1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet17/25
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1595255
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25
Bog'liq
1-Мавзу (2)

Тўртинчи босқич — қаршиликни енгиш, вазиятни боши берк кучадан олиб чиқиш ва бу билан ихтилофни кимнингдир фойдасига хал этиш учун томонлардан бирининг иккинчисига энг кучли таъсир кўрсатиш палласи хисобланади.
Бешинчи босқич — ихтилофни хал этиш. Ихтилофни тугатиш шартлари келишилади, ихтилоф бошлангунга қадар мавжуд бўлган холатни тиклаш ёки мавжуд бўлган битимларга ўзгартишлар киритиш, икки томонни қониқтирадиган ахдлашувларга эришиш тўғрисида янги битимлар тузилади.
Олтинчи босщч — ихтилоф оқибатларини аниқлаш.
Ихтилофларни бошқариш учун унинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ва бу билан янги ихтилофлар пайдо бўлишининг олдини олиш керак.
Ихтилофларни бошқаришнинг етарли даражада кўп усуллари мавжуд. Уларни йириклаштириб бир неча гурух тарзида тақдим этиш мумкин. Уларнинг хар бири ўзининг татбиқ этилиш сохаларига эга:
— ички шахсий, яъни, алохида шахсга таъсир кўрсатиш усуллари;
— таркибий, яъни ташкилий ихтилофларни бархам топтириш усуллари;
— шахслараро усуллар ёки ихтилофдаги хулқ-атвор услуби;
— мунозаралар;
— тажовузкорона жавоб.
Шахсга доир ички усуллар ўзининг хулқ-атворини тўғри ташкил эта билишдан, ўз нуқтаи назарини айтишдан, бошқа киши томонидан химоя жавоби қўзғамасликдан иборатдир. Айрим муаллифлар „мен - мулохаза" усулидан, яъни муайян предмет бўйича ўз муносабатингизни бошқа шахсга уни айбламасдан ва талаб қўймасдан билдириш усулини эътироф этадилар. Лекин бунда фикрни шундай билдириш керакки, бошқа одам ўз муносабатини ўзгартирсин.
Бу усул инсонга ўз нуқтаи назарини сақлаш, бошқа одамни ўзи­нинг душманига айлантирмасликка ёрдам беради. „Мен — мулохаза" хар қандай шароитда фойдали бўлиши мумкин, лекин у одам хафа бўлганда, жахли чиққанда, бирор нарсадан кўнгли тўлмаганда, айниқса, самарали бўлади. Шуни дархол писанда қилиб ўтиш керакки, мазкур усулни қўллаш кўникма ва тажрибани талаб қилади, лекин у келгусида ўзини оқлайдиган бўлади. „Мен — мулохаза" шундай тузилганки, шахснинг вужудга келган вазият тўғрисида ўз фикрини билдиришга, ўз истакларини ифодалашга имкон беради. У одам бирор нарсани бошқа кишига айтмокчи бўлади-ю, лекин айтмайди, чунки у киши буни салбий қабул қилиб, хужумга ўтиши мумкин. Масалан, сиз эрталаб ишга келиб, ўз столингиздаги барча нарсаларни кимдир жойидан қўзғатганини кўрасиз. Сиз бунинг такрорланмаслигини истайсиз, лекин ходим билан алоқани (муносабатни) бузмаслик керак. Сиз бундай дейсиз: „Столимдаги қоғозларни биров суриб қўйганини ёқтирмайман. Келгусида қолдириб кетган хамма нарсам ўз жойида туришини истар эдим".
„Мен" номидан қилинган фикрнинг таркиби: воқеа, шахснинг жавоблари, шахс учун афзал кўринган якундан иборат бўлади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling