1-мавзу: Педагогиканинг предмети ва илмий-тадқиқот методлари
Download 93.5 Kb.
|
1-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9. Ижтимоий педагогика
- 10. Касбий педагогика
- 11.Таълим менежменти
- 13. Конфликтология
- Педагогик тадқиқот методлари.
8. Педагогик технология – таълим ва тарбия жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш, технологик ёндашув асосида таълим ва тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш муаммоларини ўрганади.
9. Ижтимоий педагогика – шахсни ижтимоийлаштириш жараёнига салбий таъсир этувчи омилларни, уларни бартараф этиш йўлларини, ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар тоифаларига кўрсатиладиган ижтимоий-педагогик ёрдам моҳиятини, турлари. шакл, метод ва воситаларини ўрганади. 10. Касбий педагогика – таълим олувчиларга муайян касб ёки ҳунар йўналишида махсус билимларни бериш асосида уларда амалий кўникма ҳамда малакаларни шакллантириш, касбий фаолиятни малакали ташкил этиш, касбий маҳоратни такомиллаштириш масалаларини ўрганади. 11.Таълим менежменти – таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш, бошқариш, назорат қилиш, истиқболни белгилаш масалаларини ўрганади. 12. Қиёсий педагогика – турли халқларнинг шахсни тарбиялашга оид педагогик қарашлари, таълим-тарбия тизими, педагогик таълимотларнинг моҳияти, шунингдек, жаҳон таълимига хос бўлган самарали шакл, метод, восита ва инновацион ёндашувларни қиёсий-генетик жиҳатдан ўрганади. 13. Конфликтология – таълим жараёнида юзага келадиган педагогик муаммолар, таълим оувчи ва таълим берувчи ўртасида юзага келган зиддиятлар моҳияти, уларни самарали бартараф этиш йўлларини ўрганади. Педагогик тадқиқот методлари. Педагогика фани ривожи муайян педагогик муаммоларни тадқиқ этиш мақсадида олиб борилган тадқиқот ишларининг ғояси, мазмуни, натижалари ҳисобига таъминланади. Тарбия жараёнларининг моҳиятини англаш уларни кенг ёки тор доирада ўрганиш, мавжуд кўрсаткичлар воситасида содир бўлиш сабабларини аниқлаш, зарур чора-тадбирларни белгилаш илмий изланишларни ташкил этишни тақозо этади. Педагогик илмий-тадқиқот методлар шахсни тарбиялаш, унга муайян йўналишларда чуқур, пухта илмий билимларни беришга бериш тамойиллари, объекти ва субъектив омилларини аниқловчи педагогик жараённинг ички моҳияти, алоқа ва қонуниятларини махсус текшириш ва билиш усулларидир. Педагогик илмий тадқиқотларни амалга ошириш мураккаб, изчиллик, узлуксизлик, тизимлилик ва аниқ мақсад каби хусусиятларга эга жараён. Замонавий шароитда педагогик йўналишда тадқиқотларни олиб боришда қуйидаги методлардан фойдаланилмоқда: Download 93.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling