1-мавзу: Педагогиканинг предмети ва илмий-тадқиқот методлари


Download 93.5 Kb.
bet1/9
Sana26.01.2023
Hajmi93.5 Kb.
#1125354
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-маъруза


1-мавзу: Педагогиканинг предмети ва илмий-тадқиқот методлари

Режа:
1. Педагогиканинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари.


2. Педагогика фанининг предмети, мақсад ва вазифалари.
3. Педагогика фанининг асосий категориялари.
4. Педагогика фанлар тизими.
5. Педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари.


Педагогика предмети. Педагогика (юнонча “пейдо” - бола, “гогес” етаклайман) ижтимоий фанлар тизимига кирувчи фан саналиб, шахсни шакллантиришга қаратилган тизимли фаолият мазмуни, таълим, ижтимоий тарбиянинг умумий қонуниятлари, шакллари, методлари, воситалари, ягона ижтимоий мақсад асосида ёш авлодни миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялаш, унга таълим бериш муаммоларини ўрганади. А.Авлоний тушунчани “бола тарбиясининг фани” (“педагогия”) деб атайди.
Педагогика фани шахсни ривожлантиришнинг икки муҳим жиҳати, уни ўқитиш ва тарбиялашга эътиборни қаратади. Шу боис дидактика (таълим назарияси) ва тарбия назарияси Педагогика фаннинг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланади.


Таълим умумий ва махсус таълим каби турларга ажратилади. Умумий


Педагогика фанининг муҳим таркибий қисмларидан яна бири – бу тарбия назарияси саналади. Тарбия назарияси бевосита тарбия жараёнини ўрганади.

Ижтимоий тарбия ақлий, ахлоқий, жисмоний, меҳнат, эстетик, иқтисодий, ҳуқуқий, экологик ва жинсий тарбия каби йўналишларда ташкил этилади.




Ижтимоий тарбия ва унинг босқичлари. Инсониятнинг яшаш учун курашиш ва турли табиий офатлардан ҳимояланиш йўлида олиб борган ҳаракатлари тарбия ғояларининг шаклланишига асос бўлиб хизмат қилган. Ижтимоий тарбия ғоялари асрлар давомида шаклланиб келган бўлиб, кишилик жамияти тарихий тараққиётининг ҳар бир босқичида янги мазмун билан бойиб борган.
Ибтидоий жамоа тузумида одамларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаёт кечириши сабабли болаларга тирикчилик ўтказиш йўлидаги фаолият (ўсимлик мевалари, илдизларини териш, ҳайвонларни овлаш)ни ташкил этиш борасидаги тажрибаларни ўргатиш гуруҳ аъзолари томонидан бирдек амалга оширилган. Билимлар, аксарият ҳолларда, меҳнат ва ўйин жараёнларида ўзлаштирилган. Меҳнат фаолиятини ташкил этиш жинсий характерга эга бўлганлиги боис ўғил ва қиз болаларни тарбиялашда ўзига хос жиҳатлар кўзга ташланган.
Оила, хусусий мулк ва давлатнинг пайдо бўлиши ижтимоий тарбия мазмунида ҳам туб ўзгаришларнинг содир этилиши, қулдорларнинг пайдо бўлиши олиб келди. Айнан мана шу даврдан тарбия жамиятнинг ижтимоий талаб ва эҳтиёжлари асосида йўлга қўйила бошлади. Эркин фуқароларни тарбиянинг мақсади, вазифалари, мазмуни ва воситалари борасидаги фикрлар Демократик, Платон ва Аристотелларнинг асарларида муҳим ўрин эгаллаган. Мутафаккирларнинг асарларида ушбу фикрлар мустақил педагогик назария сифатида эмас, балки фалсафий қарашлар ёки жамиятни ташкил этиш лойиҳасининг муҳим компоненти тарзида баён этилган. Ушбу даврда табиий-ижтимоий фанлар тизими шаклланиши учун бошланғич асослар қўйилди.

Download 93.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling