1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари
Download 0.52 Mb.
|
1-Мавзу (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учинчи босқич
Иккинчи босқич — нуқтаи назарларнинг дастлабки таққосланиши (музокара қатнашчиларининг расмий баёнотлари). Бу босқич музокара жараёнининг иккита мақсадини амалга ошириш: мухолифларга уларнинг манфаатлари маълум эканлигини ва сиз уларни хисобга олишингизни кўрсатиш; маневр қилиш учун майдон белгилаш ва унда ўзи учун иложи борича кўпроқ жой қодириш имконини беради.
Одатда, музокаралар хар иккала томоннинг ўз истаклари ва манфаатлари хақидаги баёнотларидан бошланади. Фактлар ва принципиал далиллар асосида (масалан, „компаниянинг вазифалари", „умумий манфаат") томонлар ўз тутган йўлларини мустахкамлашга интиладилар. Агар музокаралар воситачи иштироки билан ўтадиган бўлса, у холда воситачи хар бир томонга ўз фикрларини билдириш ва мухолифлар бир-бирларининг фикрини бўлмаслик учун қўлидан келган хамма ишни қилиши лозим. Бундан ташқари, бошловчи томонларни тўхтатиб туриш омилларини белгилайди ва уларни бошқаради: мухокама қилинадиган масалаларга мўлжалланган вақтни, муросага келиб бўлмаслик оқибатларини аниқлаб чиқади. Қарорлар қабул қилиш усулларини таклиф қилади: оддий кўпчилик, келишув (консенсус). Тадбирларга доир саволларни аниқлайди. Учинчи босқич ўзаро мақбул ечимни излашдан, психологик кураш усулини қидиришдан иборат бўлади. Бу босқичда томонлар бир-бирларининг имкониятларини текширадилар, томонлардан хар бирининг талаблари қанчалик аниқ эканлигини ва уларнинг бажарилиши бошқа қатнашчининг манфаатларига қанчалик таъсир этишини аниқлайдилар. Мухолифлар фақат ўзларига маъқул фактларни тақдим қиладилар, ўзларида турли хил муқобил вариантлар борлигини билдирадилар. Шу ернинг ўзида турли усуллар ва қарама-қарши томонга психологик тазйиқ ўтказилиши, бошловчига таъсир кўрсатишга уриниш, имкони бўлган бутун усуллар билан ташаббусни уз қўлларига олишга интилишлар бўлиши мумкин. Қатнашчилардан хар бирининг мақсади — мувозанатга ва энг кўп устунликка эришишдан иборатдир. Воситачининг мазкур босқичдаги вазифаси — қатнашчилар манфаатларининг хамма кўринишларини пайқаб олиш ва харакатга келтириш, қарорларнинг кўпроқ миқдорини киритишга, музокараларнинг йўналиши муайян таклифлар излаш сари қаратишга ёрдам беришдир. Борди-ю, музокаралар кескин тус оладиган бўлиб, томонлардан бирининг иззат-нафсига тегадиган бўлса, у холда бошловчи вужудга келган ахволдан қутулиш йўлини қидириши лозим. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling