Тест методи респондентлар томонидан муайян фан соҳаси ёки фаолият (шу жумладан, касбий фаолият) бўйича ўзлаштирилган назарий билим ва амалий кўникма, малакалар даражасини аниқлашга хизмат қилади. Тест ўз моҳиятига кўра қуйидаги саволлардан иборат бўлади: 1) очиқ турдаги саволлар (батафсил жавоб бериш имконини берадиган саволлар); 2) ёпиқ турдаги саволлар (“ҳа” ёки “йўқ”, “ижобий” ёки “салбий” тарздаги жавобларга асосланадиган саволлар); 3) тўғри жавоб вариантлари қайд этилган саволлар (тўғри деб топилган жавоб варианти белгиланади).
Болалар ижодини ўрганиш методи ўқувчиларнинг муайян йўналишлардаги лаёқати, қобилияти, маълум фан соҳалари бўйичаБКМ даражасини аниқлаш мақсадида қўлланилади. Уни қўллашда ўқувчиларнинг ижодий ишлари – кундалик, иншо, ёзма иш, реферат ва ҳисоботлари муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Метод маълум ўқувчига хос бўлган индивидуал имкониятни кўра олиш, баҳолаш ва уни ривожлантириш учун замин яратади.
Педагогик кузатиш. Уни қўллаш жараёнида таълим муассасаларининг ўқув-тарбия ишлари жараёнини ўрганиш асосида тадқиқ этилаётган муаммо ҳолат аниқланади, тажриба- аввали ва якунида қўлга киритилган кўрсаткичлар ўртасидаги фарқ тўғрисидаги маълумотга эга бўлинади. Педагогик кузатиш мураккаб ва ўзига хос хусусиятларга эга. Кузатиш аниқ мақсад асосида, узлуксиз, изчил ва тизимли амалга оширилса, кутилган натижани қўлга киритиш мумкин. Олиб борилаётган педагогик кузатиш таълим-тарбя сифатини ошириш, ўқувчи шахсини шакллантиришга хизмат қилса, мазкур методнинг аҳамияти янада ошади.
Педагогик тажриба (“эксперимент” лотинча – “тажриба қилиб кўриш”) методидан муаммо ечимини топиш имкониятларини ўрганиш, мавжуд педагогик шароитларнинг мақсадга эришишнинг кафолатлай олиши, берилаётган тавсияларнинг амалиётда ўз инъикосига эга бўла олиши ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида фойдаланилади. Педагогик тажрибанинг қуйидаги турлари мавжуд:
Педагогик тажриба якунида олинган натижаларга асосланиб умумий хулосага келинади ва илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |