1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet13/25
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1595255
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25
Bog'liq
1-Мавзу (2)

Учинчиси — хиссий ихтилофдир. Бу ихтилоф қатнашчиларнинг бир-бирлари билан муносабатларида турлича хис-туйғу, эхтирослар пайдо бўлиши орқасида пайдо бўлади. Бундай ихтилофлар негизида психологик сабаблар ётганлиги учун уларни хал этиш хаммасидан хам оғир  кечади.
Ихтилофларнинг пайдо бўлиши инсон фаолиятининг турли томонлари билан боғлиқлиги сабабли ихтилофлар сони кўп ва хилма-хилдир. Уларнинг турлари 8.5- расмда келтирилмоқда.

Антогонистик ихтилофлар зиддиятларни хал қилишнинг шундай усулларидирки, бунда барча қарама-қарши томонларнинг тузилмаси бузилади, ёки битта томондан ташқари хамма томонларнинг ихтилофда қатнашишдан воз кечиши содир бўлади.
Келишиб хал қилинадиган ихтилофлар. Ихтилоф қатнашчилари мақсадларининг, ўзаро харакат қилиш муддатлари ва шартларининг ўзгариши хисобига уларни хал этишнинг бир неча турига йўл қўяди. Масалан, махсулот тайёрловчи корхона хом ашё етказиб берувчи ташкилотга буюртмани белгиланган муддатда етаказиб бера олмайди, чунки корхонанинг юк ташиш учун маблағи тугаб қолган. Корхона хом ашё етказиб бериш графигини бажаришни талаб қилишга хақлидир, лекин шеригининг шарт-шароитлари ўзгариб қолади. Ўзаро манфаатдорликдан келиб чиқиб, муросага келиш мумкин: хом ашё етказиб бериш графигини ўзгартириш, қарз билан ёрдам бериш, музокаралар олиб бориш керак бўлади.
Ижтимоий ихтилофлар кишилар, ижтимоий гурухлар, идораларнинг ўзаро муносабатлари тизимида зиддиятлар ривожланишининг юқори босқичидан иборатдир. Улар ижтимоий бирликлар, жамоалар, шахслар манфаатлари ва қарама-қарши тенденцияларнинг кучайишини билдиради. Бундай ихтилофлар уларни вужудга келтирилган объектив сабаблар ўртасидаги вақт оралиғининг мавжудлигига, ихтилофларнинг ўзига ва уларнинг оқибатларига боғлиқ бўлади. Мисол: собиқ иттифоқ худудида мустамлака тузуми парчаланиб кетгандан сўнг кўпгина ихтилофлар вужудга келдики, уларнинг пайдо бўлишига асосий сабаб XX асрнинг 20-йилларида амалга оширилган мустамлакачилик миллий сиёсатидаги камчиликларга бориб тақалади. Ихтилофлар хозирги вақтда келиб чиқаётган бўлса хам, улар орадан бир неча йиллар ўтгандан кейин хал қилинади. Шу нарса шак-шубхасизки, ўтган даврда бу хилдаги ихтилофларнинг авж олиши учун етарли даражада сабаблар тўпланиб қолган эди, лекин уларнинг илк асоси ўша дастлабки йилларда яратилган эди.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling