавзу муҳандислик психологияси фанининг предмети ва вазифалари


Download 19.73 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi19.73 Kb.
#1573145
Bog'liq
1-маъруза МУХАН


1-мавзу МУҲАНДИСЛИК ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Маъруза режаси

    1. Муҳандислик психология фанининг объекти, предмети ва вазифалари

    2. Муҳандислик психология фани ривожланишининг тарихий босқичлари

    3. Муҳандислик психология фанининг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги



  • 1.Техник тараққиёти, ишлаб чиқариш механизацияланиши ва автоматлаштирилиши билан, кўплаб янги соҳалар пайдо бўлиши билан махсус техник муаммо – инсоннинг техника билан ишлашда психологик имкониятларни ҳисобга олиш муаммоси юзага келди. Инсоннинг чегаравий имкониятларини, ахборотни қайта ишлаш тезлигини жадал ўрганиш, муайян техник воситаларда ишлашда чарчаш қонуниятларини ва инсон имкониятларига мослашган янги техникани лойиҳалаштирилишини тадқиқ қилиш бошланди. Ушбу йўналиш муҳандислик психология деб атала бошланди

  • Психология ва у ўрганадиган ҳодисаларни фақатгина ушбу фан билан бевосита шуғулланадиган кимсалар ўрганиб келишган, зеро, психологик ҳодисалар билан ҳар қандай инсон ҳам таниш бўлиши ва у инсон ҳаётининг асосини ташкил этиши керак. Янги давр ва унинг ўзгаришларга бой ҳаёти энди ҳар бир кишининг психик ҳодисалар қонуниятларини билиш ва шунга мос тарзда оқилона иш юритиш заруратини талаб қилмоқда

  • Муҳандислик психология фанининг предметига қуйидагича таъриф берилган:

  • Муҳандислик психология – инсон ва техникадан амалиётда «инсон-машина» тизими (ИМТ)ни лойиҳалаштириш, яратиш ва фойдаланиш мақсадида уларнинг ўзаро ишлаш жараёнларининг объектив қонуниятларини ўргатувчи илмий фан ҳисобланади

  • Инсон ва техниканинг ўзаро ишлаш жараёни муҳандислик психология фанининг предмети ҳисобланади

  • Муҳандислик психология фанида асосий меҳнат субъекти бўлиб

  • «оператор» - ахборот жараёни орқали мураккаб техника билан ишлайдиган инсон ҳисобланади

  • Муҳандислик психология

    • бу амалий фаолиятдаги писхологик фан билимларидан фойдаланадиган психологиянинг соҳасидир

  • Муҳандислик психология

    • бу инсон–техниканинг юқори самарадорлигига эришиш мақсадида «инсон-техника» тизимини ўрганувчи ва психологик асосларни ишлаб чиқувчи фандир

  • Психологик асосларга

    • техникани конструкциялаш

    • технологик жараёнларни бошқаришни ташкил этиш

    • муайян техника билан ишлаш учун идивидуал-психологик касбий-муҳим сифатларнинг зарур даражасига эга бўлган кишиларни танлаш

    • ўз меҳнат фаолиятида мураккаб техник қурилмалардан фойдаланувчи кишиларни касбга тайёрлаш киради

Инсон ва техниканинг ўзаро ишлаш жараёнини тавсифлаган ҳолда муҳандислик психология ўз ривожланиш даврида қуйидаги босқичлардан ўтган

  • техниканинг инсонга мослашиши

  • меҳнат шароитининг инсонга мослашиши

  • инсоннинг меҳнат вазифаларини техникага узатилиши

1882 йили рус метрологи М. А. Рыхачев томонидан ҳавода учиш учун психологик яроқлилик тўғрисида масала қўйилди. У учиш аппаратини бошқариш учун ҳавода учувчи фикрлаш тезлигига эга, чаққон, эҳтиёткор, зийрак, эпчил, руҳи баланд бўлиши керак. Бугунги кунда ҳам авиацияга учувчиларни қабул қилишда ушбу сифатларга қараб танланади. XIX аср охирида олимлар меҳнат тўғрисидаги билимларнинг илмий ва назарий асосларини ишлаб чиқишга уринишди
Ушбу соҳада биринчилар рус олими И. М. Сеченов бўлди, у меҳнат фаолиятини оқилона ташкил этиш учун инсон тўғрисидаги илмий маълумотлардан фойдаланиш тўғрисидаги масалани қўйди. И. М. Сеченов меҳнат фаолиятни бажаришда психик жараёнларнинг ўрнини ўрганиб чиқди ва меҳнат кўникмаларини шакллантириш тўғрисидаги масалани қўйди ва биринчи марта меҳнат асосида ўқитиш жараёнида регулятор вазифаси кўришдан сезишга ўтиш каби регуляция хусусияти ўзгаришини кўрсатди. У ишлаш қобилиятини ошириш ва сақлаш воситаси сифатида фаол дам олиш тушунчасини киритди


Download 19.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling