Ихтилофли вазият анчайин харакатчан, беқарор, мухолифатчилардан бирининг нуқтаи назари ўзгариши билан осонгина ўзгараверади. Ихтилофли вазият ихтилоф пайдо бўлиши шартидир. Бу вазият ихтилофга айланиши учун ташқи таъсир ёки ходиса талаб этилади.
Ходиса (инцидент) — томонлардан бири харакатининг фаоллашуви бўлиб, бу фаоллик иккинчи томоннинг манфаатларига (атайин бўлмаса хам) рахна солади.
Юзага келган зиддиятнинг ихтилофли вазиятга айланиши учун қуйидагилар зарур:
— ихтилофли ўзаро муносабат иштирокчилари учун вазиятнинг ахамияти;
— бошқа қатнашчиларнинг мақсадга эришуви йўлида мухолифлардан бири илгари сурган тўсиқнинг мавжудлиги (бу хатто реал воқелик эмас, субъектив идрок этиш хам бўлиши мумкин);
— вужудга келган тўсқинлик томонлардан бирининг шахсий ёки гурухий бардошининг меъёридан ошириб юборилганлиги.
Ихтилофли вазиятда бўлажак ихтилофнинг эхтимол тутилаётган қатнашчилари, шунингдек, низонинг мохияти ва ихтилоф объекти маълум бўла бошлайди.
Ихтилоф (конфликт) — (лотинча „conflictus" — „тўқнашиш" сўзидан) инсонлар, ижтимоий гурухлар, ижтимоий муассаса (институт)лар, умуман жамият муносабатлари тизимидаги келишмовчиликлар ривожининг олий даражасидир.
„Ихтилоф" тушунчасининг таърифи кўп. Улардан бири XX асрнинг 50-йилларида ижтимоий ихтилофлар бўйича Америка мутахассиси Л.Козер томонидан таклиф қилинган. Иккинчиси Ф.М.Бородкин ва Н.М.Коряк томонидан ўтган аср 80-йилларнинг охирида илгари сурилган бўлиб, хозирги вақтда бундан кенг қўлланилмоқда. Яъни:
Ихтилоф — бир-бирига қарама-қарши йўналтирилган мақсадлар, манфаатлар, нуқтаи назарлар, фикрлар ёки икки ва ундан ортиқ кишининг қарашлари тўқнашувидан иборатдир. Мазкур таърифда қарама-қарши мақсадлар, манфаатлар шаклидаги тўқнашув мохияти кўрсатилган бўлиб, таъсир кўрсатиш усуллари масаласи номаълум қолади.
Бирмунча кейинроқ ихтилофга мана бундай шаклда таъриф берилади:
ихтилоф = ихтилофли вазият + ходиса
Ихтилоф, томонлардан бири (шахс, гурух., умуман ташкилот) нинг онгли равишдаги хатти-харакати иккинчи томоннинг манфаатларига зид келиши билан белгиланади. Бунда бир томон хатти-харакатининг натижаси иккинчи томон танлаган хатти-харакатга боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |