1-Мавзу. Персонални бошқаришда гурухлараро муносабатлар режа: Ижтимоий гурухлар ва уларнинг хусусиятлари


Download 0.52 Mb.
bet7/25
Sana18.06.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1595255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25
Bog'liq
1-Мавзу (2)

Гурух самарадорлиги дейилганда гурухнинг мақсадларини нақадар катга самара билан амалга ошириш даражаси тушунилади. Одатда гурухнинг асосий ташкилий тузилмаси сифатида менежерлар гурухлари қабул қилинади. Уларда гурух фаолиятининг эркинлиги бирмунча чекланган бўлади. Чунки хар қандай гурухнинг иш юритиш усуллари, йиғилишлар ўтказиш, ўзаро муносабат ва шу каби муайян меъёрлари бўлади.
Гурухнинг миқдор жихатдан меъёрлари тўғрисида хам турлича фикрлар мавжуд. Бир томондан, гурух қанча катта бўлса, шунча хилма-хил билим ва малака талаб қилинади. Иккинчи томондан, катта гурух унинг хар бир аъзосининг иштирок этиши ва таъсир кўрсатишини чеклаб қўйиши мумкин. Кичик гypyxгa менежерлик гypyxи (тахминан етти киши) тўғри келади. Гурух аъзолари сони ортиб борган сари уни кичик гурухларга бўлиш ғояси пайдо бўлади.
Гурух яхшироқ натижа бериши учун муайян даражада тажрибага эга бўлиши лозим. Бундан ташқари, гурухга аъзолар керак бўлади. Улар гурух олдига қўйилган вазифаларни бажарадилар. Яхши натижа берадиган гурух ўз аъзолари вазифасини аниқ белгилаб қўйиши лозим.
Гурухда бир хил тоифадаги кўплаб кишиларнинг бўлиши мувозанатнинг бузилишига олиб келади. Гурух аъзолари сони етарли бўлмаса топшириқни бажармай қолиш хавфи туғилади. Таркибида тез ўзгаришлар содир бўлиб турадиган жамоаларда ходимларнинг тўлиқ бўлиши айниқса мухимдир. Анча барқарор гурухларда ходимлар сони унчалик тўлиқ бўлмаслиги хам мумкин.
Менежерлик гурухини ташкил этишда қуйидаги тамойилларга риоя этиш мақсадга мувофиқдир:
— гурухнинг самарадорлиги унинг аъзолари ўз хизмат ва касбий вазифаларини ва гурухдаги вазифаларини бажаришда кучларини қанчалик тўғри тақсимлаб олишларига боғлиқ бўлади;
— хар бир гурух вазифалари маълум даражада мувозанатли тақсимланиши билан ажралиб туриши зарур; энг мақбул хусусият гурухнинг мақсадлари ва вазифаларига боғлиқ бўлади;
— гурух аъзоларининг шахсий хусусиятлари уларнинг бир хил вазифаларни яхшироқ бажаришларига, бошқа вазифаларни бажаришдаги имкониятларини чеклашга сабаб бўлади;
— гурух ичида вазифаларни бунга энг лаёқатли ходимлар бажарган тақдирдагина гурух ўз ресурсларидан самарали фойдаланишга муваффақ бўлади.
Жамоа ва гурухларда ўзаро муносабатларни мақбуллаштириш персонални бошқаришнинг ахлоқий муносабатлар тизими сифатидаги энг мухим мақсадидир.
Ушбу мақсад бир томондан:
— ахлоқий меъёрлар орқали рахбар ва бўйсунувчилар ўзаро муносабатларини, жамоа ва гурухлардаги можароларни мувофиқлаштириш орқали соғлом маънавий-рухий иқлимни таъминлаш;
— ишлаб чиқариш маданияти, жамоа (корпоратив) маънавияти, ташкилот маънавий қиёфаси қадриятларини шакллантириш;
— ижодий мухитни яратишга қаратилган. Ана шундай мухит ходимларнинг компания ёки фирма учун мақбул бўлган холда ўзларини тутишларига таъсир кўрсатиши билан бир қаторда, персоналнинг хар бирида юксак ахлоқий хислатларнинг пайдо бўлиши ва ривож-лантирилишини рағбатлантиради. Ана шундай вазиятда жамоада хам, гурухда хам бу юксак ахлоқий фазилатлар юксак қадрланиб, бу ердаги соғлом мухит барқарор бўлишининг кафолатига айланади.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling