7. “Аёллар дафтари”ни юритиш бўйича масъул лавозим номи қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
а) фуқаролар йиғинлари раислари;
в) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосарлари;
с) сектор котиби;
д) секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари.
8. Хотин-қизларни “Аёллар дафтари”дан чиқариш, унга ўзгартиришлар киритиш тартиби қандай амалга оширилади?
а) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосарлари тавсияси асосида;
в) Фуқаролар йиғинлари раисларининг Хотин қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари тавсияси асосида;
с) Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида;
д) Секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари тавсияси асосида.
9. “Ёшлар дафтари”га кимлар киритилади?
а) сектор раҳбарига мурожаат этган ёшлар киритилади;
в) Ижтимоий, психологик ёрдамга муҳтож ўн олти ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжи бўлган, ишсиз ёшлар киритилади;
с) Ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжи бўлган, ишсиз ёшлар киритилади;
д) Бандлиги таъминланмаган, ўн олти ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ёшлар киритилади.
10. “Ёшлар дафтари”ни юритилиши бўйича масъул ҳисобланган ташкилот номи қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
а) Ёшлар иттифоқи;
в) Ёшлар ишлари агентлиги;
с) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги;
д) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги.
11-МАВЗУ
1. “Оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида Имтиёзли кредит линияси маблағлари ҳисобидан жисмоний шахсларга бериладиган имтиёзли кредитларнинг миқдори қанча?
а) базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдоригача;
b) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари миқдоригача;
c) базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдоригача;
d) имтиёзли кредитларнинг миқдорига аниқ чегара қўйилмаган, лойиҳанинг қийматидан келиб чиқиб белгиланади.
2. “Оилавий тадбиркорлик”ни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида Имтиёзли кредит линияси маблағлари ҳисобидан юридик шахсларга бериладиган имтиёзли кредитларнинг миқдори қанча?
а) базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдоригача;
b) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравари миқдоригача;
c) базавий ҳисоблаш миқдорининг 2000 баравари миқдоригача;
d) имтиёзли кредитларнинг миқдори мижознинг экспорт салоҳиятидан келиб чиқиб белгиланади: экспорт ҳажми жамига нисбатан 50 фоизгача бўлганда 500 баравар, 80 фоизгача бўлганда 750 баравар, 100 фоиз бўлганда 1000 баравар.
3. Жисмоний шахсларга имтиёзли кредитлар хом ашё сотиб олиш учун қанча муддатга берилади?
а) 12 ой муддатгача 3 ойлик имтиёзли давр асосида;
б) 24 ой муддатгача 6 ойлик имтиёзли давр асосида;
в) 36 ой муддатгача 6 ойлик имтиёзли давр асосида;
г) 18 ой муддатгача 3 ойлик имтиёзли давр асосида.
Do'stlaringiz bilan baham: |