Гурух самарадорлиги — гурухнинг мақсадларини нақадар катта самара билан амалга ошириш даражаси тушунилади.
Мехнат низолари — иш берувчи ва ходим ўртасида мехнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатларни, мехнат шартномасида назарда тутилган мехнат шартларини қўлланиш юзасидан келиб чиққан келишувлар.
Ихтилофлар — томонларнинг бирон бир хусусда қарама-қарши, зиддиятли нуқтаи назари, зиддиятли мақсадларга интилиши, уларга эришиш учун турли-туман воситалардан фойдаланиши, манфаатлар, истакларнинг бир-бирига мос келмаслиги.
Стресс — бунда инсоннинг атрофидаги стимулларга ёки стрессорларга жисмоний, кимёвий ва психологик реакциялари мажмуини тушуниш мумкин.
Савол ва топшириқлар
1. Ижтимоий гурух деганда нимани тушунасиз?
2. Гурух деб кимларга айтилади?
3. Расмий гурух ва унинг асосий хусусиятлари нимада?
4. Норасмий гурухлар кимлар хисобланади?
5. Жамоа деб кимларга айтилади?
6. Жамоани тавсифловчи аломатлари қандай?
7. Гурух самарадорлиги қандай аниқланади?
8. Мехнат низолари нима?
9. Ихтилофлар ва уларнинг модели нималардан иборат?
10. Стресс деганда нимани тушунасиз?
11. Инсоннинг стрессларга кўникиш усулларини айтиб беринг.
12. Шахс стрессига таъсир этувчи омилларга таъриф беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |