1-мавзу: рақамли иқтисодиёт фанига кириш режа


Download 0.63 Mb.
bet11/13
Sana06.02.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1170233
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1-Mavzu1

3Д-босма. Бу қурилиш тармоқлари ва машинасозликни ўзгартириб юбориши мумкин бўлган яна бир технологиядир. Полимерлар, бетон, металл ва ҳатто олтиндан хам маҳсулот босиб чиқариши мумкин бўлган 3Д- принтерларнинг жуда кўп миқдорда яратилиши ишлаб чиқариш сиклини тушунишнинг ўзини ўзгартиради, чунки кўплаб маҳсулот турларини уйдан чиқмасдан, фақат уч ўлчамли модел ва 3Д-принтерга эга бўлган ҳолда олиш мумкин бўлади.
3Д-босмани ўзлаштиришга машинасозлик ҳам фаол қўшилган бўлиб, бу эрда деталларни «классик» усулда олишдан кўра босиб чиқариш арзонга тушади. Кийим-кечак ва оёқ кийими дизайнерлари ҳам ўзларининг янги маҳсулотларини босиб чиқармоқдалар. Қурувчилар, заргарлар, тиббиёт ходимлари ҳам ўз бизнес жараёнларида 3Д-босмадан фаол фойдаланмоқда. Ўзини ўзи босиб чиқариши мумкин бўлган принтер ҳам яратилган, Хитой компаниялари эса исталган шахс уй шароитларида ўзи учун 3Д-принтер йиғиб олиши мумкин бўлган конструкторлар чиқара бошлаган. Гарчи технология йўлида ҳали мураккаб маҳсулотлар босиб чиқариш билан боғлиқ саволлар турган бўлсада, оёқ кафти хусусиятларини ҳисобга оладиган янги кроссовка босиб чиқариш мумкин бўладиган мураккаб таркибий қисмли маҳсулотлар босиб чиқариш имконияти пайдо бўлишининг эҳтимоли юқори. Асосийси, бу ишни уйдан чиқмасдан ҳам бажарса бўлади.
Технологиялар синергияси. Инноватсион рақамли технологияларни биргаликда қўллаш нафақат у ёки бу бизнес-жараённи ўзгартиришга, балки бунгача ҳали мавжуд бўлмаган маҳсулот олиб чиққан ҳолда тармоқни тўлиқ қайта ташкил қилишга ҳам имкон беради. Рақамли ўзгартиришда энг қизиқарлиси рўй бераётган ўзгаришлар ва ушбу барча технологияларни биргаликда қўллаш мумкинлигидадир. Синергетика назарияси атамаларида айтиш мумкинки, ижтимоий тизим доимий ўзгаришда бўлади, институтсионал шакллар тасодифий ўзгаришлари (флуктуатсия) – тизим микродаражасида тартибсизлик кўрсаткичи ва унинг ривожланиш имкониятидир. Айрим флуктуатсиялар шу қадар кучли бўлиб чиқадики, келгуси ривожланиш траекториясини белгилаб бериб, сифат ўзгаришларини юзага келтиради.
Буюмлар интернети виртуал дунёни реал дунё билан бирлаштиришга имкон беради, сунъий интеллект эса буюмлар Интернетидан олинган жуда катта ҳажмдаги маълумотлар тўпламлари асосида хулосалар ва қарорлар шакллантириши мумкин. Тўлдирилган ва виртуал реаллик янги дунёни инсон кўзига кўринадиган қилиб қўяди. Робототехника ва 3Д-босма эса кўплаб мунтазам бажариладиган оператсияларни автоматлаштиришга имкон беради.
Юқорида баён қилинганлардан келиб чиқиб, хулоса тарзида қуйидаги фикрларни билдиришни истардик.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling